Get Mystery Box with random crypto!

Парвози баланд юртим.... Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағ | "Инсон хукуки ва кадри"студияси

Парвози баланд юртим....

Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланади


Ватан учун яшаш, яратиш, истиқлол ғояларига садоқат, фаол фуқаролик ҳисси, куюнчаклик, изланувчанлик, эришилган ютуқлар билан чекланиб қолмаслик туйғуси ҳар бир инсон қалбида жўш уриб туради айниқса, бирор бир хафрланадиган, халқ қувончига шерик бўладиган воқеа ходисаларни кўрганимизда бу туйғу беҳитиёр инсонни янада тўлқинлантиради. Ҳиндистоннинг Чинай шаҳрида бўлиб ўтган 44- Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида чемпионликни қўлга киритган жамоамиз ўзбек халқининг ғурур ва ифтихорига айланди. Айнан мана шундай ёруғ келажак тимсоллари сизу бизнинг бугуни кун кишилари, таҳсинга сазоввор фазилатлари ёнма- ён яшаётган, меҳнат қилаётган, маънавий чашмаларнинг кўзларини очаётган, халқимиз учун янада муносиб ҳаёт тарзини ўз ҳиссаларини қўшаётган, озод ва обод Ватан иморатини безаётган қаҳрамонларнинг ички дунёсини, руҳий оламини белгилаб турибди. Бу ватан тимсолларига мактаб болалари, боғча болалари жон қулоғи билан тинглаб ҳавас қилиб 2026 - йилги мусобақага аҳд билан тайёргарликни бошлаб юборганини аниқ айтиш мумкин. Ўзбек фарзанди қандай марраларни забт эта олишларини ҳар соҳада кўрсатаябди. Она заминимиз Сурхоннинг Баҳодир Жалоловдек мард жасур фарзандлари бор экан милллат фарзандлари хор бўлмайди. Бу қаҳрамонлар шаънига ижодкорларимиз ашъорлар битшмоқда, тарих зарварақлар билан тўлдирилмоқда, бу тарих китоби ҳали неча зарварақларга тўлгай. « Ватан учун яшайлик«, « Энг улуғ, энг азиз», каби бир қанча мавзуларда танловлар эътироф этилди. Замоннинг соат вақти шиддат билан шошиб ўтиб бормоқда. Кимдир хайрли ишларга, кимдир янгиликларга, яна аллаким нималар билан банд бўлиб умр ўтганини сезмаётгандекмиз гўё. Ижтимоий- сиёсий, маънавий- маърифий ҳаётимизда ҳар куни, соат сайин янгиликларга, тезкорларга дуч келаяпмиз. Ибратли бир ютуқнинг янги ташаббуснинг ёки ихтиронинг гувоҳи бўлсак, баъзан кўнгилни хира қилувчи, одамни ғашини келтирувчи, баъзан жамиятдаги кўнгилсизликларни кўриб ёқа ушлашдан ўзга чоранг қолмайди. Ёшларнинг таълими, келажаги ҳақида қайғуриш миллат оналари, устозлари, оталари иши, бир китобда ўқигандим «Агар бир давлатни қуролсиз босиб олмоқчи бўлсанг, унга таълимини, маънавиятини бузадиган ахлоқсизликларни ўргатсанг ҳеч қандай қуролсиз осон йўл билан босиб оласан» деган иборалар бор эди. Астафуруллоҳ, юртимиз ёшларини ўзинг асрагин Аллоҳ. Жаҳоннинг турли мамлакатларидан Ўзбекистонлик ёшлар эришаётган ғалабалар ҳақида хушхабарларнинг келиши эса оддий воқеа бўлиб қолди. Олтинсойлик дюздочи Жаҳонгир Маматраҳимов Эквадорнинг Гуаякил шаҳрида ёшлар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 90 кг вазн тоифасидаги баҳсли мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилиб олтин медални қўлга киритди. Кўз ўнгимизда халқимизнинг, мамлакатимизнинг янада буюк келажаги, бугунги улуғвор ишларининг давомчилари бўлган янги авлод вояга етмоқда. Келажак яқин улар ҳақида ҳам, албатта ёзилади. Лекин шундай сўзлар борки миллат, ватан, халқ, она юрт туйғуси инсонни қалбида фахр ифтихор туйғусини шакллантириб, кўнглида сақлаб қўйган фазилатларини намаён қилиб миллат фарзандига таълимни, тарбияни ўз боламизга тарбия бергандек бераолсак кўзлаган мақсадларимиз яқин, парвозимиз баланд бўлади. Бу йилги илгари сурилган юртимиз бўйлаб кабутардек учиб йўлларда қўнган, мактаб доскаларига илинган, маҳалла хонасига кўрк бағишлаб, тилдан- тилга қўймай айтилаётган «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори тилимизда истак, ҳоҳишни англатувчи ирода сўзи бўлсин, эл хизматига корига ярасин.
Байраминг муборак бўлсин она Ўзбекистоним!!

Феруза Алибоева.