Get Mystery Box with random crypto!

"Инсон хукуки ва кадри"студияси

Telegram kanalining logotibi dildorahakimovaok — "Инсон хукуки ва кадри"студияси И
Telegram kanalining logotibi dildorahakimovaok — "Инсон хукуки ва кадри"студияси
Kanal manzili: @dildorahakimovaok
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 116

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-09-12 19:48:49 Блогер Дилдора Ҳакимова суд жараёнидан хурсанд...


258 views , 16:48
Ochish/sharhlash
2022-09-03 19:19:56 https://t.me/FERUZAALIBOYEVA
65 viewsФЕРУЗА АЛИБОЕВА, 16:19
Ochish/sharhlash
2022-09-03 19:19:02 салом мени телеграм каналимга аъзо қўшиб берингизлар .
66 viewsФЕРУЗА АЛИБОЕВА, 16:19
Ochish/sharhlash
2022-08-31 10:23:01
85 viewsФЕРУЗА АЛИБОЕВА, 07:23
Ochish/sharhlash
2022-08-31 07:53:27
89 viewsФЕРУЗА АЛИБОЕВА, 04:53
Ochish/sharhlash
2022-08-30 20:22:24

98 views stay home, 17:22
Ochish/sharhlash
2022-08-26 00:11:27 Бундан қарийиб 31 йил аввал, Ўзбекистон ССР номи Ўзбекистон Республикаси номига ўзгартирилган кун, Мустақиллик белгиланган кун 1991-йил 1- сентябрь кунидан бошлаб 1- сентярь байрам куни деб белгиланди. Ўзбекистон Олий Кенгашининг жумҳурият давлат мустақиллиги тўғрисидаги қонун қабул қилган навбатдан ташқари 6- сессияси якунланиши билан ўтказилган учрашувда биринчи президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов Оммавий ахборот воситалари, матбуот ходимлари билан бўлган учрашувда « Бундан буён Ўзбекистон сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан мустақилдир, эндиликда у қардош Республикалар билан ҳам, чэт эл давлатлари билан ҳам тенг ҳуқуқли давлат сифатида алоқалар боғлайди деб таъкидлайди». Бу тарихий воқеаларга ҳам 31 йил тўлди. Жонажон Ўзбекистонимиз шу даврлар мобайнида не - не тарихий синовларни бошидан ўтказди. Бугунги кунда дунё ҳамжамиятида ўз ўрни ва салоҳиятига, қудратига эга бўлди. Ўзбекистон номи дунё тилларида жаранглай бошлади. Дунё Ўзбекистон давлатини тан олди. Шундай шукроналик билан ўз эрки ва озодлигини қўлга киритган юртимнинг « 31- йиллик мустақиллиги» билан самимий табриклайман. Жонажон юртимиз мустақиллиги абадий бўлсин. Барча Ўзбекистон аҳлини, озодлик куни билан муборакбот этаман!

Яқинлашиб келаётган мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин, азиз ватандошлар!
71 viewsФЕРУЗА АЛИБОЕВА, 21:11
Ochish/sharhlash
2022-08-17 19:12:23 Парвози баланд юртим....

Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланади


Ватан учун яшаш, яратиш, истиқлол ғояларига садоқат, фаол фуқаролик ҳисси, куюнчаклик, изланувчанлик, эришилган ютуқлар билан чекланиб қолмаслик туйғуси ҳар бир инсон қалбида жўш уриб туради айниқса, бирор бир хафрланадиган, халқ қувончига шерик бўладиган воқеа ходисаларни кўрганимизда бу туйғу беҳитиёр инсонни янада тўлқинлантиради. Ҳиндистоннинг Чинай шаҳрида бўлиб ўтган 44- Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида чемпионликни қўлга киритган жамоамиз ўзбек халқининг ғурур ва ифтихорига айланди. Айнан мана шундай ёруғ келажак тимсоллари сизу бизнинг бугуни кун кишилари, таҳсинга сазоввор фазилатлари ёнма- ён яшаётган, меҳнат қилаётган, маънавий чашмаларнинг кўзларини очаётган, халқимиз учун янада муносиб ҳаёт тарзини ўз ҳиссаларини қўшаётган, озод ва обод Ватан иморатини безаётган қаҳрамонларнинг ички дунёсини, руҳий оламини белгилаб турибди. Бу ватан тимсолларига мактаб болалари, боғча болалари жон қулоғи билан тинглаб ҳавас қилиб 2026 - йилги мусобақага аҳд билан тайёргарликни бошлаб юборганини аниқ айтиш мумкин. Ўзбек фарзанди қандай марраларни забт эта олишларини ҳар соҳада кўрсатаябди. Она заминимиз Сурхоннинг Баҳодир Жалоловдек мард жасур фарзандлари бор экан милллат фарзандлари хор бўлмайди. Бу қаҳрамонлар шаънига ижодкорларимиз ашъорлар битшмоқда, тарих зарварақлар билан тўлдирилмоқда, бу тарих китоби ҳали неча зарварақларга тўлгай. « Ватан учун яшайлик«, « Энг улуғ, энг азиз», каби бир қанча мавзуларда танловлар эътироф этилди. Замоннинг соат вақти шиддат билан шошиб ўтиб бормоқда. Кимдир хайрли ишларга, кимдир янгиликларга, яна аллаким нималар билан банд бўлиб умр ўтганини сезмаётгандекмиз гўё. Ижтимоий- сиёсий, маънавий- маърифий ҳаётимизда ҳар куни, соат сайин янгиликларга, тезкорларга дуч келаяпмиз. Ибратли бир ютуқнинг янги ташаббуснинг ёки ихтиронинг гувоҳи бўлсак, баъзан кўнгилни хира қилувчи, одамни ғашини келтирувчи, баъзан жамиятдаги кўнгилсизликларни кўриб ёқа ушлашдан ўзга чоранг қолмайди. Ёшларнинг таълими, келажаги ҳақида қайғуриш миллат оналари, устозлари, оталари иши, бир китобда ўқигандим «Агар бир давлатни қуролсиз босиб олмоқчи бўлсанг, унга таълимини, маънавиятини бузадиган ахлоқсизликларни ўргатсанг ҳеч қандай қуролсиз осон йўл билан босиб оласан» деган иборалар бор эди. Астафуруллоҳ, юртимиз ёшларини ўзинг асрагин Аллоҳ. Жаҳоннинг турли мамлакатларидан Ўзбекистонлик ёшлар эришаётган ғалабалар ҳақида хушхабарларнинг келиши эса оддий воқеа бўлиб қолди. Олтинсойлик дюздочи Жаҳонгир Маматраҳимов Эквадорнинг Гуаякил шаҳрида ёшлар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 90 кг вазн тоифасидаги баҳсли мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилиб олтин медални қўлга киритди. Кўз ўнгимизда халқимизнинг, мамлакатимизнинг янада буюк келажаги, бугунги улуғвор ишларининг давомчилари бўлган янги авлод вояга етмоқда. Келажак яқин улар ҳақида ҳам, албатта ёзилади. Лекин шундай сўзлар борки миллат, ватан, халқ, она юрт туйғуси инсонни қалбида фахр ифтихор туйғусини шакллантириб, кўнглида сақлаб қўйган фазилатларини намаён қилиб миллат фарзандига таълимни, тарбияни ўз боламизга тарбия бергандек бераолсак кўзлаган мақсадларимиз яқин, парвозимиз баланд бўлади. Бу йилги илгари сурилган юртимиз бўйлаб кабутардек учиб йўлларда қўнган, мактаб доскаларига илинган, маҳалла хонасига кўрк бағишлаб, тилдан- тилга қўймай айтилаётган «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори тилимизда истак, ҳоҳишни англатувчи ирода сўзи бўлсин, эл хизматига корига ярасин.
Байраминг муборак бўлсин она Ўзбекистоним!!

Феруза Алибоева.
87 viewsФЕРУЗА АЛИБОЕВА, 16:12
Ochish/sharhlash
2022-08-16 19:58:41 «Ўтовидан тушови қимматга тушди» дегани ҳам шу бўлади. Бугун ҳам худди шунга ўхшаш воқеа рўй берди, бир аёл мурожаат қилаяпти бўйни қалин занжир у жонивор анча пуллик матоҳлиги сезилиб турибди, нима бўлдию синчков ҳокимимиз назар солиб туриб туринг жойингиздан сизга ҳеч қандай ёрдам йўқ деб кескин жавоб берди.
Азизларим биз аввало Аллоҳдан ризқ сўрашни ва ҳеч ҳеч кимга муҳтож бўлмасликни астойдил сўрайлик, хулоса ўзингиздан...

Феруза Алибоева.
108 viewsФЕРУЗА АЛИБОЕВА, 16:58
Ochish/sharhlash
2022-08-16 19:58:41 Бугун 16 август. Денов тумани Эко боғда Сурхондарё вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг Оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди. Мурожаатчилар кўп, улар ўзларининг ечилмай келаётган муаммолари билан вилоят ҳокимига мурожаат этишди. Тўра Абдиевич ҳар битта ўз муаммоси ва дарди билан келган фуқароларни тинглаб жойида ечим топадиган айрим муаммоларни ўз ўрнида ҳал қилди. Муддат талаб қилинадиган арзларни маъсулларга топширди. Ҳар бир фуқаро ўз дарди ва шикояти, мурожаати билан келаётганларни эрталаб соат 9:40 дан қабул қилиб 17:30 гача тинглади. Жуда кўплаб фуқаролар мурожаати ўз жойида ҳал этилди, жойида ҳал бўлган арзлардан аҳоли миннатдорлик туйғусида бўлишди. Қабул сўнгида вилоят бошқармалари ва туман ташкилот ходимлари билан қисқа йиғилиш ўтказиб бугунги сайёр қабулдаги юзага келган камчилик ва муаммоларни тез ва аниқ қисқа вақт ичида ечимини топтириш, аҳолига имкон қадар ёрдам бериш, ростдан муҳтож бўлиб келган фуқароларга имкон қадар ёрдам бериш ва таъминоти етарли бўла туриб боқимандалик кайфиятида келганларини аниқлаб тушинтириш ишларини олиб бориш бўйича топшириқ берди.

