Get Mystery Box with random crypto!

Deklaratsiya_uz

Telegram kanalining logotibi deklaratsiya_uz — Deklaratsiya_uz D
Telegram kanalining logotibi deklaratsiya_uz — Deklaratsiya_uz
Kanal manzili: @deklaratsiya_uz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 438
Kanalning ta’rifi

#Ommaviy_kanal
💎Dunyo qarashi dunyodan keng insonlar uchun!
✔️Ijtimoiy-siyosiy jarayonlarga holis fikrlar; ✔️bojxona, tadbirkorlik sohasidagi;
✔️ tezkor yangiliklarning eng sara va foydalilari;
©️Bizda barchasi me'yorida!

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-01-05 19:04:26 Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
1.7K views16:04
Ochish/sharhlash
2021-01-01 17:54:22
#Биласизми | #2021_йил_1_январдан

Божхона йиғимлари ставкалари:

давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга ошириладиган пулли хизматлар турлари кенгайтирилади ҳамда қатъий белгиланган божхона йиғимлари ставкалари белгиланади;

рухсат этувчи хусусиятдаги ҳужжатларни бериш билан боғлиқ айрим турдаги божхона йиғимлари бекор қилиниб, халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади;

товарларни “божхона ҳудудида қайта ишлаш” ва “божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш” божхона режимларида расмийлаштирганлик учун божхона йиғими ставкалари пасайтирилади;

божхона назорати остида ташилаётган товарларни етказиб бериш муддатига риоя қилмаслик учун маъмурий жавобгарлик ўрнига молиявий чора сифатида божхона йиғими жорий этилади.

Каналга уланиш
t.me/deklaratsiya_uz
1.0K views14:54
Ochish/sharhlash
2020-12-20 18:44:54
#Кайфият

"Мен президент бўлсам..."

Шу пайт ҳаяжонга берилган биттаси гурс этиб йиқилди!

Саҳифамизга обуна бўлинг: t.me/deklaratsiya_uz
1.4K views15:44
Ochish/sharhlash
2020-12-04 20:09:57 ​​ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ҒОЙИБ БЎЛИШИДАН КИМ МАНФААТДОР?

Электротехника тармоғини ривожлантириш учун тақдим этилган имтиёз ва преференциялар юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 февралдаги №ПҚ-2772 сонли қарори билан, лойиҳаларни амалга ошириш доирасида мамлакатимизга олиб кириладиган, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган тартибда юртимизда ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, материаллар ва бутловчи қисмлар, 2022 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловларидан озод қилиниши кўзда тутилган.

Нима учун 404...?


Тўлиқ ўқиш
МАНБА

Каналга уланиш
t.me/deklaratsiya_uz
1.4K viewsedited  17:09
Ochish/sharhlash
2020-12-02 13:21:28 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Вазирлар Махкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган четдан олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналарга божхона божи ва қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бериш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 27.11.2020 йилдаги 750-сонли қарори қабул қилинди.
Унга кўра:
- Ҳозирда амалда бўлган, технологик асбоб-ускуналарга имтиёз берилиши лозим бўлган 2436-сонли рўйхатни қайтадан кўриб чикишга розилик берилган. (Янги рўйхат тасдиқланиши кутилмоқда, қачонлиги номаълум)
- Янги тасдиқланадиган рўйхатга ўзгартириш киритиш бўйича низом тасдиқланган.
- Низомга кўра, рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга ваколатли орган этиб Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қискартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК этиб белгиланган. (халқ тили билан айтганда НАПУ)
- Марказга ариза билан мурожаат қилинганда, рўйхатга товарларни қўшиш ёки товарларни чикариб ташлаш тўғрисида Марказ томонидан хулоса берилиши ва шу хулосага кўра Рўйхатга ўзгартириш-қўшимчалар киритилиши белгиланган.

Канал
t.me/deklaratsiya_uz
1.2K views10:21
Ochish/sharhlash
2020-12-01 08:50:16 #Tezkor

Эрон мудофаа вазирлиги мамлакат олий бош қўмондони, мамлакат олий диний раҳнамоси Оятуллоҳ Али Ҳаманаийнинг ядрочи олим Муҳсин Фахризоданинг ўлимига алоқадор кучларни жазолаш мақсадида берган топшириғига кўра, Исроилга ракета зарбалари беришга тайёргарлик кўраётганини маълум қилган.

АҚШда демократлар ҳокимиятга келганда шу ташаббус керакмиди? Яқин Шарқ яна зиддиятлар ўчоғи бўлиб қолаверарканда...

Алишер Рўзиохунов

Канал
t.me/deklaratsiya_uz
1.1K views05:50
Ochish/sharhlash
2020-12-01 08:40:58



t.me/deklaratsiya_uz
961 views05:40
Ochish/sharhlash
2020-11-24 08:33:27
Рақамли маркировка қилинмаган айрим турдаги маҳсулотларни Ўзбекистонга олиб кириш тақиқланади

Қарорига (737-сон, 20.11.2020 й.) кўра, айрим турдаги маҳсулотларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий қилинади.

Рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотларни маркировкалаш тартиби жорий этилган санадан бошлаб 12 ой ўтгандан кейин Ўзбекистон ҳудудида маркировкасиз сотиш тақиқланади.

2020 йил 1 декабргача “Asl belgisi” маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими (“Asl belgisi” МАТ) жорий қилинади.

Идентификация воситалари ёрдамида рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотлар айланмаси тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва қайта ишлашни автоматлаштириш “Asl belgisi” МАТнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Ушбу рўйхатда айрим турдаги маиший техника маҳсулотлари ҳам киритилган. Аммо бу бўйича талаб муддати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши кўрсатиб ўтилган.

Канал:
t.me/deklaratsiya_uz
3.9K views05:33
Ochish/sharhlash
2020-11-18 20:06:43 #Жанг_давом_этади

Монополияга қарши курашиш қўмитаси "UzAuto Motors" иши бўйича суд қарори устидан аппеляция шикояти киритди

Манба: https://kun.uz/79208135

Канал
t.me/deklaratsiya_uz
1.4K views17:06
Ochish/sharhlash
2020-11-18 14:44:52
1.0K views11:44
Ochish/sharhlash