Get Mystery Box with random crypto!

Дайди ўқ

Telegram kanalining logotibi daydi2021 — Дайди ўқ Д
Telegram kanalining logotibi daydi2021 — Дайди ўқ
Kanal manzili: @daydi2021
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 13.53K
Kanalning ta’rifi

‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 67

2022-08-07 09:08:53 Кўрмуридлик нима ?

Барчангизга маълумки бирор бир авлиё, донишманд, пир ёки эшоннинг ўгитларини ўз ҳаётий қоидаси қилиб яшайдиганлар уларга эргашадиганларни МУРИД деб аташади.

Муридлар ўзлари эргашадиган (буйин эгадиган) инсонларнинг панд-насиҳатларига амал қилиб ҳаётий режаларини тузадилар.

“Кўрмурид” деганда эса айнан муридларнинг психоз хасталигига учраган тоифасини тушунилади. Сабаби уларнинг онгги сўқир бўлиб, фақат ва фақат ҳожасини айтганларини қабул қиладиган ҳолатга киради.

Кўрмуридлар ҳожаларининг ҳар қандай хурмача қилиқларини шафоат деб қабул қиладилар, ўтир деса ўтирадиган, тур деса турадиган ёт деса ётадиган, яла деса ялайдиган бўлишади.

Айримлари шу даражага етишадики, ҳатто пирларидан қолган-қутган суякларни шимадиган, йиринглаган ва нажас босган баданини тиллари билан ялаб тозалаш вазифаларини бажаришни фахр билиб яшашади.

Албатта бундай жирканчликларни соғлом, ақли расо одамлар қилишмайди. Бунинг учун кўрмурид даражасига эришиш ота-она, бола-чақа, оилага маъсулиятни унутиб фақат ва фақат ҳожасини улуғлаб, ҳимоя қилиб, ундан қолган ортган ахлатларни ейдиган даражада ПСИХОЗ хасталигига дучор бўлиш керак.

Каналга кўрмуридларни чақиринг

https://t.me/daydi2021
4.7K viewsedited  06:08
Ochish/sharhlash
2022-08-07 07:11:38 ​​Фин мактаблари ҳақида батафсилроқ ёзаман дегандим. Мана ўша пост.

Аввало, бир нарсани эсдан чиқармаслик керак: жаҳонда ўзи яқин-яқингача мактаб таълимида қаттиққўллик ва интизом зарур ҳисобланган. Форма талаб қилинадиган, дарслар ёдлатиладиган инглиз тизими, шунга ўхшаб кетадиган япон-корейс тизими узоқ йиллар давомида энг самарали ҳисобланган. Совет таълим тизимини ҳам биласизлар – у ҳам анчайин ўхшаш принциплар негизига қурилган.

Аммо XX аср охири ва XXI аср бошида мактаб таълимига муносабат ўзгара бошлади. Аввало, мактабнинг миссиясига муносабат ўзгарди. Мактаб чуқур билим беришдан кўра кўпроқ йўналтириши, йўл кўрсатиши, шунингдек, болаларнинг ижтимоийлашувига, яъни жамиятда ўрнини топишига ёрдам бериши керак бўлган институт сифатида кўрила бошланди.

Шунингдек, оғир талаблар болаларнинг психикасига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги, қатъий интизом эса эркин фикрлаш ва ҳаракатланиш кўникмалари шаклланишига тўсқинлик қилиши айтила бошланди.

Кўпгина давлатларда экспериментал тарзда таълим тизимини қайта қуриш, талабларни енгиллаштириш бошланди, экспериментал синфлар ва мактаблар очилди. Бу борада энг олға кетган Финляндия бўлди – у тезда тажриба босқичидан ўтиб, мактаб таълимини чуқур ислоҳ қилди. Бугун Финляндияда мактаб таълими дунёдаги энг яхшилардан бири ҳисобланади. Фин болалари сайёрадаги энг кўп китоб мутолаа қиладиган мактаб ўқувчилари ҳисобланади; улар табиий фанлар бўйича жаҳонда 2-ўринда, математика бўйича 5-ўринда туради.

Финляндияда аввало мактаблар ўзаро тенг бўлишига эътибор қаратилади. Элита мактаблар, гимназиялар йўқ, барчасига бир хил жиҳоз, бир хил имконият, бир хил пул берилади. Яқин-яқингача ҳар бир бола энг яқин мактабга бориши мажбурий эди. Мактаблар ичида ҳам "ихтисослашган" синфлар очилмайди, очилса ҳам, математика ёки табиий фанлар учун эмас, ижодкор болалар учун очилади. Умуман бир фанни бошқасидан устун қўймасликка ҳаракат қилишади.

Фин мактабларида барча болалар, бойлиги, соғлиғи, имкониятидан қатъи назар, бир хил синфларда ўқийди. Ўқитувчилар ота-оналарнинг касби ва мавқеи ҳақида билиши мумкин эмас.

