Get Mystery Box with random crypto!

Инсультда биринчи ёрдам кўрсатишни биласизми? Шифокор Ҳилол | ECO TIB

Инсультда биринчи ёрдам кўрсатишни биласизми?

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Инсульт касаллигига шубҳа қилинганда ҳар бир дақиқа муҳим ва қадрли ҳисобланади. Ушбу ҳолатда биринчи навбатда тез ёрдамга қўнғироқ қилиш ва керакли шифокорни юборишлари учун ҳолатни тўлиқ тушунтириш лозим.

Ушбу ҳолатда беморнинг бошини бироз кўтарган ҳолда ётқизиш керак. Беморни тинчлантириш ва ортиқча ҳаракат қилмаслигини тушунтириш лозим.
Сув ичиш, овқатланиш бу ҳолатда мумкин эмас, чунки бу ҳолатда ютиш функцияси бузилади.
Қусиш содир бўлса, бемор бошини бир тарафга буриш лозим. Бу бўғилиб қолишнинг олдини олади.
Бемор қон босимини ўлчаш ва сиқиб турган кийимларини бўшатиш керак.
Беморга тез ёрдам келгунча қон босимини туширувчи дори воситалари бермаслик лозим.
Беморнинг оёғи тагига иссиқ грелкалар қўйиш лозим. Бу бош миядан қон кетишини таъминлайди.
Эпилептик тутқаноқ кузатилганда бош остига ёстиқ қўйиш лозим. Бу бош жароҳатланишидан асрайди.

Каналга уланиш учун линк
@ecotib_uz