Get Mystery Box with random crypto!

ҲИЁНАТ №5 ёҳуд ФАРИШТА НИҚОБИДАГИ ШАЙТОНЛАР... ( 60 - қисм ) | 💞Dil_Dardi

ҲИЁНАТ №5 ёҳуд ФАРИШТА НИҚОБИДАГИ ШАЙТОНЛАР...
( 60 - қисм )
Маҳбуба опани гапларини эшитиб ўтиргандим у менга барча "Ҳиёнат"ларни қаҳрамонлари ҳақида сўрай бошлади.
- Дилорахон ҳикояларинггизни ҳаётдан олиб ёзасиз тўғрими ?
- Албатта.
- Демак ҳамма қаҳрамонларинггиз ҳаётда бор одамлар-а ?
- Ҳа... фақат ҳикояда уларни исмларини сал ўзгартириб ёзаман.
- Мен ҳар ҳикоянггизни ўқиганимда ичига кириб кетаман. Ҳар бир ҳикоянггизни салбий қаҳрамонлари мени қизиқтиради. "Ҳиёнат №1" даги Нодира , Заҳро , Мамлакатлар хулқ атвори менда ҳам бор эди ...шуларни ҳаётини зўр қилиб ёритиб бергансизда. "Ҳиёнат №2" даги Қобилни хотини Тўҳтахон менга ёқарди , "Ҳиёнат №3" даги Малоҳатни ҳақиқий онаси Жайрон , Қаҳрамонни иккинчи хотини ва ҳикояни бош салбий қаҳрамони Малоҳатни ҳаётини ўқиб ўзимни айрим қилиқларим шу қаҳрамонларда борлигини ўқиб таъсирланар эдим. Менга ижобий қаҳрамонлариздан кўра шу салбийлари ёқарди.
- Нега ?
- Билмасам... балким уларни ўз тоифамдаги одамлардан билганим учундир.
- Қизиқ... салбий қаҳрамонларизга балершиклик қилардим денг.
- Аха.... уларни ёвуз ишларини ўқиб "боплабди" деб роҳатланардим. Ана "Ҳиёнат №2" даги Тўҳтахонни кўрдизми ? Нима қилиб бўлсаям эрни маҳкам ушлаб , катта эшикка эгадор бўлиб Гулхуморни боплаб ҳайдаб чиқардию. Ҳар кимни ҳам қўлидан бунақа иш келавермайди. Замон зўрники ... тилинг узун бўлса шунақа ютасанда.
- Тўҳтахонга ҳавас қилдим денг ?
- Хм.. "Ҳиёнат №3" - даги мелиса Қаҳрамонни ҳам Худо уриб қўйган. Роса қизлар билан юрганига ҳамма боласи қиз туғилган. Худоям "Ана қанча қизни қаҳшатдинг , ол сенга қиз... қиз... ўйнашинг Жайрондан ортирган қизинг сени додингни берсин" деб уни уйини қизга тўлдирди. Малоҳат бизни тўпдан , юраги бутун қиз экан а ? Ҳаммани ноғорасига ўйнатиб , қарзга ботиб Россияга онасини олиб қочиб кетганмиди ?

@Dil_Dardi