Get Mystery Box with random crypto!

ЁМҒИРДА ҒАРҚ БЎЛГАН САРИОСИЁ БОЗОРИ Сурхондарё вилояти, Сари | ELTUZ

ЁМҒИРДА ҒАРҚ БЎЛГАН САРИОСИЁ БОЗОРИ


Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани деҳқон озиқ-овқат бозорини 15 дақиқалик ёмғирдан сўнг сув босди.


Бозор раҳбари А.Ҳолиқовнинг ўта маъсулиятлиги туфайли бозор бугунги кунда шундай аҳволга келган.


Орада вилоят ҳокими Ҳолиқовни лавозимидан озод этганди. Аммо Холиқов, унинг укаси Танзила Норбоеванинг бош ҳисобчиси бўлгани учунми, бозордан нари кетмади.


МЧЖнинг 49% таъсисчилари норозилик билдирганига қарамай, жойида мустаҳкам ўрнашган. Вилоят ҳокиминини алдаб, “Бозорни ободонлаштирдик, бозор атрофига асфальт қилдик. Ҳаммаси зўр”, деганди.

Мазкур видеолардан қанчалик “зўр”лигини ўзингиз ҳам кўришингиз мумкин.


Мутассадди вакиллардан биз – тадбиркорларга амалий ёрдам бериб, бозор раисини ишдан олиб ташлашларини, унга нисбатан жиноий жавобгарлик очилиб, тадбиркорларга етказган зарарлари қопланиши сўраб қоламиз.


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube