Get Mystery Box with random crypto!

Doniyor Qori

Telegram kanalining logotibi doniyorqori — Doniyor Qori
Kanaldagi mavzular:
Eslatib
Дуо
Kanal manzili: @doniyorqori
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 31.94K
Kanalning ta’rifi

Doniyor qorining rasmiy kanaliga xush kelibsiz!
Bizni Instagram, Facebook va YouTube tarmog'larida ham kuzatib boring 👇🏼
http://myurls.co/doniyorqori

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2023-04-24 10:50:59 #СУННАТГА_ЭРГАШАЙЛИК!

​​НАМОЗДАН КЕЙИНГИ АЙТИЛАДИГАН ЗИКРЛАР БАЁНИ

أستغفر الله أستغفر الله أستغفر الله، اللهم أنت السلام ومنك السلام تباركت يا ذا الجلال والإكرام

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатсалар, уч марта «Астағфируллоҳ», деб сўнгра:
«Аллоҳумма антас салам ва минкас салам, табарокта йаа зал жалаали вал икром», деб айтар эдилар.
(Маъноси: Аллоҳим, Сен саломсан ва салом Сендандир. Эй улуғ ва ҳурматли зот, Сен баракотлисан.)
(Муслим ривояти).

لا إله إلا الله وحده لا شريك له، له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير.
اللهم لا مانع لما أعطيت ولا معطي لما منعت ولا ينفع ذا الجد منك الجد

Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир фарз намози ортидан:
«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр. Аллоҳумма лаа маниъа лима аътойта ва лаа муътийа лима манаъта ва лаа йанфаъу зал жадди минкал жадд»ни ўқир эдилар.
(Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар нарсага қодирдир. Эй Раббим, Сен берган нарсани ман қилувчи йўқ. Ва Сен ман қилган нарсани берувчи йўқ. Буюклик Сендандир, бошқанинг буюклиги фойда бермайди.)
(Бухорий ва Муслим ривояти).

لا إله إلا الله وحده لا شريك له، له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير،، لا حول ولا قوة إلا بالله، لا إله إلا الله ولا نعبد إلا إياه، له النعمة وله الفضل وله الثناء الحسن، لا إله إلا الله مخلصين له الدين ولو كره الكافرون

Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу ҳар намоз кетидан:
«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ, лаа илааҳа иллаллоҳу ва лаа наъбуду илла иййааҳ, лаҳун ниъмату валаҳул фазлу ва лаҳуссанаа ул ҳасан, лаа илааҳа иллаллоҳу мухлисийна лаҳуд дийна ва лав кариҳал каафируун», деб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намоз кетидан (шундай) таҳлил айтар эдилар» деганлар.
(Маъноси: Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар бир ишга қодирдир. Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унгагина ибодат қиламиз. Неъмат, фазл, чиройли сано У учундир. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. У учун дин холис қилинади, гарчи кофирлар кариҳ кўрсалар ҳам.)
(Муслим ривояти).

Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар бир намоз ортидан ўттиз уч мартадан: «Субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар», деб юзинчисини «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр», деб айтса, хатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечирилади», дедилар.
(Муслим ривояти).

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга икки "Қул аъузу..."ни ҳар намоз сўнгида ўқишни буюрдилар."
(Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоятлари).

Абу Довуднинг ривоятларида: "Қул ҳуваллоҳу аҳад...", "Қул аъузу бироббил фалақ...", "Қул аъузу бироббин нас..." ни ўқиш лозим", дейилган

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий алайҳиссалом: "Ким ҳар бир фарз намоз кетидан "Оятал Курсий"ни ўқиса, ўзи билан жаннатга кириш ўртасини фақатгина ўлим тўсиб туради", дедилар.
(Насоий ва Ибн Сунний ривояти).

Муоз розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қўлларимдан ушлаб: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман ва сенга ҳар намоз сўнгида:

اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ

«Аллоҳумма аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик»ни айтишни тавсия қиламан», дедилар».
(Маъноси: Аллоҳим, Сени зикр этишда, Сенга шукр қилишда ва ибодатингни гўзал бажаришда менга ёрдам бер.)
(Абу Довуд ва Насоий ривоятлари).

Яқинларингизга ҳам улашинг

@doniyorqori
10.5K views07:50
Ochish/sharhlash
2023-04-24 06:03:00
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

Маълумот учун, Шаввол ойи Рамазондан кейин келадиган ой.
9.1K views03:03
Ochish/sharhlash
2023-04-23 16:30:47 ​#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

Беморни зиёрат қилиш одоблари

Чин ихлос билан ўзи ва бошқалар томонидан қилинган дуолар орқали ҳам даво топиш мумкин.
Қуйида шу мавзуга оид дуони келтириб ӯтамиз:

КАСАЛГА ӮҚИЛАДИГАН ДУО 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:  «Ким касал кўргани борганида, агар ажали етмаган бўлса, унинг ҳузурида етти марта:

أَسْأَلُ اللهَ الْعَظِيمَ رَبَّ العَرْشِ العَظِيمِ أَنْ يَشْفِيَكَ

«Ас`алуллоҳал ъазийма Роббал ъаршил ъазийми ан йашфийака», – деса, Аллоҳ таоло уни касалидан халос қилади», дедилар.

(Маъноси: Улуғ Аллоҳдан, буюк арш Раббидан сенга шифо беришини сўрайман.)
(Абу Довуд ва Термизий ривояти).

Беморни зиёрат қилиш учун борган кишининг бемор ҳузурида унга умид бахш этадиган, руҳиятини кўтарадиган сўзлар билан сийлаш айнан суннатга мувофиқ ишлардан саналади. Бу борада Имом Бухорий ривоят қилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам беморни зиёрат қилсалар: “Лаа ба’са, тоҳурун иншааллоҳ”, яъни «Зарари йўқ, иншааллоҳ, (бу касаллик сизни), гуноҳлардан поклайди», – деб айтардилар.
Дониёр Файз
@doniyorqori
10.1K views13:30
Ochish/sharhlash
2023-04-23 16:30:27
#ДУО_ҲАМ_ШИФОДИР

Эй, Роббимиз, биз ожиз қулларингни ночорликда ташлаб қӯймагин!
Беморларимизга шифо бергин!


Яқинларингизга ҳам улашинг!
8.6K views13:30
Ochish/sharhlash
2023-04-23 16:30:12
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА
8.0K views13:30
Ochish/sharhlash
2023-04-22 17:09:26 Кӯпчилик қадрдонларимиздан келаётган саволга жавоб бериб қӯйишликни лозим деб топдик.

Илтимос, юқоридаги жавобни сиз ҳам Аллоҳ учун бошқа яқинларингизга улашиб қӯйинг. Чунки ҳозирда кӯпчилик айнан шу саволни кӯӯп беришяпти…

@doniyorqori
5.5K views14:09
Ochish/sharhlash
2023-04-22 17:06:09 ​​​#СӮРАГАН_ЭДИНГИЗ

ШАВВОЛ РӮЗАСИ ҲАҚИДА

Савол: Узрли ҳолда Рамазон рўзасини қазо қилиб қўйган кишига, аввал қазосини ӯтамай туриб, Шаввол ойидаги 6 кун нафл рўзани тутиши мумкинми?

Жавоб: Бу масала хусусида жумҳур уламолар орасида хилоф бор. Имом Абу Ҳанифа ва имом Аҳмад буни жоиз дейишган.
Аммо Моликий ва Шофеийлар нафл рўзани фарз рўзанинг қазосидан олдин тутиш жоиз фақат кароҳияти билан бирга дейишган.
Энди бу масала юзасидан аксарият замондош уламоларнинг ҳам икки хил қавллари бор.

Биринчи уламолар: "Қачонки инсон Рамазон рўзасини бирор узрли сабаб билан қазо қилган бўлса, у аввало уларни ўтаб қўйиши, шундан кейингина Шавволнинг олти кунлик рўзасини тутиши керак. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Кимки Рамазон рўзасини тутса», деганларидан аввал Рамазон рӯзасининг фарзини адо қилиш тушунилади" дейишган. Ҳадиснинг давомида: «...сўнгра унга Шавволнинг олти кун рўзасини қўшиб қўйса, ...» дейилганини далил қилишган.

Иккинчи уламолар эса: "Кимки Рамазон ойининг баъзи кунларида узрли сабаб рӯза тутмаган бўлса, қазосини тутишдан олдин Шавволнинг олти кунини тутиб, қазосини кейинроқ тутиб берса ҳам бўлади. Чунки Рамазон ойининг қазосини кечиктирса ҳам бӯлади, аммо Шаввол ойидаги 6 кун нафл рӯза бир ой ичида чиқиб кетади.
Шунингдек, Оиша розияллоҳу анҳо ҳам Рамазон қазосини Шаъбон ойида тутганликлари қазодан олдин нафл тутиш жоизлигига далолат қилади. Чунки Оиша розияллоҳу анҳо албатта Шаъбонгача нафл рўзалар тутганлар" дейишган.
Демак, рожиҳ, яъни ҳақиқатга яқин тӯғри сӯз ҳам мана шу иккинчи қавлдир. Негаки, Рамазон қазосининг вақти кенг олинган бӯлиб, уни исталган ойларда тутиш мумкин. Аммо Шаввол ойида тутиладиган 6 кун нафл рӯзасининг фазилати фақат шу ойгагина хосдир.
Изоҳ: Бироқ, "қазо рӯзани исталган ойларда тутиш мумкин экан" деб уни бемалол чӯзиб юриш ҳам яхши эмас. Аслида, мана шу Шаввол ойи ичида, ҳам қазо рӯзаларни, ҳам Шавволнинг 6 кун рӯзасини адо қилиш мумкин. Дарҳақиқат, Рамазон рӯзаси ФАРЗ бӯлиб, унинг қазосини узрсиз равишда кечиктириб бӯлмайди.
Зеро, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: "...Аллоҳнинг (ҳаққини) адо қилинглар, чунки Аллоҳ вафо қилинишга ҳақлироқдир», дедилар.
(Бухорий (1852) ривояти).
Валлоҳу аълам

Эслатма: Шаввол ойидаги олти кун нафл рӯза шу ой ичида оралаб тутилса ҳам жоиздир. Унинг кетма-кет (пайдар-пай) бӯлиши шарт эмас.

Дониёр Файз

@doniyorqori
6.5K views14:06
Ochish/sharhlash
2023-04-22 13:12:55 ​#БИЛМАГАНГА_БИЛДИРИШ

Ижтимоий тармоқдаги обуначиларимиз томонидан йўлланган саволлардан бири...

САВОЛ:

Масжидул ҳаромда намоз ўқиётганда, Каъбага қараш афзалроқми ёки сажда жойига қараб туришми?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Уламоларнинг фикрига кўра намозхон Каъбага эмас, балки сажда қиладиган жойига қараса афзалроқ бўлади. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Масжидул ҳаромда Каъбага қараб намоз ӯқишни буюрмаганлар. Бинобарин намоз ўқиётган пайтда Каъбага қараш кўзларни машғул бўлишини тақозо қилади. Каъба атрофида зиёратчилар кўп ва улар намоз ўқиётган кишини эътиборини тортиши табиий. Бу эса намозда хушуъ йўқолишига олиб келиши мумкин.

Намозда сажда жойига қараб турган банданинг қалбида хушуъ, ҳокисорлик кайфияти жамланади. Ташаҳҳуда ӯтирганда эса кӯрсатгич бармоғига қараб ӯтиришлик суннатдир.

Валлоҳу аълам. Тавфиқ Аллоҳдандир.

Дониёр Файз

Яқинларингизга улашинг
6.8K views10:12
Ochish/sharhlash
2023-04-22 13:11:51 СӮРАГАН ЭДИНГИЗ
5.8K views10:11
Ochish/sharhlash
2023-04-22 07:39:10
#КУНДАЛИК_ЗИКР

АЛЛОҲНИ ДОИМ ЭСЛАЙЛИК!
2.0K viewsedited  04:39
Ochish/sharhlash