Get Mystery Box with random crypto!

БЕЛГИЛАНМАГАН ЖОЙГА ЧИҚИНДИ ТАШЛАГАН ФУҚАРО ҚИЛМИШИГА ЯРАША ЖА | Farg‘ona viloyat Ekologiya boshqarmasi

БЕЛГИЛАНМАГАН ЖОЙГА ЧИҚИНДИ ТАШЛАГАН ФУҚАРО ҚИЛМИШИГА ЯРАША ЖАЗОЛАНДИ!

Риштон туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими давлат инспекторлари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида, тумандаги "Минор" МФЙ ҳудудида маиший чиқиндилардан иборат ноқонуний чиқиндихона аниқланди. Инспекторларни туман ИИБ билан ҳамкорликдаги тезкор қидирув натижалари орқали, жамоатчи фуқаро юборган видиёзувдан мазкур чиқиндиларни "Қози-Ахрор" МФЙда яшовчи фуқаро Х.К орқали ташлаб кетилганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолатга кўра ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 91-модда прим 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 300 000 сўм миқдорида жарима белгиланди.

Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати