Get Mystery Box with random crypto!

- Хм.. - Уни хозирги ҳаёти нима бўлди ? - Хозир Малоҳат битт | 💞Dil_Dardi

- Хм..
- Уни хозирги ҳаёти нима бўлди ?
- Хозир Малоҳат битта бой одамга иккинчи хотин бўлиб тегиб олиб шаҳарда домда яшаяптикан. Одамлар уни оҳирги мартта хомиладор аҳволида машина миниб юрганини кўришибди. Айтишларича бу машинани эри олиб берганмиш.
- Ана кўрдизми ? Малоҳат тегирмондан тирик чиқадиган қиз эканда маладдес ! Боплабти ! Малоҳатни қизчаси ҳам катта бўлиб қолгандир а ? Ана Малоҳат туғса шу қизи укасига қарайдида.
- Малоҳатни қизчаси Моҳларойим анча катта қиз бўлиб боғчага бораркан. У Малоҳат билан эмас , Маҳаррам опа билан яшайди.
- Маҳаррам опа билан ? Улар адашмасам Россияга қочиб кетишганида домларини сотиб кетишганди шекилли ?... Нима Россияда эна бола яхши ишлаб келиб бошқа уй олишдими ?
- Қаёқда дейсиз... Малоҳат куйдирги ишлайдиган қизмиди ? Боласини Маҳаррам опага ташаб санғиб юрган шекилли орадан бир йил ўтмай икки қўлини бурнига тиқиб бир сўмсиз Россиядан қайтиб келишган.
- Унда Маҳаррам опа қаерда яшаяпти хозир ?
- Қирғизстонни Ош шахрида... айнан шахардамасу ўша томонларда укасини уйида сиғинди бўлиб яшаяптикан.
- Малоҳат она боласини домига опкетмабдими ?
- Сиз нима деб ўйлайсиз ?
- Опкетмаган бўлса тўғри қилибди. Биринчидан Маҳаррам опа уни родной онасимас , иккинчидан у ҳали ёш бўлса ... ўйнаб куладиган пайти бўлса.. Эри қайнонасини капилликка олмагану тўғрими ? Ҳа нима энди ўзи зерикмаслиги учун Молоҳатни қизини олиб қолган бўлса керакда...
- Малоҳатни боласини эри ҳоҳламаган...! Унга фақат ўйнаш сифатида Малоҳат керак бўлган экан холос .
- Хм шунақами ? Ўгай ота бари бир ўгайлигини қилибдида... Майлида ўгай отага туртилиб катта бўлганидан кўра Маҳаррам опани қўлида катта бўлгани дуруст.
- Хм..
- Шунақа қилиб Қаҳрамон ака билан алоқани бутунлай узишибдида а ?
- Аслида Қаҳрамон ака иккинчи хотинга уйланиб болали бўлганидан кейин Маҳаррам опани ундан кўнгли совиб бўлганди. Шунинг учун эрини номидаги домни унга билдирмай сотиб Россияга қочиб кетишганди... бир тарафда қарздорлар Малоҳатни қидириб келишгандида.
- Уяммас , буяммас ... бари бир Малоҳат ҳаммасидан эплаб қутилибди. Ана қаранг иккинчи хотин бўлиб тагида машина ҳам бор экан.
- Ҳали Худо билади ... Балким Малоҳатни эри унга уйланиб дом олиб берганини балким ўз оиласидан яширгандир ? Агар сир очилса нима бўлади биласизми ? Малоҳат қорнидаги боласини кўтариб Маҳаррам опани олдига кетадида.


@Dil_Dardi