Get Mystery Box with random crypto!

📌 Саломатлик сари

Telegram kanalining logotibi dorivor — 📌 Саломатлик сари С
Telegram kanalining logotibi dorivor — 📌 Саломатлик сари
Kanal manzili: @dorivor
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 914
Kanalning ta’rifi

• Ҳамма учун фойдали бўлган расмий саҳифа.
• Сизни соғлигингиз биринчи ўринда.
• Ўзингизни севинг 😉
🤝🕺Таклиф 👇
✏️ Админга мурожаат 👉 @Internet_marketolog_Smm_Seo

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2022-08-28 20:34:15
Қалқонсимон без фаолиятига таъсир кўрсатадиган маҳсулотларни биласизми?

Максим Зоҳиджонов,соғлом ҳаёт тарғиботчиси:

Денгиз ўтлари жуда кўп миқдорда йодни ўз ичига олади. Эндокринологлар қалқонсимон без касалликларида истеъмол қилмаслик керак бўлган рўйхатга денгиз ўтлари ва йодга бой бошқа маҳсулотларни киритади.

Оқ карам, брокколи, гулкарам фойдали ва мазали сабзавотдир. Афсуски, ундаги мавжуд йод табиий мувозанатини бузиши ва қалқонсимон безнинг ушбу муҳим моддани ўзлаштириш қобилиятига таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун карам истеъмол қилишда ҳам меъёрни унутмаслик лозим.

Балиқнинг айрим турлари
Тунетс, скумбрия, найза балиқлари — бу балиқ турларининг барчаси қалқонсимон без учун зарарли. Гап шундаки, бу балиқ таркибида симобнинг юқори миқдори мавжуд бўлиб, у кимёвий таркиб бўйича йодга ўхшайди ва шунинг учун қалқонсимон без томонидан фаол сўрилади.

@dorivor
138 views Маъруф Файзулло, edited  17:34
Ochish/sharhlash
2022-08-28 20:34:15
Шафтоли ёғи фойдали хусусиятларга эга!

Шифокор Фаррух Шерназаров:

Ёғ шафтоли ядросида жойлашган нуклеолдан совуқ пресслаш ва фильтрлаш орқали олинади.

Шафтоли ёғининг хусусиятлари ва қўлланилиши:
Таркибида витаминлар, каротеноидлар, ёғ кислоталари, турли хил минераллар ва ферментлар мавжуд.

Шафтоли ёғи сочларни мустаҳкамлаш, уларнинг ўсишини кучайтиради.
Шафтоли терининг яхшиланишини таъминлайди.
Тирноқ учун фойдали ёғли суюқлик.
Маҳсулот ҳазм қилишни яхшилайди, метаболизмга, қон томирларига ижобий таъсир кўрсатади.

@dorivor
171 views Маъруф Файзулло, edited  17:34
Ochish/sharhlash
2022-08-26 03:30:39 Juma muborak

@dorivor
332 views Маъруф Файзулло, edited  00:30
Ochish/sharhlash
2022-08-26 03:30:06
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН

• Азизларим Роббимнинг марҳамати ўлароқ берилган бу кунда ЖУМА барчамизга муборак бўлсин!

• Илоҳим ҳар бирингизнинг кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
• Юзингиз ТАБАССУМни,
• Хонадонингиз БАРАКАни,
• Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
• Қалбингиз ИЙМОНни,
• Танингиз САЛОМАТЛИКни,
• Юрагингиз МЕҲРни,
• Жигарингиз ОҚИБАТни ЙУҚОТМАСИН!

• Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

• Тортиқ бўлсин сизга дуо-
• саломлар
• Дуода энг гўзал ширин
• каломлар.
• Илоҳо уйингиз нурларга
• тўлсин,
• ЖУМА айёмингиз муборак
• бўлсин!

Дўстларга улашинг

Kаналимизга уланиш учун босинг

@dorivor
378 views Маъруф Файзулло, edited  00:30
Ochish/sharhlash
2022-08-25 16:31:52
Чақалоқни тезда тинчлантириш учун 6 та массаж техникаси.

Фарзандингиз кўп инжиқлик қилиб безовта бўлганда синаб кўришни маслахат берамиз

@dorivor
319 views Маъруф Файзулло, edited  13:31
Ochish/sharhlash
2022-08-24 09:10:06
Вазн йўқотиш учун қора седана ёғини қанча ичиш керак?

Шифокор Алишер Файзиев:

Ортиқча килограммдан халос бўлиш учун схема бўйича ёғ ичилади, жараён икки ой давом этади. Биринчи ойда углеводли овқатлар қўшимча равишда рациондан чиқариб ташланади ва седана ёғ қуйидаги тарзда ичилади.

биринчи 7 кун — нонушта қилишдан олдин, бир стакан сув билан бир чой қошиқ.
иккинчи 7 кун — нонушта ва кечки овқатдан олдин сув билан бир хил миқдорда.
учинчи 7 кун — нонушта қилишдан олдин, икки стакан сув билан 2 чой қошиқ.
охирги 7 кун биринчи ҳафта билан бир хил.
Иккинчи ойда ушбу схема бўйича ичилади:
биринчи 7 кун — сувсиз, нонушта қилишдан олдин бир ош қошиқ.
иккинчи 7 кун — 2 ош қошиқ миқдорида нонушта қилишдан олдин сувсиз.
учинчи 7 кун — кунига уч марта овқатдан 30 дақиқа олдин, 2 чой қошиқ.
охирги ҳафтада кунига икки маҳал, бир стакан сув ва бир чой қошиқ седана ёғи ичилади.

@dorivor
383 views Маъруф Файзулло, edited  06:10
Ochish/sharhlash
2022-08-24 09:10:06
Хом картошка юз терисига қандай таъсир ўтказади?

Максим Зоҳиджонов,соғлом ҳаёт тарғиботчиси:

Картошка таркибида полифенол, антиоксидант хусусиятларга эга органик бирикмалар мавжуд. Бу сабзавот терини хавфли қуёш нурларидан ҳимоя қилади ва кўринишини яхшилайди. Кўз остидаги доғлар ва қора ҳалқачаларни йўқотишга ёрдам беради.

Картошкани нафақат истеъмол қилиш, балки гўзаллик муолажаларида ҳам қўллаш мумкин. Картошка шарбатида пахта намланади ва юз, бўйинга суртилади. Ундан кейин юзга намлантирувчи крем суртилади.
Ушбу процедурани ҳафтасига 1-2 марта такрорлаш мумкин. Фақат янги картошкадан фойдаланиш керак. Шарбатни қайта фойдаланиш учун сақламаслик лозим, уни тайёрлагандан кейин дарҳол фойдаланиш керак.

@dorivor
306 views Маъруф Файзулло, edited  06:10
Ochish/sharhlash
2022-08-24 09:10:06
Тарвуздан заҳарланиш: ундан қандай ҳимояланиш мумкин?

Шифокор Нозима Ўринова:

Табиий пишган тарвуз чертиб кўрилганда жарангдор овоз чиқиб, унинг пўстини осонгина тирнаш мумкин. Агар маҳсулотнинг банди қуриган бўлса, бу унинг яхши пишганидан далолат.

Қизил қисмидаги томирлар ранги сариқ ёки бинафша тусда бўлса, бундай маҳсулотдан эҳтиёт бўлиш лозим. Чунки у тўлиқ пишмаган ёки нитратнинг таъсири бўлиши мумкин.

Тарвуз устидаги чизиқлар аниқ ва бир-бири билан аралашиб кетмаган бўлиши керак. Хиралашган чизиқлар унинг нитрат билан тўйинганидан далолат.

Табиий пишган тарвуз сувга солинганда унинг устига қалқиб чиқади. Азотли ўғит билан тўйингани эса аксинча сув остига чўкади. Агар бўлакланганда қийшиқ эмас, тўғри кесилса, бу ҳолат ҳам унинг кимёвий моддаларга тўйинганлигининг белгисидир.

Таркибида нитрат моддаси меъёрдан ортиқ бўлган тарвуз истеъмол қилинганда, унинг нохуш белгилари 4-6 соатдан кейин пайдо бўлади.

@dorivor
331 views Маъруф Файзулло, edited  06:10
Ochish/sharhlash
2022-08-21 19:23:59
Кечаги чойни ичманг!

Агар ичимлик бир неча соат давомида очиқ ҳавода қолса, унда кислород таъсирида бактериялар ва зарарли бирикмалар ҳосил бўла бошлайди. Чой юзасида зич юпқа плёнка ҳосил бўлади, айнан мана шу плёнка бактериялар ва зарарли моддалар тўпламидир. Этиб берсангиз идишда ҳам қоплама қолади.

Ушбу моддалар ошқозон-ичак тракти аъзоларига, асосан жигарга зарарли таъсир кўрсатади

Бир кун турган чойни японлар “илон чақишдан ҳам ёмонроқ” деб ҳисоблашади, хитойликлар эса уни заҳар билан тенглаштиради

@dorivor
509 views Маъруф Файзулло, edited  16:23
Ochish/sharhlash
2022-08-21 11:00:20
Тез-тез мева истеъмол қиладиган инсонларда депрессия аломатлари камроқ кузатилади!

Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси:

Бу ҳақда бутун Англия бўйлаб ўтказилган тадқиқотга асосланган ҳолда webmd нашри хабар бермоқда.

Сиз кунлик овқат рационига меваларни киритиш орқали доимий ва кундалик стрессларни организмга салбий таъсирини камайтиришингиз мумкин. Аммо бу меваларни қайта ишлаб тайёрланган маҳсулотларга тегишли эмас.

Шунингдек, шўр таомларни истеъмол қилишнинг руҳий саломатликка таъсири ижобий баҳоланмайди. Бундай таомларни севиб истеъмол қиладиган иштирокчиларда стресс, депрессия ҳолатлари юқори экани қайд этилган.

Меваларни мия фаолиятига ижобий таъсири улар таркибидаги антиоксидантлар, толалар ва микроэлементлар билан изоҳланади.

@dorivor
425 views Маъруф Файзулло, edited  08:00
Ochish/sharhlash