Get Mystery Box with random crypto!

Қабзиятнинг оддий даволари қандай? Шифокор Нозима Ўринова: | ECO TIB

Қабзиятнинг оддий даволари қандай?

Шифокор Нозима Ўринова:

Клетчаткага бой овқатлар енг. Салатлар, сабзавотлар, меваларда клетчатка кўп.
Бир кунда 1-2 км пиёда юринг. Тос ва қорин аъзоларингизда қон яхши айланиши керак.
Стрессларни камайтиринг. Инсон сиқилса ичак яхши ишламайди. Ошқозон ишдан чиқади.
Ичак моторикасини яхшиловчи дорилар ичиш керак.
Клизма қилиб туринг. Бир икки ойда бир марта. Шунчаки илиқ сувнинг ўзига.
Катта ҳожатга чиқиш вақтини бир вақтга тўғриланг. Бу ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Қорин ва ичакларни соат стрелкаси бўйича массаж қилинг.
Сут маҳсулотлари ҳам фойдали.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг!