Get Mystery Box with random crypto!

Бундан қарийиб 31 йил аввал, Ўзбекистон ССР номи Ўзбекистон Ре | "Инсон хукуки ва кадри"студияси

Бундан қарийиб 31 йил аввал, Ўзбекистон ССР номи Ўзбекистон Республикаси номига ўзгартирилган кун, Мустақиллик белгиланган кун 1991-йил 1- сентябрь кунидан бошлаб 1- сентярь байрам куни деб белгиланди. Ўзбекистон Олий Кенгашининг жумҳурият давлат мустақиллиги тўғрисидаги қонун қабул қилган навбатдан ташқари 6- сессияси якунланиши билан ўтказилган учрашувда биринчи президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов Оммавий ахборот воситалари, матбуот ходимлари билан бўлган учрашувда « Бундан буён Ўзбекистон сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан мустақилдир, эндиликда у қардош Республикалар билан ҳам, чэт эл давлатлари билан ҳам тенг ҳуқуқли давлат сифатида алоқалар боғлайди деб таъкидлайди». Бу тарихий воқеаларга ҳам 31 йил тўлди. Жонажон Ўзбекистонимиз шу даврлар мобайнида не - не тарихий синовларни бошидан ўтказди. Бугунги кунда дунё ҳамжамиятида ўз ўрни ва салоҳиятига, қудратига эга бўлди. Ўзбекистон номи дунё тилларида жаранглай бошлади. Дунё Ўзбекистон давлатини тан олди. Шундай шукроналик билан ўз эрки ва озодлигини қўлга киритган юртимнинг « 31- йиллик мустақиллиги» билан самимий табриклайман. Жонажон юртимиз мустақиллиги абадий бўлсин. Барча Ўзбекистон аҳлини, озодлик куни билан муборакбот этаман!

Яқинлашиб келаётган мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин, азиз ватандошлар!