Дарслар эркин руҳда ўтади. Форма талаб қилинмайди, болалар хонанинг исталган қисмида ўтиради, истаган дарсига қатнайди. Бошланғич синфларда болаларга фан ёдлатишдан кўра ҳаётга тайёрлашга муҳим аҳамият берилади; масалан, уларга биринчи сифнданоқ ҳуқуқлари ўргатилади, масъулият, хайрия каби тушунчалар муҳокама қилинади.

Ҳар бир ўқувчи учун индивидуал режа тузилади. Ҳар бир боланинг қизиқишларига қараб фанлар танланади, шунингдек, ҳар бирига қизиқиши ва имкониятига қараб вазифа берилади. Тўгараклар ва қўшимча дарсларни ўқитувчиларнинг ўзи ихтиёрига кўра бепул ўтиб беради.

Фин мактабларида имтиҳонлар йўқ. Назорат ишларини ўтказиш-ўтказмасликни ўқитувчи ҳал қилади. 7-синфгача баҳо қўйилмайди, уйга вазифалар ҳам берилмайди. Умуман, қизиққан, хоҳлаган ўқийди; ўқишга қизиқмаган болаларни бирор амалий йўналишга ўтказиб юборишади. Умуман, болаларни мустақил бўлишга, ўз ҳаётига оид қарорларни қабул қила олишга ўргатишади.

6-синфгача бошланғич мактаб ҳисобланади, бунда юқорида айтилган қоидалар амал қилади. 7-9-синфларда ўқувчи қизиққан йўналиши бўйича фанларни чуқурроқ ўрганади. Қўшимча 10-синф ҳам бор, унда ўқиш ихтиёрий.

Мактаб якунида ўқувчилардан тест олинади, аммо унинг натижалари ўқувчига ҳам, ўқитувчига ҳам таъсир кўрсатмайди.

Ўқитувчиларга ҳам катта ишонч билдирилади. Уларнинг фаолияти назорат қилинмайди: услубчилар, комиссия ва текширувлар йўқ. Ҳар бир ўқитувчи ўз методикаси бўйича дарс ўтаверади.

Диққатга сазовор яна бир нарса. Мактаб ҳудуди панжара билан ўраб олинмайди, кўп мактаб ҳовлисида ўтилади, ҳаво яхши бўлса албатта.

Бу тизим бизда ишлайди, деган маънода айтмаяпман. Шунчаки таълим беришнинг ҳар хил йўллари бор демоқчиман. Финляндиядаги тизим замонавийлиги ва самарадорлиги билан диққатга сазовор. Ундан кўп нарса ўрганса бўлади.

Эльдар Асанов

Каналга обуна бўлинг
https://t.me/daydi2021
5.2K views04:11
Ochish/sharhlash
2022-08-07 07:10:55
Эльдар Асанов тафаккурли филолог.
4.5K views04:10
Ochish/sharhlash
2022-08-07 07:04:06 Одатда фарзанднинг дунёқараши кенг бўлиши учун гуманитар фанларни яхши ўқиши кераклигини таъкидлаймиз. Бадиий китоб ўқиган, гуманитар фанларга, санъатга, адабиётга қизиққан яхши, албатта.

Лекин, уларнинг олдига қўшиб физика, биология, кимё, астрономия ва географияни ҳам ҳеч бўлмаса элементар даражада ўргатиш муҳим эканлигига ишончим бир неча маротаба ошди. Шуларни элементар билган одам ҳаётида мўжизалар камроқ бўлсада, муҳими камроқ алданади, табиат ва унинг қонунларини ривоят эмас, илм-фан билан таҳлил қилиб билади. Эртага фарзандингиздан ер думалоқ эмас, Эйнштейн алдаган, Ньютон бошига олма тушмаса кучли олим бўлмасди, Пифагор ўзидан 1000 йил кейин яшаган одамдан теоремасини кўчирган деган ривоятларни эшитгингиз келмаса, фарзандингиз билан табиий фанларни ўрганинг.
Буни мактабга ишониб ташлаб қўйманг, яхшиси Google дан жиддий манбалардан ўқинг, Youtube дан ҳам конспирологларни эмас, асосли манбаларнинг видеоларини кўринг. Боланинг ёшига мосларини танлаб кейин бола билан ҳам кўринг, ўқинг, муҳокама қилинг. Бола сиз орқали сайёралар аро, ҳужайралар оламига, атом заррачалари ичига, Колумб билан бирга кемада хаёлан сайр қилсин.

Бу болангизнинг келажаги учун жуда муҳим. Жараёнда ўзингиз ҳам кўп нарсани ўрганасиз, эски билимларни янгилайсиз. Сизни, мени ва болаларимизни фақатгина таълим, илм-фан қутқаради. Бунисига ишонаверинг!

Фируз Аллаев

Каналга илм фанга қизиқувчи ёшларни чорланг.
https://t.me/daydi2021
5.0K viewsedited  04:04
Ochish/sharhlash
2022-08-07 07:03:28
Фируз Аллаев
4.4K views04:03
Ochish/sharhlash
2022-08-07 06:03:35
Инсон ҳеч қачон ёмон бўлиб туғилмайди, муҳитнинг таъсири остида ёмон бўлиб тарбияланади холос.

Охирги вақтларда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларни тоқатсизлик каби иллатга учраб қолаётганлигини кўзатишингиз мумкин.


