Get Mystery Box with random crypto!

​​ Кичкина бир одатимни шу ерда баҳам кўриб кетсам, фойдали бў | e-kundalik

​​ Кичкина бир одатимни шу ерда баҳам кўриб кетсам, фойдали бўлса ўзлаштирарсизлар. 4-5 йилдан бери тугаётган йилнинг охирги кунлари йилни сарҳисоб қиламан, режалаштирилган ишларни қайсилари амалга ошди ва қайсилари амалга ошмади эринмай ёзиб чиқаман. Атайин қўлда ёзаман.

Йилдан йилга ўзим ҳам режадан фойдаланишни бошқалардан ўрганиб бораяпман, баъзи дўстларим ҳар куни ва баъзилари бир ойда бир режага қараб қўйишар экан, мен эса илгарилари йилнинг охирида қарар эдим ва шу сабаб балки аксари амалга ошмай қолар эди, худди расмдаги режа каби .

Аммо амалга ошмаса ҳам режа бўлиши тарафдориман, хонадонимизда имкон қадар бу ишни одатга айлантиришга ҳаракат қиламиз ва ҳаттоки дўконга чиксак ҳам маслаҳатлашиб, қоғозга тушириб ва сўнгра харидга кетамиз. (Баъзида ёзган қоғозимиз уйда қолиб кетсада - режа қилганимиздан хурсанд кетавераман ).

Режа қилишни мен кўпроқ яхши ният қилишга ўхшатаман, интернетда кўзим тушганди “маблағингиз бўлмасада режани катта қилаверинг” деган постга, шу сабаб яқин дўстларимга анча йиллар режа қилишларини тарғиб қилиб келдим ва ҳатто бир дўстимизга ялингандай Туркияга сафарга бораман деб қоғозга ёзиб режага кирит, ажабмас бирор куни шунақа орзуинг борлигини билиб биз дўстлар ташкиллаштириб берамиз десам ҳам унамади, уй қуришим керак ва бошқа ҳаражатларим бор каби сабабларни кўрсатиб. Шунда билдим, орзуни ҳам ўлчаб ва қўрқиб қиладиганлар бор экан деб. Бизга қийин иш, Яратганга осон. Шу сабаб режаларни босиб босиб ёзаверинглар, айниқса молия қисмини , Бераман деса қулига, келтириб солар қўйнига бўлиб кетади баъзида.

Бир дўстимизнинг дадаси айтганидай, “Элники элга” ва шу сабаб шу жамиятдан манфаат олаяпмизми, албатта кўнгилли бўлиб қанақадур лойиҳаларни амалга оширишни ва жамиятга қайтаришни кўнглингизга тугинг ва имкон қадар амалга оширинг.

2023 йил баракали келсин барчамизга, режани бугундан қолдирманглар, ҳеч кимга қараманг, кўнгил ўзи айтади нима қилишни ва ёзишни. Босаверамиз .