2023-03-16 10:08:14
Футболчилар сифатли ўйин кўрсатиши учун сифатли газон ва яхши атмосфера керак эканлигини U20 Осиё кубоги доирасида Бунёдкор ва Истиқлолдаги стадионлар кўрсатиб берди. Бунёдкор газони аввалдан шундай бўлганида балки терма жамоаларимиз Тошкентда камроқ очко йўқотган бўларди.
Биз 2024 йилдан бошлаб Суперлига ва Про лига стадионлари майсасини биринчи босқичда тартибга келтириб улгурамиз. Ва жорий йил иккинчи ярмидан бошлаб машғулот майдонлари бўйича талабни кучайтирамиз. Футболчи ҳафтада бир стадионда футбол учрашуви ўтказади ва қолган ҳар куни машғулот майдонида шуғулланади. Бизда потенциал ва иқтидорлар етарлича. Шунчаки моддий-техник базалар масаласида олдинга янада тезроқ юришимиз керак.
10.8K views07:08