Get Mystery Box with random crypto!

Foydali KUN (Namoz vaqti)

Telegram kanalining logotibi dizayn_interier_uz — Foydali KUN (Namoz vaqti) F
Telegram kanalining logotibi dizayn_interier_uz — Foydali KUN (Namoz vaqti)
Kanal manzili: @dizayn_interier_uz
Toifalar: Maslahatlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 563
Kanalning ta’rifi

Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-04-06 18:12:01
ЁЛҒОНЧИ БЎЛИБ ҚОЛМАЙ ДЕСАНГИЗ...

Манзилга етишингизга ярим соат вақт бор. Телефонда: "Беш дақиқада ўша ерда бўламан", деб шеригингизга ёлғон гапирасиз. Сиз йўлдасиз. Чорсуда кетяпсиз. Лекин “Фарход бозоридаман”, деб алдайсиз. Олмани 7000 сўмдан олиб, 8000-9000 сўмдан сотяпсиз. “Ўзим шу нархга олганман. Майли, сизга ўз нархида: 8000 дан бераман”, деб харидорни “кўндирмоқчи” бўласиз. Шундай ҳолат давом этаверса, Аллоҳ наздида “каззоб” деб ёзиб қўйиласиз.

"Дилдаги гаплар" китобидан.

@foydali_kun
5.2K views15:12
Ochish/sharhlash
2021-04-05 17:41:09 #жамланма...
Эҳтимол бу нажотдур...

* Жазирама иссиқ. Кўчада юриб бўлмайдиган даражада қуёш нурини аямай сочмоқда. Сен эса машинангда кетаяпсан. Кўчада бир одамни терга ботиб йўлда кетаётганини кўрдинг. Ҳаттоки кийимлари тер сувидан ювилиб ҳўл бўлиб ҳам кетган. Сен ундан ирганма, балки машинангни эшигини у инсон учун очиб бер. Эҳтимол бу сенинг нажотингдир.

* Табиий холки ишлашинг керак. Ишдан уйга холдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсамни келтирмадингми" деб сўраб қолдилар. Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт. Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур.

* Отанг сенга мурожаат қилиб: "ўғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

* Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланман. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

* Кўчада бир ишчини қуёшда, иссиқда холдан тойиб ишлаётганини кўрдинг. Унга тезда муздек сув олиб бер. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

* Қушлар учиб келадиган ерга озгина донми ёки гуруч сепиб қўй. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

* Одамлар юрадиган йўлакда керакмас қоғозми, сув идишлариними, ширинликлар қоғозиними ёки шунга ўхшаш нарсаларни ташлаб кетишганини кўриб қолдинг. Сен уялмасдан, эринмасдан шуларни олиб махсус идишига солиб қўй. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

* Сени биров хақорат қилиб, ёмон гапларни сенга қарата айтди. "Оғирроқ бўл". Сени Аллоҳ кечирсин деб айт. Эҳтимол бу сенга нажотдур.

* Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

* Ўсмирларни гуноҳ иш қилаётганини кўриб қолдинг. Шу заҳоти уларни тўхтатиб насиҳат қил. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

* Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

* Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: (улар ғазабини ютадигонлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради) (аали имрон 134). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

* Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси жаноблари шундай дедилар:
* Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди.
* Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик.
Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ йўлига қилиш учун эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Дойим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг (Эҳтимол бу менинг нажотимдур) деб айт. Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга кириганингни кўрасан.

Бу мавзуни сизлар учун илиндим. Эҳтимол бу бизнинг нажотимиздур. Сиз ҳам бошқалар билан улашинг. Эҳтимол бу сизнинг нажотингиздур.

Facebook дан олинди
8.0K views14:41
Ochish/sharhlash
2021-04-04 17:47:01 #ибрат

Жанубий Африканинг собиқ раҳбари Нельсон Мандела ўз эсдаликларида ёзади:
- Давлатга раҳбар бўлганимдан сўнг шаҳар айландим. Бир ошхонага кирдик. Ҳамма жойлашиб, маъқул овқатини буюрди. Таомни кутиб турган пайтимиз кўзим бир четда ўтирган кишига тушди. У ҳам кутиб турганди.
Бояги кишини чақириб келишларини айтдим. У киши келди. Ёнимга ўтиришини айтдим. Таом келди. Бирга овқатлана бошладик. Ҳалиги киши тер тагида қолди. Қўллари қалтирар, юзидан тер шариллаб оқар, овқатини оғзига олиб бора олмас эди.
Овқатдан сўнг у киши кетди. Шунда танқўриқчим менга: “У киши касал шекилли. Тузук овқат ея олмади”, деди. Мен: “Йўқ! Иш сен ўйлагандай эмас. У касалмас. У мен қамалган қамоқхона қўриқчиси эди. Кўпинча менга азоб беришгандан сўнг чанқаб, сув сўрардим. Ҳар сафар шу киши келиб устимдан бавл қиларди. У бугун менинг қамашим ва унга ҳам шундай азоб беришимдан қаттиқ қўрқди. Аммо бу менинг ахлоқим эмас. Чунки қасос давлатни бино қила олмайди. Халқларни бино қиладиган нарса авфдир - дедим.

