Get Mystery Box with random crypto!

Мехр уммони 🌊 ПСИХОЛОГИЯ 🇺🇿

Telegram kanalining logotibi defektolog_psixolog_uz — Мехр уммони 🌊 ПСИХОЛОГИЯ 🇺🇿 М
Telegram kanalining logotibi defektolog_psixolog_uz — Мехр уммони 🌊 ПСИХОЛОГИЯ 🇺🇿
Kanal manzili: @defektolog_psixolog_uz
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 223
Kanalning ta’rifi

Инсонларнинг ҳаётда эришаётган ютуқларининг сири - мунтазам равишда ўзларининг устида ишлаб, ривожланиш сари интилишларидадир!
Instagram: kamilla._87
@defektolog_psixolog_Uz
Админ: @Mehr_ummoni_admin_bot
@Defektolog_psixolog
Тел: 998909004436

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2021-02-01 17:53:15
Сабр нима?

Муаллим синфхонага кирди. Шовқин кўтараётган болажонлар бирдан жим бўлишди. Устоз ўрнига жойлашиб, ўқувчилардан:
– Қани айтинг-чи, сабр нима? деб сўради.
Билағон ўқувчилар сабр ҳақида ўз фикрларини айтишга киришишди. Кимдир сабрни сариқ олтин деди, бошқаси уни жасоратга тенглаштирди.
Уларнинг жавобини тинглаган муаллим: “Яшанглар, тўғри фикрларни айтдингиз. Энди эса менга диққат қилинглар!” деди-да, ўзи билан олиб келган тувакдаги гулни кўрсатиб, унинг қуриган баргларини юлиб ташлади. Ўсимлик бир зумда кўримсиз ҳолга келди. Кейин муаллим ўсимликка сув қуйди ва деди:
– Мана шу ўсимликнинг янги барглари ўсиб чиққунича бўлган давр – сабрдир! Агар қуриган барглар олиб ташланмаганида, янгиси ўсиб чиқмасди. Сабр ҳам шундай, аввал мусибатдек кўринади-ю, кейин эса аста секинлик билан яхшиликка айланади!

@defektolog_psixolog_Uz
304 viewsКамола Гиёзовна Принцесса, 14:53
Ochish/sharhlash
2021-01-31 08:57:33
ЖАҲЛИНГИЗНИ ТИЯ ОЛМАЯПСИЗМИ

Демак сизда Қўрқув бор.
Ғазаб, жаҳл чиқиши, аччиқланиш буларнинг барчаси инсонни ҳимоя механизми ҳисобланади. Қачон инсонда ҳимоя механизми ишга тушади?

Қачонки инсон бирор нарсадан қўрқса. Атрофингиздагиларни Ғазабда кўрдингизми билингки, улар нимадандир қўрқаяптилар. Яна хам осонроқ тушунтирадиган бўлсам фақат қўрққан инсонгина бошқа бир инсонни ҳатти-харакатларига реакция билдиради.

Қўрқувдан халос бўлиб, ғазабланмай яшашни иложи бор. Бунинг учун инсонлардан улар қила олмайдиган нарсаларни кутманг. Хоҳламаган ишингизни ўзингизни мажбурлаб қилманг ва инсонларни борича қабул қилинг.

@defektolog_psixolog_Uz
230 viewsКамола Гиёзовна Принцесса, 05:57
Ochish/sharhlash
2021-01-28 17:54:57
Ҳар қандай синовдан олдин ўзингизга айтинг: амалга ошса - яхши, амалга ошмаса - янада яхши.

Чунки сиз биласиз, борлиқ сиз ҳақингизда ғамхўрлик қилади, агар нимадир ўхшамаса, демак сиз кутилмаган муаммолардан қутилиб қолдингиз.

Шундай енгил кайфиятда ўзингиз яратадиган тақдир томон қадам ташланг.

Вадим Зеланд

@defektolog_psixolog_Uz
333 viewsКамола Гиёзовна Принцесса, 14:54
Ochish/sharhlash
2021-01-28 17:45:51 Атрофдан фақат нолиш ва танқид эшитяпсизми?

Унда яхшилаб ўзингизни ички хис-туйғуларингизга эътибор беринг.
Сизни ўзизнгизни ичингизда ҳам аслида норозилик ва нолиш бор.

Сизни ичингизда қайсидир хис-туйғу бўлса, атрофингиздаги инсонлар бу хис - туйғуйингизни 10марта кучайтириб кўрсатиб берадилар.

Сиз тўғридан - тўғри нолимайсиз ёки кимнидир ташқарида танқид қилмаслигингиз мумкин. Лекин ичингиздан барибир ўзингизга нисбатан, ҳаётга нисбатан норозилик бўлаётган бўлади.
Кимларгадир танқид назари билан қараётган бўласиз.

Шундай вақтда сизга энг зўр ёрдам берадиган практика бу Миннатдорчилик!

https://t.me/joinchat/AAAAAEVc-Omza-IeRD_GCg
275 viewsКамола Гиёзовна Принцесса, 14:45
Ochish/sharhlash
2021-01-28 17:37:33 Я в Instagram как @kamilla._87. Установите приложение, чтобы подписаться на мои фото и видео. https://www.instagram.com/invites/contact/?i=o685e4wk4hpp&utm_content=3ygu0m3
206 viewsКамола Гиёзовна Принцесса, 14:37
Ochish/sharhlash
2021-01-27 18:30:40 . Портлашни» кўрган бўлсангиз.
Бу дегани сизда тасаввур қилиш хусусияти жуда яхши ривожланган. У сизга қийин вазиятларда жуда яхши ёрдам берган. Хойнахой Сиз ижодкор одамсиз ва санъат, сартарошлик соҳасида ёхуд стилист бўлиб ишлайсиз. Агар сизнинг касбингиз ижодкорликдан узоқ бўлса, билингки сизнинг очилмаган қирраларингиз бор ва бунга аҳамият бериб ривожлантириш керак. Ўйлаб кўринг, болалигингизда нима қилишни яхши кўрардингиз? Расм чизишними ёки қўшиқ айтишними? Ҳар қандай холатда ҳам қўшимча хобби сизга халақит қилмайди, бу ҳақида бир ўйлаб кўринг.

. «Иккита қўл» кўрган бўлсангиз:
Сизда тасаввур қилиш хусусияти яхши ривожланган, шу билан биргаликда вазиятга мантиқан баҳо бера оласиз.
Авваламбор сиз борича кўрасиз. Сиз теран фикрлайдиган шахссиз. Сиздан қўрқмасдан маслаҳат олса бўлади. Совуққонлик ва теран фикрлилик сизга энг қийин ҳолатларда ҳам зўр ёрдам беради.
Сиз ҳеч қачон ваҳима қилмасдан оғир босиқлик билан бошқаларни ҳам тинчлантира оласиз. Одамлар сизни кучли шахс деб биладилар ва сизга интиладилар.

. Дарахт
Сиз ўта синчиков инсонсиз. Арзимасдек туйилган барча деталларигача эътибор берасиз. Сиздан ҳеч қандай сирни беркитиб бўлмайди. Шу билан бирга сиз атрофингиздагиларни кайфиятини сезасиз. Шу боисдан улардан муҳим хабарни билиб олиб хоҳлаган вақтингизда, ўзингизга ёққан усулда ва мақсадда уларга мурожаат қиласиз. Сиздан яхши бухгалтер, аудитор, молиявий консультант, кассир чиқади. Умуман сиз диққат ва ҳушёрлик талаб қилинадиган соҳаларда омадли ишлайсиз.

. Ҳеч нарса.
Агар суратга қараб ҳеч нарса кўрмаган бўлсангиз демак сиз дам олишингиз керак. Сиз чарчагансиз ва қийин масалаларни ҳал қилолмайсиз. Сиў учун вазиятга ташқаридан баҳо бериш осон эмас. Сиз ҳаммасини тўғри қабул қиласиз. Дам олинг. Табиат қўйнида, сокинликда ўтказган вақтингиз сизга жуда ёрдам беради ва сиз ўзингизда янги чўққиларни забт этишга куч топасиз.


https://t.me/joinchat/AAAAAEVc-Omza-IeRD_GCg
369 viewsКамола Гиёзовна Принцесса, 15:30
Ochish/sharhlash
2021-01-27 18:19:54
Психологик тест

СУРАТДА НИМАНИ КЎРЯПСИЗ? ВАРИАНТЛАРДАН БИРИНИ ТАНЛАНГ.

Дарахт
Иккита қўл
Ҳеч нарса
Портлаш

@defektolog_psixolog_Uz
337 viewsКамола Гиёзовна Принцесса, 15:19
Ochish/sharhlash
2021-01-26 06:09:36
Эркакларни севинг. Уларга сизнинг севгингиз жуда зарур.

Ҳатто улар буни тан олмасалар ҳам.

