Get Mystery Box with random crypto!

Mavjud emas

Telegram kanalining logotibi diyorimamkhodjaev — Mavjud emas M
Telegram kanalining logotibi diyorimamkhodjaev — Mavjud emas
Kanal manzili: @diyorimamkhodjaev
Toifalar: Bloglar , Sport
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 15
Kanalning ta’rifi

Реклама учун: @VenkonPR

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 69

2022-04-24 02:24:07
Параллел дунёда Криштиану севимли жамоасига қайтди (Месси ҳам биринчи имкониятдан фойдаланади). У 16 та гол урди ва 3 та голли узатма берди. Яъни, 37 ёшида ҳам жамоанинг энг яхшиси.

Бироқ бу голлар чемпионлик у ёқда турсин, Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун ҳам етмаяпти.

Омар Момани картинасидаги кўз ёшларнинг пурмаъно эканини тушуняпсиз-а? Арсенал билан ўйиндаги голини Роналду дунёни тарк этган ўғлига бағишлади. Энфилд-у Эмирейтеслар ҳам тик туриб бу даҳога далда бўляпти. Қолаверса, ёш ва юлдузли онлар ўтяпти, МЮ эса чўкишда давом этяпти. Буларнинг ҳаммаси кўз ёшга арзийди.

Тен Хаг – янги умид. Бироқ Роналду гол уришда ким билан рақобатлашса ҳам, вақт олдида ожиз қолавериши мумкин. Омар Момани эса биргина элемент билан ҳаммасини қамраб ололади.
5.3K views23:24
Ochish/sharhlash
2022-04-24 02:08:53
21 та ўйинда 4 та гол Месси учун албатта кам. Аммо баъзида қачон гол уришни ҳам билиш керак. Мессининг голи ПСЖ клубини муддатидан аввал Франция чемпионига айлантирди. Унинг ҳисобида, шунингдек, 13 та голли узатма ҳам мавжуд.
6.4K views23:08
Ochish/sharhlash
2022-04-24 01:44:03
Гуруҳ пешқадами бўлиш Насафнинг қўлида эмас (балки Ас-Саад ёрдам бериб юбориши ҳам мумкин). Шундай бўлса-да, энг яхши 2-ўринлар қаторида навбатдаги босқичга йўл олиш учун 100 фоизлик имконият сақланиб турибди. Яна биргина қадам қолди.
75.2K views22:44
Ochish/sharhlash
2022-04-23 22:08:10
Насаф яраланган рақибни енгишга ийманди ва унинг ўрнидан туришини кутди. Рақиб ўзига келганида эса биринчи зарбда тиззасигача, иккинчи зарбда белигача ва учинчи зарбда бўйнигача кўмиб қўйди. Бердиев жамоасининг тарбияси шунақа.
134.9K views19:08
Ochish/sharhlash
2022-04-23 12:33:34 Кейинги сафар арзон техника сотиш ишларини Тошкентдаги футбол стадионларида амалга оширишни таклиф қиламан. Бизда жойлар кенг, бемалол 30 минг одамни сиғдира оладиган секторларимиз бор. Керак бўлса секторларни битовая техника номлари билан ҳам аташимиз мумкин.
138.0K views09:33
Ochish/sharhlash
2022-04-23 11:31:26 Жорий рамазонда чегирмалар нисбатан кўпроқдек таассурот қолдирди.

Албатта одамлар шунга муҳтож. Ўз навбатида муҳтож эмасларга савоб ҳам керак. Рамазон ойини одамларимиз нархлар арзонлашадиган давр сифатида ҳам кутишлари мумкин. Авваллари бунинг акси бўлиб, ризқ ва барака Ўзидан эканини ёдда кўтарган кишилар биринчи галда нархларни осмонга олиб чиқиш масаласида бош қотирарди.

Бир нарсага аҳамият беринг. Чиройли маърузалар орқали келин тараф чекига тушаётган қийинчиликлар масаласи эркакларга етказилди, уларнинг вазифалари тушунтирилди. Ва кўриндики, сўнгги 4-5 йилда аҳмоқона одатлар ўрнини секин-аста чиройли фазилатлар эгаллай бошлади.