MirazizQalbDaftari

@foydali_kun
4.3K views14:47
Ochish/sharhlash
2021-04-04 03:50:13
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

#Кун_ҳикмати

Шайх Аҳмад Дийдот айтадилар:
«Сизларга «Хайрли тонг» ёки «Хайрли кеч» десам, яхшиликни фақат тонг ва оқшом билан чегаралаб қўйган бўламан. Аммо «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ» (Сизларга тинчлик ҳамда Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти бўлсин) десам, тонгда ҳам, оқшомда ҳам, тунда ҳам, яъни ҳамма вақт тинчлик ва хотиржамлик бўлишини тилаган бўламан» .

Биз ҳам Сизларга тинчлик ҳамда Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти бўлсин! деймиз!

Кунингиз самарали ўтсин!

@foydali_kun
6.1K views00:50
Ochish/sharhlash
2021-03-31 17:46:13 ДАДА, ЗЎР ИШ ҚИЛДИК-А!..

(Ҳаётий воқеа)

Бир куни машинамда 6 ёшли ўғлим билан кетаётиб, йўлда кўп қаватли уй остидаги пайнетга пул тўлаш учун тушдим.

Қайтиб келсам, ўғлим йиғлаб ўтирибди. Нима гап десам, "Дада анавини қаранг!" деди.

Қарасам, йўл четида кийимлари эски бир кампир тахта устига нарса қўйиб сотиб ўтирибди.
“Нарсаларнинг сонини қаранг, 2-3 та нос пакети, 2 пачка донали сигарет. Бошқа ҳеч нарса йўқ”.

"Хўш нима қилибди?" десам, 6 яшар ўғлим: "Ўғли йўқми унинг? Нега бу ахволда, қорни очдир, дада, илтимос, мана шу пулларни хаммасини шу хотинга берайлик", - деб машинам баридаги бир сиқим пулимни кўрсатди.

Ниҳоятда таъсирланиб, боламнинг айтганини қилиб, пулларнинг ҳаммасини ўша аёлга олиб бориб бердим.

Аёл ҳанг-манг бўлиб қолди.

"Нима учун?" деган саволига, мен кулиб: "Шу пулни сизга илинган инсонни дуо қилсангиз кифоя", - дедим.

Аёл йиғлаб юборди,

"Илойим уша одамнинг умрига барака берсин, бахтли бўлсин, Аллоҳ мукофотласин" дея дуо қилаётганида менинг қай ахволга тушганимни тасаввур қилаверинг.
Ичларим жимирлаб кетди.
Машинага қайтиб, йўлга тушдик.

Ўғлим: "Дада, зўр иш қилдик-а" деса, мен жавоб бермай, бошимни силкитиб қўйдим. Чунки кўзларимда ёш, ичимда: "Шундай фарзанд берган Аллоҳга беадад шукр", - деб айтаётган эдим.

@foydali_kun
5.5K views14:46
Ochish/sharhlash
2021-03-30 17:57:01 ЧУМЧУҚЛАРНИ ЎЛДИРИШНИНГ ОҚИБАТИ

1958 йилда Хитой раҳбари ҳосилларни еб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг камайишига сабаб бўляпти деган важ билан чумчуқларни ўлдиришга буйруқ беради.

Деҳқонлар ўн минглаб чумчуқларни ўлдира бошладилар. Қанча кўп чумчуқ ўлдирган кимсалар мукофот олар, уларга миллий қаҳрамонга қилгандек муомала қилинарди.

Бунинг натижасида барча далаларни чигирткалар босиб, ҳосилларни хонавайрон қилди. 1958—1961 йилларда Хитойда "Буюк очлик" юз берди. Бунинг оқибатида 15 млн.дан ортиқ киши ҳалок бўлди.