Дайди ўқ сахифасининг доимий кўзатувчилари бизни мақсадимиз инсонларни тафаккурини оширишга қаратилган пост ва мақолаларимизни жойлаб келишимиздан хабарлари бор.

Шу сабабли қуйида келтирилаётган видео роликни бошидан охиригача кўриб чиқиб, ўзларига тафаккур қилсинларки, токи бу хаётда барча нарса инсоннинг ўзига боғлиқлиги, унинг билимсизлиги, тадбирли инсон эмаслигини англасин.

Айниқса ёлғон яшиқ маълумотларни тарқатиб, уларнинг дангасаликлари ортидан боқиманда кайфият бўлиб келаётганлар тафаккур қилсинлар.

Сизни иқтисодий тарафдан бой ёки қамбағал бўлишизда аввалдан ўзингиз айбдорлигизни англаб олинг.

Билим ва илм ўрганишни бугундан бошланг


Турли ғийбат ва тарафкашликни йиғиштиринг, ўз устингизда тинмай ишланг, шунда мақсадингиз томон қадам ташлайсиз.

https://t.me/daydi2021
5.4K viewsedited  03:03
Ochish/sharhlash
2022-08-06 18:53:49
Инсон одоби билан гўзал аёл ибоси билан дейишади.

Ҳаммамиз ҳижобсиз оналаримиз, опаларимиз ва сингилларимиздан катталарга эҳтиром, кичикларга иззат кўрсатишни кўп кўрганмиз.

Ҳижоб, бурқа, ниқоб каби рўдаполар оммалашмасдан олдин хотин-қизларимизни маънавияти мустаҳкам эди.

Замонавий кийинишгани билан жамият ва жамоат қаршисида аёллик ибоси ва ҳаёси билан яшаб келишаётганди.

Ички ишлар, фуқароларнинг одоб-ахлоқи масалаларига жиддий эътибор бериб, қуюшқондан чиқаётганларини тартибга солиб қўярди.

Қаёқдан ҳам шу араб рўдапоси урфга кирди ўзи мана натижа, авваллари ойда йилда бир овози чиқадиган ҳижобашкалар ҳар секундига чиқиб ҳижобли қиз аслида қандайлигини исботлаб беришмоқда.


Каналга ҳижобли қизлани келин қиламан деб юрган овсарушкалани чақиринг

https://t.me/daydi2021
5.1K views15:53
Ochish/sharhlash
2022-08-06 16:43:10
Бу суратга ким қандай изоҳ беради? Ёшлар чамаси-20 ёш қизи? Ёки аёлми билмадим.

Тўхтаб бу аёлга сиз намоз ўқисизми деб савол билан мурожаат қилдим. Йўқ деб жавоб берди.

-Намоз ўқимасангиз нима учун бундай кийиниб олдингиз деб яна савол бердим.

Бу либос ҳозир модда-ку” деб жавоб берса бўладими.

Ҳурматли аёллар, қизлар Модда-ку деб бу либосларни кийиб юриш жамиятини оёқ ости қилиш билан баравар.

Бу либосни ичида қиз болами, ўғил болами билиб бўлмайди. Изоҳ ўзингиздан.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Нурафшон шаҳар бўлинмаси раҳбари Шухратжон Раджапов

https://t.me/daydi2021
5.6K views13:43
Ochish/sharhlash
2022-08-01 07:53:59 Маълум бир хизматни кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган жисмоний шахс, диний қоидаларни рўкач қилиб келишувни бузиши истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунчилиги билан тақиб қилинади.

Дейлик таксист унинг автомашинасига йўловчи сифатида чиққан замонавий кийинган аёлни ёки алкоголь маҳсулотларини манзилигача элтаётган эркакни диний баҳоналар қилиб келишувни бузиши, йўлда тушириб қолдириши, мижоз рухсатисиз кетиб қолиши жавобгарликка сабаб бўлади.

Киракаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра амалга оширади. Унинг йўлларда эркин ҳаракатланиши, шахсий хавфсизлигини таъминланиши, секуляр давлатда кафолатланади. Лицензия ва бошқа турдаги ҳужжатларни ҳам давлатдан олади.

“Пул бермаган, сени камситган, урган ва ҳужум қилган йўловчиларни жазолашни сўраб милисага югурасан, таксига ароқ олиб манзилига бормоқчи бўлган мижозни йўлда ташлаб мулладан маслаҳат олмоқчи бўласан-а ”

Барча тафаккури бор истеъмолчиларга шуни эслатиб ўтамиз, таксист ўз номи билан таксист у сизни пулингизга хизмат кўрсатадиган извош, агар диний баҳоналар қилиб сизни истеъмолчи сифатида ҳуқуқларингизни бузишга уринса дарҳол 102 хизматига ёки бир тийинга қиммат ташкилотнинг 1159 қисқа рақамларига телефон қилиб шикоят қилинг.

https://t.me/daydi2021
1.6K viewsedited  04:53
Ochish/sharhlash
2022-08-01 07:53:49
1.6K views04:53
Ochish/sharhlash