Get Mystery Box with random crypto!

#Қонунчиликдаги_янгиликлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар М | Deklaratsiya_uz

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (700-сон, 09.11.2020й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ қуйидаги божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди:

давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга ошириладиган пулли хизматлар турларини кенгайтириш ҳамда қатъий белгиланган божхона йиғимлари ставкаларини белгилаш;

рухсат этувчи хусусиятдаги ҳужжатларни бериш билан боғлиқ айрим турдаги божхона йиғимларини бекор қилиш ва уларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш;

товарларни “божхона ҳудудида қайта ишлаш” ва “божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш” божхона режимларида расмийлаштирганлик учун божхона йиғими ставкаларини пасайтириш;

божхона назорати остида ташилаётган товарларни етказиб бериш муддатига риоя қилмаслик учун маъмурий жавобгарлик ўрнига молиявий чора сифатида божхона йиғимини жорий этиш

Ушбу қарор 2021 йил 1 январдан бошлаб кучга киради

Каналга уланиш
t.me/deklaratsiya_uz