Get Mystery Box with random crypto!

​​Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши сессияси ўтказилишида | Soyadagi siyosatchilar

​​Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши сессияси ўтказилишида депутатлар қатнашиш шарт эмас, Кенгаш раиси бўлса бас, ўзи ўтказиб юбороради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги
“Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармони билан

- 2021 йил 1 августдан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш, фойдаланишга бериш, келгусида ажратиш учун захиралаш, бириктириш, ободонлаштириш учун бериш ёки ерларни бошқача йўл билан тасарруф қилиш ваколатлари бекор қилинди.

Лекин ўрганган кўнгил ўртанса қўймас деганларидек Президент Фармонини менсимасдан, уни четлаб ўтиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ғайриқонуний ҳаракатлар ўлганди ўстига тепкандек бўляпти гўёки.

Мисол учун Андижон шаҳар Кенгаши раиси, ҳоким Б.Ҳайдаров томонидан имзоланган Кенгаш қарорларида бир қатор фуқароларнинг ерга бўлган ҳуқуқлари бекор қилинган.

Аслида ушбу қарорлар Депутатларнинг ҳеч қандай хабарисиз тасдиқланган. Ҳаттоки (фуқароларнинг ҳам хабари бўлмаса керак) масаланда.

Жумладан;

- 21.09.2021 йил VI-22-33-1-29-K/21-сонли қарори,
- 21.09.2021 йил VI-22-34-1-29-K/21-сонли қарори,
- 21.09.2021 йил VI-22-35-1-29-K/21-сонли қарори,
- 29.09.2021 йил VI-22-37-1-29-K/21-сонли қарори,
- 05.10.2021 йил VI-22-38-1-29-K/21-сонли қарори,
- 23.10.2021 йил VI-22-39-1-29-K/21-сонли қарори.

Ушбу ғайритабиий ва Андижон шаҳрида урфга айланиб кетаётган, теша тегмаган қарорлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ўз муносабатларини билдиради деб умид қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентликларидан эса Ҳалқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг юқоридаги қарорлари каби қарорлардан яна нечта чиқарилганлиги ва уларнинг оқибатида қанча фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари поймол бўлаётганлигини аниқлаш бўйича текшириш ўтказишларини талаб қиламиз.

П/С. Шу ўринда, Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши раиси: Ҳурматли, Шухратбек Кушақбаевичга юқоридаги холатлар бўйича қонунда белгиланган тартибда Вилоят Кенгаши раиси сифатида чора кўрилишини сураймиз!

https://t.me/joinchat/AAAAAFRDeHBeMwlHz9j1mA