Get Mystery Box with random crypto!

Httpool ва Reddit Европа ва Марказий Осиёдаги реклама берувчил | Farg‘ona viloyat Ekologiya boshqarmasi

Httpool ва Reddit Европа ва Марказий Осиёдаги реклама берувчилар билан ҳамкорлик қилишини билдирди

Рақамли платформалар бугунги кунда кенг жамоатчиликни ўзига жалб қилувчи ҳамжамият вазифасини ўтамоқда. Ривожланаётган бозорлардаги минглаб реклама берувчиларни дунёдаги eтакчи рақамли платформалар билан боғлайдиган реклама провайдери Aleph 100 000 дан ортиқ жамоалар жойлашган Reddit платформаси билан ҳамкорлик қилишини эълон қилди. Платформа интернетдаги энг очиқ ва ишончли суҳбатлар орқали фаол равишда турли соҳаларда маълумот излаётган одамларнинг жонли тармоғидир. Мазкур платформа фойдаланувчилари бу yeрда модадан тортиб, экология соҳасигача бўлган маълумотларни топишлари мумкин. Ўз навбатида Reddit платформаси фойдаланувчиларнинг бирор бир соҳада қарор қабул қилиш, бошқалалр ҳаётини ўзгартира оладиган кучли аудитория билан мулоқотга киришмоқчи бўлган реклама берувчилар учун кенг имкониятни тақдим этади. Aleph Group шўъба корхоналари 50 дан ортиқ мамлакатларда жами 20 дан ортиқ йирик халқаро медиаплатформаларини ўзида жамлаган.
-Aleph Groupнинг вазифаси янги бозорларга эътибор қаратиш ва илгари глобал рақамли экотизимга кириш имконияти чекланган ташкилотларни қўллаб-қувватлашдан иборат. Бу фикр алмашиш, янги маълумотлар олиш ва танланган мавзулар бўйича билимларини кенгайтириш учун платформага ташриф буюрадиган Reddit фойдаланувчиларига қўл келади. Ушбу янги ҳамкорлик орқали Reddit рақамли реклама саноатини ривожлантириша ўз ҳиссасини қўшмоқда, деди Aleph Group бош директори Гастон Таратута.
-Бизнинг Aleph Group билан ҳамкорлигимиз янги ҳудудлардаги реклама берувчилар учун Reddit эшикларини очиб, уларни ўз аудиториялари билан боғлашга ёрдам беради. Асосий мақсадимиз дунё бўйлаб, хусусан Марказий Осиё давлатлари, хусусан Ўзбекистоннинг ҳам дуне бозорида ўз ўрнини топишга ёрдам беришдир. Биз Aleph Group билан ҳамкорлик қилишдан ва бутун дунё бўйлаб реклама берувчилар платформамиздан муваффақиятга эришиш учун фойдаланишларидан хурсандмиз. дейди Redditнинг ижрочи вице-президенти Харолд Клае
Httpool ўз навбатида Aleph Groupнинг шўъба корхонаси бўлиб, у Twitter, Facebook, Spotify, Snapchat, ТикТок, Warner Music, AdColony, Brainly (Knowledge.com), LG SmartTV каби компанияларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаб, реклама берувчиларга 30 дан ортиқ бозорларда бизнес натижаларига эришишда ёрдам бериб келмоқда.
Httpool штаб-квартираси Буюк Британияда жойлашган бўлиб, унинг Марказий Европа, Скандинавия, Болтиқбўйи, Болқон, МДҲ ва Жануби-Шарқий минтақаларида бўлимлари мавжуд.