Ризқим кўпайсин деб бир махлуқнинг ризқини қиймаслик керак. Бандаларнинг ризқлари Аллоҳ таолонинг қўлида бўлиб, У Зот ўша ризқларни бандалар орасида ҳикмат билан тақсимлаб қўйган.

Норасмий маълумотларда очликдан ҳалок бўлганлар сони 40 млн.дан ошгани айтилган.

Бутун борлиқдаги махлуқотларнинг ризқларини ақлларни лол қолдирадиган даражада тақсимлаб қўйган Аллоҳ Покдир!

@foydali_kun
4.2K views14:57
Ochish/sharhlash
2021-03-30 14:20:53
2021 yil uchun Ramazon taqvimi (Toshkent shahri)

Toshkentdan boshqa shaharlardagi vaqtlar farqi (daqiqa)

Avval: Chimkent (-1), Konibodom (-5), Xo‘jand (-6), Qo‘qon (-7), Jambul (-7), Namangan (-10), Farg‘ona (-10), Marg‘ilon (-10), Andijon (-11), O‘sh (-14), Jalolobod (-15), Bishkek (-21), Olma – ota (-21)

Keyin: Bekobod (+4), Turkiston (+4), Jizzax (+6), Guliston (+7), Denov (+7), Jomboy (+7), Samarqand (+9), Shahrisabz (+10), Kattaqo‘rg‘on (+12), Qarshi (+12), Nurota (+14), Navoiy (+19), Buxoro (+21), Xiva (+35), Nukus (+42)

Oy ko‘rinishiga qarab bir kunga farq qilishi mumkin

@bilasizmi_kanali
5.2K views11:20
Ochish/sharhlash
2021-03-29 17:51:06 #Ибрат
#Мулоҳаза

Шайх Али Тантовий ҳикоя қилади:

“Шом (Сурия)да қози эдим. Бир куни дўстларимиздан бириникида тўпландик. Тўсатдан нафасим қаттиқ сиқила бошлади. Дўстларимдан кетиш учун рухсат сўрадим. Улар эса тонггача бирга ўтиришни сўраб, қаттиқ туриб олишди. Лекин менинг бунга тоқатим етмасди. Уларга: “Тоза ҳаводан нафас олишим керак”, дедим-да якка ўзим, қоронғида ташқарига чиқиб кетдим.

Йўлда кетаётиб бир тепалик ортидан зорланган, ўтиниб илтижо қилаётган овозни эшитиб қолдим. Ўтиб қарасам, ўта ночор ҳолдаги бир аёл йиғлаб Аллоҳга дуо қиляпти.

Унинг ёнига бориб: “Эй синглим, нега йиғлаяпсиз?” – деб сўрадим.

У жавоб берди: “Эрим золим, қаттиққўл одам. Мени уйдан ҳайдаб, болаларимни олиб қўйди ва уларни қайта кўра олмаслигимни айтиб қасам ичди. Менинг борар жойим ҳам, ёрдам сўрайдиган кишим ҳам йўқ”.

Мен ундан: “Унда нега қозига арз қилмадингиз?” – деб сўрадим.

У йиғлаб “Менга ўхшаган бир аёл қозининг олдига қандай ҳам етиб бора оларди?” – деди”.

Шайх йиғлаб ҳикоясини давом эттирди:
“Аёл шу сўзларни айтяпти-ю, Аллоҳ қозини (яъни ўзини назарда тутяпти) бўйнидан судраб унинг олдига олиб келганидан бехабар...”

Субҳаналлоҳ! Ким унга (қозига) тун қоронғулигида ташқарига чиқиб, аёлдан ҳожатини сўраш ва унинг арзига қулоқ тутиш учун ўз оёғи билан юриб келишни буюрди? Ўзи аёлнинг олдига келиб, ундан арзини сўраб турибди-я! Бу мискин аёл қайси дуони қилган эдики бунчалик тез суратда, айни кўринишда дуоси ижобат бўлди?!

Эй, ўзини ночор ҳис қилган, дунё зулматдангина иборат деб гумон қилиб қолган киши! Икки қўлингизни юқорига кўтариб, Аллоҳдан дуо қилиб сўранг! “Бу муаммо қандай қилиб ҳал бўлсин? Иложи йўқ-ку”, дема! Балки чумолининг ўтинчини ҳам эшитадиган Зотга тазарруъ, илтижо қил! Шундан кейин ҳам сиқиласанми?!

