2020-11-10 17:54:50
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Адлия вазирлигида 2020 йил 2 ноябрда 2773-5-сон билан рўйхатга олинган қарори билан "
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома"га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Йўриқномага киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мувофиқ,
БЮДнинг 8-графасида Ўзбекистон экспорт товарларини қабул қилувчи ва қабул қилиб олиш тўғрисида топшириқ берган шахс ҳақидаги маълумотларни, 2-графасида Ўзбекистонга импорт қилинаётган товарни жўнатувчи ва жўнатиш тўғрисида топшириқ берган шахс ҳақидаги маълумотларни алоҳида кўрсатиш белгиланди;
БЮДнинг 2, 8, 9-графаларидаги шахслар
устав капиталида давлат улуши бўлган ташкилот бўлса алоҳида код билан кўрсатиш белгиланди;
БЮДнинг 11-графасида оффшор ҳудудларни аниқлашнинг автоматлаштирилган тизимини йўлга қўйиш имконини берувчи алоҳида код кўрсатиш белгиланди;
БЮДнинг 20-графасида товарларни жўнатиш шаклининг икки рақамли кодини кўрсатиш (яъни тўғридан-тўғри ёки уч томонлама шартномалар асосида) белгиланди;
БЮДнинг 31-графасида товарнинг марка ёки бренди мавжуд бўлмаган ҳолларда декларация қандай тўлдирилиши кўрсатиб ўтилди ҳамда импорт қилинаётган товарнинг давлат харидларига алоқадорлигини ифодаловчи махсус код кўрсатиш белгиланди;
БЮДнинг 50-графасида тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар шахснинг СТИРини кўрсатиш белгиланди ҳамда ушбу графани тўлдирилиш талаблари янада аниқлаштирилди;
БЮДнинг 44-графасида божхона омборларида товарларни сақланиш сабабларини алоҳида кодлар орқали кўрсатиш белгиланди.
Шунингдек, Божхона кодексининг 255, 269-моддаларига асосан Т
ўлиқ бўлмаган БЮДни расмийлаштиришда БЮДни тўлдириш тартиби белгиланди.
Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан
уч ойдан кейин кучга киради.
Каналга уланиш
t.me/deklaratsiya_uz
1.8K views14:54