Ҳар бир буюк эркакнинг ортида, ҳар доим, унга ишонадиган ва уни ҳақиқатда севадиган аёл туради.

Бернард Шоу
498 viewsКамола Гиёзовна Принцесса, 03:09
Ochish/sharhlash
2021-01-26 05:59:15
Сен гўзалликни кўра олсанг, бунинг ягона сабаби, шу гўзаллик сенинг ичингда мавжуд эканлигидир.

Зеро олам кўзгу кабидир, ҳар бир инсон ўз аксини кўради.

Пауло Коэльо

@defektolog_psixolog_Uz
335 viewsКамола Гиёзовна Принцесса, 02:59
Ochish/sharhlash
2021-01-26 05:58:03 ​ КAМБAҒAЛЛИК ОНГИДA ЯШОВЧИЛAРНИНГ AСОСИЙ ОДAТЛAРИ

1. ҲAР ДОИМ AЙБДОР ҚИДИРAДИ

Камбағал киши ҳеч қачон жавобгарликни ўз зиммасига олмайди. У мағлубиятини тан олишдан кўра, ҳамкасбларини, хўжайини ёки тизимининг муваффақияцизликларини айблайди.
Қашшоқ одам қуйидагича фикрлайди : "Aгар улар бўлмаса эди, мен узоқ вақт муваффақиятли бўлар эдим", "Менга ҳамма тўсқинлик қилади, мен ҳеч нарса қила олмайман".

2. ВAҚТНИ ЧЎЗAДИ

Бизда эски халқ мақоли бор: "Етти ўлчаб – бир кес". Вақт ўтади ва ҳамма нарсани ўлчаяпман деб ўйлайди, аммо вақт йўқатаётганини англамайди. Хато қилишдан қўрқиб харакатсизликни танлайди ва бу учун бировни айблайди.

3. МAҚСAДЛAРИ AНИҚ БЕЛГИЛAНМAГAН

Камбағаллар хатолар ва тажрибалардан қочишади. Шу сабабли аниқ мақсадлар қўя олишмайди. Ўз онгидаги фикрлар билан харакатларига чегара қўйишади. Улар катта даромаддан кўра, “қулоғи тинч” бўлишини афзал кўрадилар.

4. БЕПУЛ БИЛИМ ЭГAЛЛAШНИ ИСТAЙДИЛAР

Семинар, тренингларни ҳар доим бепул тинглашни, бепул китобларни ўқишни авзал кўрадилар. Улар ўзларини маблағ сарфлаб ўқишга лойиқ кўрмайдилар. Натижада, улар чиқишга қодир бўлган юқори чўққига чиқа олмай қоладилар.
Устоз билан мулоқотда бўлиб ривожланиш муваффақиятга осон ва тез етаклайди.

5: БИРОВЛAРНИНГ ХИЗМAТИ УЧУН ҲAҚ ТЎЛAМAЙДИ!

Камбағаллик онгига эга бўлган киши бошқаларнинг ҳисобига яшашни яхши кўради.

6. ЎЗИДAН МAМНУН ЭМAС, ЎЗИГA БЎЛГAН ТAНҚИДИ ЎТA КУЧЛИ БЎЛAДИ

Ўз ютуғини кўра олмайди, харакатларидан тез-тез хато топади ва ўзини кучли танқид остига олади.
Ўзини ва ўз ҳаётини бошқалар билан таққослайди! Натижада, онгини салбий туйғулар эгаллайди ва ҳаётига шундай салбий вазиятларни тортиб олади.

7. «БОШҚAЛAР НИМA ДЕЙДИ?» деган савол
билан яшайди

Муваффақиятли шахс ўз шахсиятини қадрлайди ва бошқаларнинг фикрига боғланмайди. Қашшоқ онг эгаси эса, бор вақтини, кучини, диққатини, имкониятини бошқа одамларнинг кўзига яхши бўлиш учун сарфлайди!

8. ПУЛНИ ИСРОФ ҚИЛAДИ

Молиявий стратегияси йўқ. Даромадни тўғри бошқариш тўғрисида уқувга эга эмас.

9. БИР ЗУМДA ПУЛ ТОПИШНИ ИСТAЙДИ

Камбағаллар янги нарсаларни ўрганишга интилмайдилар, аммо бир зумда пул топишни ўйлайдилар.

https://t.me/joinchat/AAAAAEVc-Omza-IeRD_GCg
307 viewsКамола Гиёзовна Принцесса, 02:58
Ochish/sharhlash