Get Mystery Box with random crypto!

ДАДА, ЗЎР ИШ ҚИЛДИК-А!.. (Ҳаётий воқеа) Бир куни машинамда | Foydali KUN (Namoz vaqti)

ДАДА, ЗЎР ИШ ҚИЛДИК-А!..

(Ҳаётий воқеа)

Бир куни машинамда 6 ёшли ўғлим билан кетаётиб, йўлда кўп қаватли уй остидаги пайнетга пул тўлаш учун тушдим.

Қайтиб келсам, ўғлим йиғлаб ўтирибди. Нима гап десам, "Дада анавини қаранг!" деди.

Қарасам, йўл четида кийимлари эски бир кампир тахта устига нарса қўйиб сотиб ўтирибди.
“Нарсаларнинг сонини қаранг, 2-3 та нос пакети, 2 пачка донали сигарет. Бошқа ҳеч нарса йўқ”.

"Хўш нима қилибди?" десам, 6 яшар ўғлим: "Ўғли йўқми унинг? Нега бу ахволда, қорни очдир, дада, илтимос, мана шу пулларни хаммасини шу хотинга берайлик", - деб машинам баридаги бир сиқим пулимни кўрсатди.

Ниҳоятда таъсирланиб, боламнинг айтганини қилиб, пулларнинг ҳаммасини ўша аёлга олиб бориб бердим.

Аёл ҳанг-манг бўлиб қолди.

"Нима учун?" деган саволига, мен кулиб: "Шу пулни сизга илинган инсонни дуо қилсангиз кифоя", - дедим.

Аёл йиғлаб юборди,

"Илойим уша одамнинг умрига барака берсин, бахтли бўлсин, Аллоҳ мукофотласин" дея дуо қилаётганида менинг қай ахволга тушганимни тасаввур қилаверинг.
Ичларим жимирлаб кетди.
Машинага қайтиб, йўлга тушдик.

Ўғлим: "Дада, зўр иш қилдик-а" деса, мен жавоб бермай, бошимни силкитиб қўйдим. Чунки кўзларимда ёш, ичимда: "Шундай фарзанд берган Аллоҳга беадад шукр", - деб айтаётган эдим.

@foydali_kun