Get Mystery Box with random crypto!

​​ Менда бир стереотип бор экан, негадур чет элликлар (Европал | e-kundalik

​​ Менда бир стереотип бор экан, негадур чет элликлар (Европаликлар деб тушуниб кетаверамиз) ўзимиздай меҳмондўст бўлмайди, ҳаммаси уларда ҳисоб китобли, ишдан бошқа вақтларда бунақа меҳмон-меҳмон ўйнашмайди деган тасаввурда эканман. (адашган эканман ).

Ростини айтганда катта шаҳарларда (Тошкентни назарда тутаяпман бу ерда) ўзимиз ҳам чет элликдан фарқимиз йўқ, ошна-оғайни, қариндош уруққа муносабатимиз чет элликдан қолишмайди.

Мавзуга қайтсам, ҳисоб китоб масаласида ва иқтисод қилишда чет элликлар ростдан жуда тартибли, ҳаттоки баъзи ҳаракатларида бу иш яққол сезилиб туради. Aслида, шунақа бўлиш ҳам керак деб ўйлайман режа ва тартиб бўлиши молиявий хавфсизлигингизга ёрдам беради анча. Уйда болаларимиз гўштсиз макарон таом еб турганда, биз чойхонада тандир гўшт билан ўзбек меҳмондўстлигини кўрсатишимиз ҳолатлари ҳам барҳам топар бир кун ҳисоб китобни ва кибрни жойига қўйсак.

Декабрнинг 12-17 кунлари Латвиянинг Рига шаҳрида хизмат сафарида бўлдик, иш фаолиятимиз давомида шу давлат мутахассислар билан ҳамкорлик қилиб турганимиз учун, бизларнинг Латвияга келганимизни эшитиб бирма бир меҳмон қилишди. Суратда кўриб турганингиз 2 киши биз билан учрашгани машинада 2 соатлик йўлни босиб келгани мени озгина таъсирлантирди . Ўзимни уларнинг ўрнига қўйиб кўрдим, ээйййй Белуччи Жиззахга келибди дейишса ҳам бормасдим қор ёғиб турганда назаримда (2 соатлик йўлда Тошкент-Жиззах).
Якунда, ҳисоб китобни ўртага ташлаймиз десак, Сизлар бугун бизнинг меҳмон дейишди. Ичимда мендан кўпроқ ўзбек экансан дедим.

П.С. Стол
даги шишалар сув идишлари, Латвиада бирор жойда сувни пластик идишда беришмас экан. Қойил қолдим шунисига ҳам.