Get Mystery Box with random crypto!

Mavjud emas

Telegram kanalining logotibi diyorimamkhodjaev — Mavjud emas M
Telegram kanalining logotibi diyorimamkhodjaev — Mavjud emas
Kanal manzili: @diyorimamkhodjaev
Toifalar: Bloglar , Sport
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 15
Kanalning ta’rifi

Реклама учун: @VenkonPR

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 65

2022-05-05 06:08:40 ​​Биз Students cup мусобақасида юздан ортиқ институт ва университетни қамраб олдик. Тез орада турнирга старт берилади.

Students cup ҳақида маълумотларни мана шу канал орқали кузатиб боринг.
3.4K views03:08
Ochish/sharhlash
2022-05-04 15:23:32
7-турдаги 7 та ўйиннинг бирортасида ҳам фаворит мавжуд эмас
38.1K views12:23
Ochish/sharhlash
2022-05-04 14:53:02
Футзал бўйича Ўзбекистон U-18 чемпионати илк марта ўтказилди. Энди уни ҳар йили ўтказамиз.

Жиззахда ўтган турнирда бош совринга Самарқанднинг Динамо жамоаси эга чиқди. Динамо Олий лигада ҳам асосан ёшлар билан ўйнаб, кўпчиликни ҳайрон қолдиряпти. Натижа зўр эмас, аммо эртанги кунга ишонч бор. Ўзбекистон ёшлар термасининг асосий футзалчилари ҳам динамочилар.

Афсуски, Динамо U-18’га мазкур мусобақада ғолиб чиқиш осон бўлмади. Раҳбарият томонидан ёш жамоага Жиззахдаги ҳаражатлари учун пул ажратилмади. Қолган жамоалар мусобақанинг бошидан то охирига қадар Жиззахда бўлди, самарқандликлар эса ҳар бир учрашувга ҳар куни қатнашига тўғри келди. Буни ҳақиқий ирода дейиш мумкин.
8.0K views11:53
Ochish/sharhlash
2022-05-03 19:21:10
Бугунги Ўзбекистон Про лигаси даражаси ва 7 майдаги марказий ўйинга анонс:

Стадионга чорлаб қоламиз!

@xayrulla_hamidov
5.0K views16:21
Ochish/sharhlash
2022-05-02 05:35:14
O'zPFL barchani Ramazon Hayit ayyomi bilan muborakbod etadi!

@uzpfl
7.2K views02:35
Ochish/sharhlash
2022-05-01 16:34:50 ​​Қизилқум — Навбаҳор ўйинини Наманган телевидениесида ҳамда YouTube платформасида трансляция қилинадиган бўлди. Ўша вақтда Спорт-ТВ Милан — Фиорентина учрашувини намойиш қилади.

Бунга ажабланим йўқ. Чунки Италияда чемпионлик кураши даҳшат кетяпти. Қолаверса, МТРК А серияни катта пулга харид қилгани сир эмас. Суперлига бозори эса ҳозирча бунинг яқинига бора олмайди. Шундан келиб чиқиб, икки йилдан буён каналим орқали тақвим масаласида мухлисларга тушунтириш бераман. Оддий мисол — шу февралнинг бошида ҳам мана шундай чиқиш қилганман.

Минг марта тушунтирсанг ҳам, барибир саволлар келаверади. Чунки ҳамма ҳам чемпионатингни сен истагандек кузатмайди. Сабабини излаб жавоб топишдан кўра, келган жойидан савол бериш осонроқ албатта. Менимча, бугун ўша фикрларни ҳамма онгли равишда тушунади: биз кучли бешлик билан шанба-якшанба кунларида рақобат қила олмаймиз, улар билан ҳисоблашганимиз учун ҳам ўйинлар асосан иш кунида ўтади.

Аммо кўряпсиз, қўл силтаб ўтирилгани йўқ. Иш кунлари иш вақтида ўйинларни бошлашдек аҳмоқона одатдан кечиб бўлдик. Мана шу давр давомида биз Спорт-ТВ ва Футбол-ТВ ёрдамида Суперлига, Про лига каби турнирларни катта қийинчилик билан оммалаштириш пайидамиз.

Албатта кейинги режалар ҳам бор, чунки биз ҳам ўйинлар дам олиш куни ўтишини тўғрироқ деб биламиз. Бунинг учун биз биринчи галда ўз платформамизга эга бўламиз, кейин ўйинларни шу орқали босқичма-босқич тўлиқ онлайнга олиб чиқамиз. Бу орада Спорт-ТВ, Футбол-ТВ деган каналлар ҳам ҳар бир томошабиндан пул ишлаш йўлига ўтади. Сиз бунгача истаган футболингизни уйингизда бепул томоша қилиб келган бўлсангиз (кабель ёки бошқа антеннага тўланадиган пул ҳисоб эмас), кейинчалик футбол томоша қилиш учун ойига маълум миқдорда пул тўлашга ўтасиз. Борамиз барибир ўша даврга.

Ана ўшандагина саралашни, танлашни мухлислар ҳам конкретлаштиради. Бозор куни футболга борган маъқулми ёки уйда футбол кўрган маъқулми. Футболни пул тўлаб кўрган маъқулми ёки умуман кўрмаган маъқулми ва ҳоказо, ва ҳоказо. Ҳозирча эса А серия қиммат товар — Суперлига шунчаки ўзимизники. Милан неча йил деганда чемпион бўлмоқчи, ўзимизда эса чемпионлик пойгаси ҳали узоқ давом этади.
9.6K views13:34
Ochish/sharhlash
2022-04-30 09:05:12
Про лигадаги 3 очко қадри. Финаллардан қаери кам? Просто респект
173.8K views06:05
Ochish/sharhlash
2022-04-29 19:58:58
Револейшн, интригейшн, плэйстейшн
8.2K views16:58
Ochish/sharhlash
2022-04-29 15:22:41 Шу Ўзбекистонми? Менимча бу кўпроқ Голландия ёки Германиянинг шинам стадионларини эслатади

Хайрулла Ҳамидов
Турон футбол клуби стадиони ҳақида
10.6K views12:22
Ochish/sharhlash
2022-04-29 15:22:04
Футболдаги каламушлар масаласида кўп тўхталамиз. Улар кемириб кетаверади, оқибатда сармоядор қатламнинг кўнгли футболдан қолади, футбол деса одамлар энсаси қотади.

Бухоро вилояти ҳокими ёки БНҚИЗ раиси билан учрашганимизда уларнинг кайфияти шундай эди. Биз футболнинг реал аҳволи, сабаблари, принципларимиз, режаларимиз ва йўналишимиз ҳақида тушунтирдик. Уларда бир қадар ишонч қайтгандек бўлди. Ҳозир қадамма қадам клуб билан муаммоларни ҳал қилиб келмоқдамиз. Ҳар куни алоқадамиз.

Бухорога футбол қайтяпти. Бунинг қадрига етиш керак. Ривожланишнинг энг яхши йўли — жилла қурса аввалги хатоларни такрорламаслик.

P.S. Стадионда ҳаммаси яхши. Фақат сўнгги илтимосимиз қолди. Умид қиламизки, тез орада мухлислар ва стадион ўртасидаги катта тўсиқлар қисқартирилади. Биринчидан, бу тўсиқлар оламонни ушлаб қолувчи кучга эмас, иккинчидан футбол айнан мухлислар учун ўйналади, биз улар билан ўртамизга девор қуриб олишимиз эмас, таълим, тўғри йўналиш, илиқ муносабатлар билан уларни тартибга солиб боришимиз керак.
10.8K views12:22
Ochish/sharhlash