Get Mystery Box with random crypto!

ЖАҲЛИНГИЗНИ ТИЯ ОЛМАЯПСИЗМИ Демак сизда Қўрқув бор. Ғазаб | Мехр уммони 🌊 ПСИХОЛОГИЯ 🇺🇿

ЖАҲЛИНГИЗНИ ТИЯ ОЛМАЯПСИЗМИ

Демак сизда Қўрқув бор.
Ғазаб, жаҳл чиқиши, аччиқланиш буларнинг барчаси инсонни ҳимоя механизми ҳисобланади. Қачон инсонда ҳимоя механизми ишга тушади?

Қачонки инсон бирор нарсадан қўрқса. Атрофингиздагиларни Ғазабда кўрдингизми билингки, улар нимадандир қўрқаяптилар. Яна хам осонроқ тушунтирадиган бўлсам фақат қўрққан инсонгина бошқа бир инсонни ҳатти-харакатларига реакция билдиради.

Қўрқувдан халос бўлиб, ғазабланмай яшашни иложи бор. Бунинг учун инсонлардан улар қила олмайдиган нарсаларни кутманг. Хоҳламаган ишингизни ўзингизни мажбурлаб қилманг ва инсонларни борича қабул қилинг.

@defektolog_psixolog_Uz