Get Mystery Box with random crypto!

ECO TIB

Telegram kanalining logotibi ecotib_uz — ECO TIB E
Telegram kanalining logotibi ecotib_uz — ECO TIB
Kanal manzili: @ecotib_uz
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 988
Kanalning ta’rifi

🐝 Моддиятдан халқ саломатлигини устун қўйган бренд
📞 998933962004
🔵 Канал иловаси 👉 @ecotib_uz
🔵 Сотиб олиш учун 👉 @eco_tib

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-17 19:34:31
Камқонлик, қувватсизлик, буйрак касалликлари ва гижжа, қуртларни туширишда самарали восита!
ҚУСТ АЛ ҲИНДИ шифо!


+99878 120 16 16
+99878 120 07 70
+99893 855 99 00

Каналга уланиш учун линк
@ecotib_uz
170 views16:34
Ochish/sharhlash
2022-08-17 18:59:51
ХОТИРА

Хотираси паст эканидан шикоят қиладиганлар учун:
Али ибн Хашрам роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Вакиъ ибн Жарроҳга қачон қарасам, қўлида китоб бўлмас эди. Лекин у биз ёдлай олмаган нарсаларни ҳам ёддан билар эди. Мен бундан ажабланиб:
- “Эй Вакиъ! Ҳеч китоб кўтариб юрмайсиз ва қоғоз ҳам қораламйсиз, шунга қарамасдан биз ёдлагандан кўп нарса ёд оласиз” - деб сўрасам, у қулоғимга пичирлаб:
- “Эй Али! Хотирани кўчайтирадиган нарсага сени йўллаб қўяйми?” - деди. Мен:
- “Аллоҳга қасамки, ҳа” - дедим.
Шунда у:
- “Бу – гуноҳлар ва маъсиятларни тарк қилишдадир. Аллоҳга қасамки, гуноҳларни тарк қилишдан кўра хотирани кучайтириш учун манфаатлироқ нарсани кўрмадим” - дедилар.

Нолидим хотирамдан Вакиъга,
“Гуноҳ қилма!” - дея уқтирди у менга.

Айтди у илм илоҳий нур эканин,
Бундан эса осий маҳрум эканин.
(Шофеъий девони)

Каналга уланиш учун линк
@ecotib_uz
174 views15:59
Ochish/sharhlash
2022-08-17 16:39:41
Аввалги одамларни сочларини қатиқ билан ювишгани бежиз эмас.

Қатиқ сочлар учун идеал маҳсулотдир. Айниқса, қуйидагилар билан сочлар учун ажойиб комбинация ҳосил қилади.

• 2 ош қошиқ қатиқ;
•2 ош қошиқ зайтун мойи;
• 1 та тухум сариғи.

Барчасини хона ҳароратида аралаштириб, сочларга суртинг. Кейин уни плёнка ёки оддий сочиқ билан ўраб, камида бир соат кутинг. Сўнгра уни шампунь билан ювиб ташланг ва соғлом, мафтункор сочларга эга бўлинг!

Каналга уланиш учун линк
@ecotib_uz
186 views13:39
Ochish/sharhlash
2022-08-17 11:39:26 ​​ГАЗЛИ ИЧИМЛИКЛАР ХОТИРАНИ ЎЛДИРАДИМИ?

Дунёдаги бир гуруҳ олимлар газланган ичимликлар масаласига алоҳида тўхталиб, уларни меъёридан ортиқ ичиш оқибатда хотирани ўлдириши муқаррарлигини таъкидлашди. Уларнинг фикрича, ҳар куни газли ичимлик ичиш яна инсульт, деменцияга учраш хавфини оширади.

Бундан ташқари, газли ичимлик мия ҳажмини камайтира боради. Бунинг учун кунига бир маҳал газланган ичимлик ичиш кифоя қилади. Ҳатто мевалардан тайёрланган шарбатлар ҳам газланган бўлса, хотиранинг кушандасига айланади. Айнан газли ичимлик қон циркуляцияси бузилишига сабабчи бўлади. Шундай экан, олимлар иложи бўлса, фақат оддий сув ичиб юришни маслаҳат беришмоқда.

Газли ичимликлар нафақат мияга таъсир қилади, балки ошқозон ва ичак касалликларини ҳам келтириб чиқаради. Шахсан ўзимга шифокор ҳеч қачон газли ичимлик мумкин эмаслигини айтган. Анча пайт ичмадим, лекин яқиндан бери нафсимга насиҳат қилолмай яна ича бошлагандим. Яхши эслатма бўлди. Иншааллоҳ, астойдил ҳаракат қиламан, бошқаларга ҳам воз кечишларини маслаҳат бераман.

Дилбар Ражабова

Каналга уланиш учун линк
@ecotib_uz
229 views08:39
Ochish/sharhlash
2022-08-17 10:33:42
Организмдаги совуқлик ва шамоллашларни бартараф этади


+99878 120 16 16
+99878 120 07 70
+99893 855 99 00

Каналга уланиш учун линк
@ecotib_uz
178 views07:33
Ochish/sharhlash
2022-08-17 09:35:28
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРГА ШИФО ҚАЛАМПИР МУНЧОҚ

Буюк аждодимиз Абу Али ибн Сино юқумли касалликларни даволашда ошловчи ва антисептик ҳусусиятларга эга бўлган гиёҳлардан кенг фойдаланган.

Хусусан, қадимдан қондаги вирус ва заҳарли хилтларни тозалашда парманчак томири ҳамда қалампирмунчоқ қайнатмаси ишлатилган.