Аниқ билгинки, сабрдан кейин сизни бир яхшилик кутиб турибди. Аллоҳ таоло сенни бирон нарса билан синар экан, албатта ўшанда сен учун хайр бор. Ҳатто бунинг аксини (келган синов қийинчилик деб) гумон қилган бўлсанг ҳам... Ич-ичингдан хурсанд бўл!

Агар синов бўлмаганида Юсуф алайҳисалом отасининг қучоғида эркаланиб вояга етар эди. Лекин айни шу синов туфайли у Миср Азизи (вазири) бўлди. Шундан кейин ҳам сиқиласанми? Аниқ ишонгинки, машаққатга қилинган сабрдан кейин сени кутиб турган, сенни хурсанд қиладиган, алам, оғриқларни унуттирадиган бир яхшилик бор...

Mehrobuz

@foydali_kun
4.5K views14:51
Ochish/sharhlash
2021-03-28 17:31:09 #Мулоҳаза

Бадавлат бир одам қўшнисидан сўрабди:
— Мен ўлимимдан кейин ҳамма нарсамни хайрия фондига беришларини васият қилсам ҳам нега мени хасислик ва қизғанчиқликда айблайдилар-а?
— Мен сенга бир ҳикояни айтаман, — деди қўшниси, — бир чўчқа сигирга нолибди: «Одамлар сенинг оқкўнгиллигинг ва меҳринг ҳақида гапирадилар. Сен фақат сариёғ ва сут оладилар. Мен уларга гўшт, колбаса, ёғ... Нимам бўлса ҳаммасини олишади. Лекин нега мени ҳеч ким яхши кўрмайди?»
Сигир бироз ўйлаб, жавоб берди: «Балки, мен буларнинг ҳаммасини тириклигимда бераётганимдандир?»

Ҳисса: Эй инсон, яхшиликни, хайр ишингни тириклигингда, ўлим фариштаси етиб келмасидан қилиб қолгин!

imonuz

@foydali_kun
4.5K views14:31
Ochish/sharhlash
2021-03-27 17:26:07 #МУЛОҲАЗА

Бир куни ёшлик чоғимда онам менга: "Ҳалол сўзини икки лабинг очиқ ҳолда айта оласанми?", деди. Ҳалол калимасини айтишга ҳаракат қилиб, икки лабимни бир-бирига ёпиштирмаган ҳолда айтдим. Онам маъқуллаб, мени ўпиб қўйди. Сўнгра онам: "Ҳаром сўзини ҳам икки лабинг очиқ ҳолда айта оласанми?", деди. Айтишга бир неча маротаба ҳаракат қилдим, лекин айта олмадим. Ҳафа бўлган ҳолда онамга, "Онажон, ҳаром сўзини айтишга кўп ҳаракат қилишимга қарамай, охирида икки лабим бир-бирига тегиб, ёпилиб қоляпти", дедим. Онам кулиб, "Ўғлим, бу - ҳалол билан ҳаром орасидаги фарқдир. Ҳаром - (ҳаёт йўллари) ёпиқ ва бахтсизлик, ҳалол - (ҳаёт йўллари) очиқ ва бахт-саодатдир, хоҳлаганингни ихтиёр қил, дунё ва охират эшиклари сен учун очилишини ёки ёпилишини. Агар хато (гуноҳ) қилсанг, онангни лаблари ёпилиб, юзида маҳзунлик бўлади. Агар яхши амал қилсанг, онангни лаблари табассум ила очилиб, хурсанд бўлади. Агар онангни доим табассум ҳолида кўришни хоҳласанг, ҳалол ва яхши (амалларни) лозим тут!", деди. Катта бўлдим ва онамнинг "ажойиб табассуми" ни йўқотмасликка ҳаракат қилдим. Онам вафот этган вақтда, видолашиш учун олдига кириб, охирги марта пешонасидан ўпдим, онамни икки лаби очиқ, табассум ҳолида кўриб, ўзимга-ўзим "Эй Онажон, то сизга йўлиққунимча ҳалолда бўлишлигимга қилган ваъдам, ваъда", деб айтдим.

Болаларингизга бу "айб", дебла эмас, балки, "бу ҳалол" - Аллоҳ бундан рози бўлади, "бу ҳаром" - Аллоҳ бундан ғазаб қилади, деб таълим беринглар! Токи одамлардан қўрқадиган авлод бўлиб эмас, Аллоҳ кузатиб туради деб, махфийда ҳам, ошкорада ҳам Аллоҳдан қўркадиган авлод бўлиб улғайсин.

imonuz

@foydali_kun
4.5K views14:26
Ochish/sharhlash