Get Mystery Box with random crypto!

- Сизга умуман тушунмадим... ҳа майли , бу ўзинггизни ишинггиз | 💞Dil_Dardi

- Сизга умуман тушунмадим... ҳа майли , бу ўзинггизни ишинггиз ... Менга балким энди хозирги ҳаётинггизни гапириб берарсиз ?
- Кейин сиз мен ҳақимда ҳикоя ёзасизми ?
- Сиз ҳақиздами ... ? Тўғриси бир нарса деёлмайман... Сиздан эшитган гапларимни ҳаммасини қолдирмай ҳикоя қилиб ёзиб оммага олиб чиқиш қийинов ...
- Нимаси қийин ?
- Буни сизга қандоқ тушунтиришниям билмай қолдим.... Ўзинггизни тилинггизда дангал айтсам бутун оиланггиз билан қарғишга қолиб кетасиз. Однода ўқувчилар сизларни тошбўронмас "гапбўрон" қилишворишидан қўрқмайсизми ?
- Нега қўрқарканман ? Нима аднада менга ўхшаб ёшини яшириб йигитларни ўраб юрадиган аёллар йўқ деб ўйлайсизми ? Эри бор бўлиб туриб аднада бошқасига тегвоганлар қанча ... эээ гапирсам гап кўп ..
- Однода ҳамма ҳар ҳил ниятда кирадида ... кимдир илм излаб , кимдир ҳикоя ўқигани ... сизга ўхшаганлар бўлса шунақа ишлар қилгани киришса керакда. Мана бунақа сизга ўхшаган бир икта фаришта ниқобидаги шайтонлар однога тўғри маънода кирадиган бошқа ҳамма аёлларни номига доғ туширади. Сиз нафақат вертуал ҳаётда , шу ҳаётда ҳам аёл , она номига муносиб яхши иш қилмабсиз экан. Қанчадан қанча аёлларимиз эрлари билан келиб мусофир юртда ишлашади. Улар уй - иш , иш - уй дан бошқа йўлни билишмайди ҳам. Ўзлари шу ерда бўлсада фикри ҳаёли Ватанида қолган ота - онаси , яқинлари ва болаларида бўлиб ора кунда уйларига қўнғироқ қилиб ҳол сўрашади. Ойлигини олибла уйига жўнатишади... Фарзандларини келажагини ўйлаб мусофирда совуқни совуқ демай , қор ёмғирда ҳам , оғриб касал бўлса ҳам бирим икки бўлсин , фарзандларимни ўқитиб уйли жойли қилай, тўйлар қилай деб тер тўкиб ишлашади... Сиз ва сизга ўхшаганлар-чи ? Ўз нафсинггиз қулига айланиб бўлибсизлар.
"Битта чичқақ от подани булғайди" - деб шунга айтсалар керакда !
Ўзимни зўрға босиб опага қараб "Маҳбуба опа , мени сабр косам тўлиб тошмасидан , қаттиқ гапириб дилизни оғритиб қўймасимдан болалариз , эриз ҳақида гапирсайиз гапиринг , бўлмаса суҳбатимиз шу ерда якунланади" - деб қатъий гапирдим. Опа дарров яллоқланиб "Ҳўп , майли... оилам ҳақида гапирсам гапира қолай" деб ҳаётидаги шу кунгача бўлиб ўтган воқеаларни гапира бошлади.
Давоми бор....
ДИЛОРА ОСМАН ҚИЗИ

@Dil_Dardi