Get Mystery Box with random crypto!

САЛИМБОЙВАЧЧА ОЛТИ ЙИЛГА ҚАМАЛДИ Халқ орасида Салимбойвачча н | ELTUZ

САЛИМБОЙВАЧЧА ОЛТИ ЙИЛГА ҚАМАЛДИ

Халқ орасида Салимбойвачча номи билан машҳур Салим Абдувалиев қурол-яроқ сақлашда айбдор деб топилиб, 6 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтган маҳкамада Салим Абдувалиев 248 модда 1 банди, ноқонуний қурол яроғ сақлашда айбдор деб топилган.

Элтуз манбасига кўра, Салим Абдувалиев суд залига ДХХ ҳибсхонасидан олиб келинган. Таҳлиличилар фикрича, Қурбон байрамига атаб амнистия эълон қилинса Салим Абдувалиев қамоқдан манзил колониясигача чиқарилиши ҳам мумкин.

Салим Абдувалиев 2023 йилнинг 1 декабр кечаси Тошкентдаги уйида ҳисбга олинган эди. Элтуз инсайдерларига кўра, навбатдаги “маски шоу” амалиётида Салим Абдувалиев ва унинг уйида бўлган кўплаб йигитлар ўша куни автобусга тиқиб олиб кетилган.

Ўзбекистонда жиноий авторитет ва йирик тадбиркор сифатида танилган Салим Абдувалиевнинг ҳибсга олингани ҳақида биринчи бўлиб Элтуз хабар берган ва бу хабар орадан уч кун ўтиб Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тасдиқланган эди.

“Салимбой” номи билан билинган ва бунга қадар маҳаллий матбуотда тадбиркор ва меценат деб таърифлаб келинган 73 яшар Салим Абдувалиев 2017 йил январидан Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари ва спорт курашлари ассоциацияси раиси лавозимларида ишлаб келаётган эди. Абдувалиевдан ташқари Ўзбекистонда ўнлаб криминал авторитетлар қамоққа олинган.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube