Get Mystery Box with random crypto!

​​#Aдлия_муносабат Ижтимоий тармоқлар орқали жорий йилнинг 11 | Soyadagi siyosatchilar

​​#Aдлия_муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали жорий йилнинг 11 декабрдаги “Соядаги сиёсатчилар” канали орқали: “Халқ депутатлари Aндижон шаҳар Кенгаши сессияси ўтказилишида депутатлар қатнашиш шарт эмас, Кенгаш раиси бўлса бас, ўзи ўтказиб юборади” мазмунидаги хабар тарқалганлиги юзасидан вилоят адлия бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 390-сон қарорида адлия органларига маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишларини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш жараёнини “Е-қарор” электрон тизими орқали доимий мониторингини олиб бориш вазифаси юклатилган.

Мазкур вазифа ижросини таъминлаш мақсадида адлия бошқармаси томонидан доимий равишда “Е-қарор” электрон тизимида мониторинглар ўтказилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ноябр ойида ўтказилган мониторинг давомида “Соядаги сиёсатчилар” канали орқали кўрсатилган Халқ депутатлари Aндижон шаҳар кенгашининг 21.09.2021 йил ВИ-22-33-1-29-К/21-сонли, 21.09.2021 йил ВИ-22-34-1-29-К/21-сонли, 21.09.2021 йил ВИ-22-35-1-29-К/21-сонли, 29.09.2021 йил ВИ-22-37-1-29-К/21-сонли, 05.10.2021 йил ВИ-22-38-1-29-К/21-сонли ва 27.09.2021 йил ВИ-22-36-1-29-К/21-сонли қарорлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сон Фармон талабларига зид равишда қабул қилинганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан жорий йилнинг 3 ноябр куни 03/01-1/876-сонли хат билан мазкур қарорларга ҳуқуқий баҳо беришлик учун вилоят прокуратураси ҳамда Ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича вилоят ҳудудий Кенгашига таклиф киритилган.

https://t.me/joinchat/AAAAAFRDeHBeMwlHz9j1mA