Қалампирмунчоқ ноёб ва қимматбаҳо ҳисобланиб, уни ҳар куни оғзига солиб юриш турли юқумли касалликлар ёки ёқимсиз хидлардан сақлаган.

Қалампирмунчоқда кучли антисептик моддалар мавжудлиги сабабли вирусларни ўлдириш ҳусусиятига эга. Бу ўсимликдан узоқ сафарларда озуқалар айнимаслиги учун қўлланилган.

У шамоллаш ва гриппда фойдали. Шу боис момоларимиз уни чойга 4-5 донадан солиб ичишган. Саримсоқпиёз, пиёз, занжабил, зирк, ўсма кабилардан ҳам халқ табобатида вирусларга қарши фойдаланилган.

Каналга уланиш учун линк
@ecotib_uz
192 views06:35
Ochish/sharhlash
2022-08-17 08:14:19
Тибет ёгаси кўз остидаги кўкаришлар ва "халтача"лардан халос қилади

Ушбу машқ кўриш қобилиятини яхшилашга, шишишни енгиллаштиришга ва кўз остидаги "халтача"ларни олиб ташлашга ёрдам беради.

Машқ яхши таъсир қилиши учун сиз секин, чуқур ва бир текис нафас олишингиз керак (яхшиси кўкрак ёки қориннинг пастки қисми билан).

Нафас олинг.

Нафас олаётганда кўз соҳасига диққатни жамланг ва энергиянинг нозик, илиқ оқими кўзларга, кўкаришларга қандай оқиб ўтишини, уларни озиқлантиришини ҳис қилинг.

Нафас олгандан сўнг, ҳар бир қўлнинг учта бармоғи (кўрсаткич, ўрта ва ҳалқа бармоқлари) билан кўз остидаги нуқталарни 10 марта босинг.

Нафас олаётганда, барча чарчоқ ва ифлосланишлар кўздан ва кўз остидаги жойдан пуфлангандек ҳис этинг.

Ушбу машқни эрталаб ва кечқурун 5 марта бажаринг.

Каналга уланиш учун линк
@ecotib_uz
199 views05:14
Ochish/sharhlash
2022-08-16 14:54:51
Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!

Ўткир Ҳошимов

Каналга уланиш учун линк
@ecotib_uz
519 views11:54
Ochish/sharhlash
2022-08-16 14:26:17 ​​КАМҚОНЛИК ВА ҚУВВАТСИЗЛИКДА «АЛАФЕР–АС»

Турли сабабдан келиб чиққан камқонликлар.
Умумий холсизлик билан кечувчи касалликлар.
Турли этиологияли қон йўқотишлар.
Баҳор ва кузда камқонлик профилактикаси учун.
Барча касалликларнинг қайта тикланиш даврида.
Ҳомиладорликни 3 чи ойидан ва эмизиклик даврида.
Қувватсизлик ва стресс холатларида.

Витамин группалари (А, В, С, Д, Е, К...) ва менерал моддаларга (Са, Ма, К, Ғе, Ва, Си, Zn, Sе...) бой бўлиб, таркибидаги биологик актив моддалар организмнинг витамин ва менералларга бойитиб, эритропоезнинг рағбатлантириш хусусиятига эга.

Жигар-ўт қопи, ошқозон-ичак хазм безларининг стимуллаб, иштахани очади. Моддалар алмашинувини кучайтиради, антиоксидант, иммуностимулятор.


Таркиби: Узум меваси, Анор меваси, Асал, Хельба, Занжабил, Зарчава илдизи, Седана, Равоч илдизи, Тут, Олма, Наъматак, Қичитқи ут, Зирк меваси, Арпабодиён меваси, Қора халила, Балила, Омила, Лимон меваси, Малина, Жийда меваси, Тозаланган сув, Асал, Қизил лавлаги.

Суткалик қўлланилиши:
1-5 ёшга 3 мл 3 махал
5-12 ёшга 5-7 мл 3 махал
Катталарга 10-20 мл 3 махал

Овқатдан 30 дақиқа олдин ёки 1 соат кейин.

Ичиш муддати: 1-3 ой.
Камқонликни даражасига қараб узоқроқ муддат исътемол қилиш мумкин.

Истеъмолдан олдин чайқатилсин. Табиий чўкмалари бор.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy ду‌кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

+99878 120 07 70
+ 99893 855 99 00

Доставка
+99893 560 77 33

Канал иловаси @ecotib_uz
180 views11:26
Ochish/sharhlash
2022-08-16 13:31:00
Болаларнинг қулоғи оғриётгани қандай аниқланади?

Шифокор Шаҳзод Шоҳюсупов:

Гўдак ёшдаги болалар йиғисининг асосий сабабларидан бири бу қулоқ оғриши ҳисобланади. Қулоқдаги оғриқнинг сабаби шамоллаш, инфекция, яллиғланиш ва бошқалар бўлиши мумкин, қулоқдаги оғриқлар кучлилиги бўйича тиш оғриқларидан кейинги ўринда туради.

Боланинг қулоғи оғриганда узоқ вақт чинқириб йиғлайди, қўлини қулоғига олиб бораверади, яллиғланиш бўлса, қулоғидан суюқлик оқиши мумкин. Бу ҳолатда оилавий поликлиника шифокорига мурожаат қилиш тавсия этилади.

Каналга уланиш учун линк
@ecotib_uz
177 views10:31
Ochish/sharhlash