Get Mystery Box with random crypto!

- Эээ Малоҳат устагар қиз , бу проблемани ҳам ҳал қилиши аниқ | 💞Dil_Dardi

- Эээ Малоҳат устагар қиз , бу проблемани ҳам ҳал қилиши аниқ . Жа бўлмаса эри оберган машинани сотиб , пулини чўнтакка уриб кетар ...
- Бу ёғи ёлғиз Яратган Эгамга аён ... эртага нима бўлишимизни биз бандалар қаёқдан биламиз.
- Хм тўғри...
- Бошқаларни қўя туринг сиз ўз ҳаётиздан гапирсайизчи ... Мен сиздан неча бор ўзиз , бола - чақайиз ҳақида , хозирги кундаги ҳаётинггиз ҳақида гапиринг деб сўрадим. Сиз бўлса қаёқдаги однода боланггиз тенгги йигитлар билан гаплашиб юрганларизни айтиб беряпсиз ... ундан кўра ўғил қизиз ҳақида гапиринг , эриз ҳақида гапиринг...
Эриз шунча йил қамоқда ётиб чиққандир оҳри ё ҳалиям қамоқхонадами ?
- Однодаги ҳаётимни гапирмасам сизни қаердан танишимни қандай тушунтириб бераолардим ? Аввал шуни айтай дебманда...
- Аввал ўғил - қизиз ҳақида айтсанггиз яхши бўларди.
- Мен Масквани гуллатиб юрганимда болаларим Аравонда апамди уйида яшардику , мен қаёқдан биламан улар нима қилиб юришганини ? Шунинг учун кўрган кечирганларимни сизга айтдимда.
- Ҳой инсон... аҳир қўлизда телефон бор экан , орада уйга телефон қилиб тургандирсиз ? Наҳотки онайиздан , болалариздан телефон орқали ҳабар олмаган бўлсайиз?
- Уйга камдан кам телефон қилардим... Онам телефонни кўтарибла "пул жўнат" деб лекция ўқишни бошлашини билганим учун уйга телефон қилгим кемасди. Болларимга келсак "Ташландиққа тош тегмас" деганларидай қизим ўзини хафа қилмаслигини билардим , ўғлим сал латта эдию униям туртилиб пишади деб кўнглим хотиржам эди.
- Уйдагилар билан гаплашгандан кўра вертуал ҳаётда топган йигитлариз билан гаплашиш мароқли эдими ?
- Албаттада... улар билан гаплашсам мазза қилардим... уй билан гаплашсам асаб бузиларди холос ...
- Кўнглизни кўчасидан ўргилдим... одам ҳам ўз боласини йиллаб кўрмаса ҳам улар нима еб , нима кийяпти деб ҳавотир олмайдими ?
- Ха нима улар оч қоладиган жойда яшашармиди ? Қайтангга укамларга ўғлим тайёр текин мардикорку... Уриб , сўкиб , ишлатиб пишитишсин... ҳақиқий эркакка ўхшасин деганманда.
- Ҳўш укалариз ўғлизи уриб , тепиб эркак қилишибдими ?
- Йўға , боламни уришавериб бир йўла қўрқоқ қилиб қўйишибди.
- Қанақа бемеҳр онасиз ? Шуни ҳоҳлаганмидиз ?
- Ўзи шунақа қўрқоқ бўлиб туғилган бўлса айб мендами ?
- Одноклассникида боланггиз тенгги йигитлар билан ғойибона севишиб нима фойда кўрдинггиз ? Улар билан эр - хотиндай уятсиз суҳбат қилаётганда уларни ўрнига ўғлинггизни қўйиб кўрмаганмисиз ?
- Йўқ . Ўғлим анда нималигини билмайди , шунинг учун бу ҳақда ўйламагаман ҳам.
- Ўз боланггиз ва онанггизни аҳволини сўраш учун ойда бир телефонга кетган беш олти сўмизни қизғангансизу , лекин хушдорларинггиз билан однодаю , телефонда гаплашиш учун кунда кетган пулиз , вақтизни қизғонмагансиза ...
- Сизга айтдиму ... уйга қўнғироқ қилдим онам "яхшимисан , қийналмасдан , оғримасдан ишлаяпсанми болам?" деб сўрашишни ўрнига асабга тегиб салом беришимга "Ха тирикмисан ? Ўлиб нетиб қолмадингми ? Бир энам боридия ..., икта етимимни бақиб ўтирибдия ,...шунга пул жўнатай демайсана ер ютгур" деб жаврашини бошларди. Мени тоқатим борми уни сассиқ гапини эшитгани ? Вертуал ҳаётдаги йигитларим ҳар куни "Яхши дам олдизми ?" , "Соғлигиз яхшими ?" деб ширин сўзлари билан сийласа ... аднага кирмасам дарров "тинчликми нега кўринмайсиз" - деб ғойибона парвона бўлишса... албатта энамга қўнғироқ қилгандан кўра ўшалар билан гаплашиб кайфиятимни кўтарганим яхшимасми ?

@Dil_Dardi