Сўнгги 2-3 йилда эса Рамазон вақтидаги нархлар масаласи мавзу қилинди. Бошқа давлатлар бу ойда қандай ишлар қилаётгани ижтимоий тармоқларда бот-бот кўрсатилди. Ва кўряпмизки, бу ҳам қарашларни яхши тарафга ўзгартирмоқда. Давомий бўлаверсин.
14.5K views08:31
Ochish/sharhlash
2022-04-23 01:34:09 Пахтакор сафидаги 4 футболчига ростмана ачиндим: Ҳожиакбар Алижонов, Фаррух Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев.

Бу квартет ўз вақтида потенциали юқори бўлган футболчилар эди. Бироқ йиллар давомида улар кучли рақобатга дуч келиш ўрнига, ўз позицияларида ҳақиқий монополга айланиб боришди.

Чунки Ҳожиакбар Алижоновга 4 йил ичида ақалли бир дона рақобатчи топиб бера олишмади. Бундай ҳолатда футболчи ҳам зерикади, ҳам ўсишдан тўхтайди.

Фаррух Сайфиевнинг икки рақобатчисидан бир вақтда воз кечилди: Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Акром Комилов. Сайфиев ўзи қолиб кетди.

Таянч зонасидаги футболчиларга ҳам янги мотивация топиш қийин бўлаётгани улар узатаётган паслардан маълум.

Умид қиламанки, Ҳожимат Эркинов иложи борича кучлироқ лигага йўл олади. Биз ҳеч бўлмаса шу футболчини йўқотиб қўймаслигимиз керак.
20.9K views22:34
Ochish/sharhlash
2022-04-23 01:24:36 1995 йил Пахтакорда голландиялик мутахассис фаолият олиб борган ва унинг тўғри йўналиши ҳамда талабларини нотўғрига чиқарадиган ўзимизникилар топилган. Мутахассис ўзбекона фалсафага тушунмай қайтиб кетган.

Пахтакорда кейинроқ ҳам голландиялик мутахассис ишлади, масалан.
194.9K views22:24
Ochish/sharhlash
2022-04-23 00:54:22 Ўзбекистонда болалар футболида сифатни оширишни чиндан ҳам истасак асосий ҳақиқат шундай: футбол вазирликлар томонидан эмас, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ўрганилиши, таҳлил қилиниши ҳамда бошқарилиши керак.

Вазирликнинг вазифаси бунда Ўзбекистон футбол ассоциациясини молиявий томондан қўллаб-қувватлаш ҳамда ФИФА талаблари асосида моддий-техник базани шакллантиришга кўмак бериш.

Вазирликда футбол таҳлилчилари йўқ ва кадрлар ФИФА талаблари билан таниш эмас. Футболи ривожланган ҳар қандай мамлакатда футбол айнан ассоциациялар томонидан тартибга солинади. Шундан келиб чиқиб, ФИФА ҳам Ўзбекистонда фақатгина битта ташкилотни — Ўзбекистон футбол ассоциациясини тан олади.

Афсуски, орадан шунча вақт ўтса-да, мазкур масала тўла тартибга солинмаяпти. Қачонки футболни ривожлантириш истаги манфаатлар тўқнашувидан устун келса, шунда бирор ижобий ўзгаришдан умид қилиш мумкин.

P.S. Жонли эфирда таниқли шарҳловчи Мирзаҳаким ака билан тортишиб қолганимизда ҳам айнан шу масала ётади (афсуски, одамлар баъзида фикр ёки ғоялар қолиб, шахсларни муҳокама қилишга ўтиб кетади). Биз фарқли равишда бу темани ипидан игнасига қадар биламиз. Муаммолар айнан нималарда эканини ҳам кўрсатиб бера оламиз. Ишонаманки, қачондир тизимли муаммоларни ҳам тўғрилаймиз. Фақат вақт керак. Ростманасига осон бўлмаяпти.
18.2K views21:54
Ochish/sharhlash
2022-04-22 22:05:49 Ҳисоб 1:1. Ғалаба зарур. 92-дақиқада ўзгариш қилиш учун қаерни тамомлаш керак? Оёғига тўп тегиши даргумон бўлмайдими?
18.0K views19:05
Ochish/sharhlash