Шу ўринда бир сўзни айтгим келди. Инсонлар вилоят ҳокимидан мунтаззам равишда ёрдам пули ва моддий таъминоти учун бир неча марта ёрдам берган бўлса вилоят ҳокими бир умр ёрдам бериб келади дегани эмас ахир. Ризқни ва келадиган иризқини аввало яратган берса инсон ҳам меҳнат қилишга, янгилик яратишга, деҳқончилик ва бошқа ҳунармандчиликка, тадбиркорлик ишларига вақт сарфлаб ўз ишини удалай олишига ўзлари ҳам ҳаракат қилишса юртимизда боқимандалик кайфиятидан чиқиб кетардик. Вилоят ҳокими энг имконияти чекланган, уйда ёлғиз ўзгалар қарамоғига муҳтож инсонлар, соғлигини тиклай олмай операцияга муҳтож, онкологик касаллиги, ва турли оғир ҳасталикка чалинганлар, ёшларни қўллаб қувватлаб оёққа турғизиш учун имтиёзлардан тўлақонли фойдаланиш имконияти билан мурожаат этганларга, уйини боқувчисини йўқотганлиги сабабли томини кўтаролмай ёполмаётганлар, ва ўқишида контракт масаласида имконияти етмаётганларга, ва бошқа турдаги барча чинаккам ёрдамга муҳтожларга ёрдам бериш бу юртимизда олиб борилаётган «Янги Ўзбекистонда Эл азиз, инсон азиз » тамойилли илгари сурилгани инсонларни ҳар жиҳатдан ҳуқуқлари ва имкониятларидан тўлақонли фойдаланиш билан қонун жиҳатидан кафолатланган. Бугунги оммавий сайёр қабулда бир четда эринмай ҳар бир мурожаатчини тинлашга шу арз қилаётган мурожаати мазмунига эътибор беришга ҳаракат қилдим. Минг афсус дейман айрим масалаларда келган фуқаро оддий маҳалла раиси билан ҳал бўладиган масалалар учун келиб вақтини беҳудага сарфлаб кетганига маҳалла раисию маъсулларга танбеҳ олиб бердирди ҳам, бу билан бировнинг устидан шикоят қилиш учун келганини, муроса билан тез ечим топишини билармикан дегим келди. Айримларини қўша - қўша машинаси бор, фарзандлари бор аммо ҳоким олдига рангини сарғайтиб келгани ҳам ачинарли. Қўша - қўша уйи борлар келиб мурожаат қилиб турган инсонлар ҳам бордир баълки, аммо нима мақсадда келганимиз, ростдан муҳтожлигимиз борми йўқми деган ҳақли савол туғилади? Яратганга минг шукр қилишни тўрт мучамиз соғломлигини ўрганайлик. Бойсунда бўлиб ўтган Ўрта Мачай қишлоғида Республика ишчи груҳининг сайёр қабулида бўлиб ўтган бир воқеани бир опахоним айтиб берганини сизларга ҳам айтиб берсам, Билиб билмай баъзан яна- яна деб сўрайверамиз, аммо Аллоҳнинг қаҳри келиб зум ўтмай сонияларда кўрсатиб қўяркан, гапни чўзмайда яқин ойларда бўлиб ўтган воқеа шундай бўлган экан. Ўша куни бир аёл бўйни тўла қалин тилло занжир билан келибди, Вилоят ҳокими Тўра Абдиевични қабулига ўтаётиб дарҳол тилло занжирини яширишга ҳоким кўрса ёрдам бермаслигини сезиб қолиб бўйнидан ечиб карманига солибди. Мурожаатини қилиб боламга ёрдам керак, пулга муҳтожмиз деб зориллаб чиқибди ҳоким хўп деб ёрдам беришини айтибди. Сўнг ҳалиги аёл бир пастда пайсаллаб ер сингиллаб ниманидир ердан ахтарибди, тополмай йиғлай бошлабди, аёл бўлгани учун олдига аёллар нима бўлди деб боришса ҳоким берадиган пулдан ўн чандон тилло занжирим қиммат эди деб зориллабди. Бор бўла туриб шукроналик ҳисси бўлмас экан, бунақанги кўзбўямачилик Аллоҳга ҳам хуш келмайди.
106 viewsФЕРУЗА АЛИБОЕВА, 16:58
Ochish/sharhlash