Get Mystery Box with random crypto!

Дайди ўқ

Telegram kanalining logotibi daydi2021 — Дайди ўқ Д
Telegram kanalining logotibi daydi2021 — Дайди ўқ
Kanal manzili: @daydi2021
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 13.53K
Kanalning ta’rifi

‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 64

2022-08-14 16:53:08
Дайди ўқ канали ихлосмандлари учун ЯНА БИР ДАЛИЛ.

Мадинанинг эри бор. У ишлаб чиқариш фирмасида бухгалтер бўлиб ишлайди. Фирманинг намозхон йигитлари жумани канда қилмайдиган ибодатли бўлишгани учун эри Насибулло хотинига ва унинг атрофидагиларга ишонарди.

Насибулло, фирмада тақводорлар борлигига ишонганидек, мижозлар ҳам бу фаҳш ботган фирмадаги ҳижобашка ва намозхонларга ишониб миллионлаган суммаларни ишониб топширишади.

Пул оқими кўпайгач, фирма жамоаси тез-тез тоққа дам олгани чиқишади. Табиийки ҳижобашка ходимлар ҳам одам. Улар ҳам ҳижобни бошга қўндиришадида дам олиш баҳона трамадол таблеткалари таъсирида айш-ишрат қилиб келишади.

Видеода ушбу фирманинг тақводорлари ва бухгалтери Мадинахон навбатдаги ишрат кунида.

Айтганча, ҳижобли қизни келин қилмоқчи бўлаётганлар диққатига! ушбу фирмада 4 нафар ҳижоб ўраган қизлар сизларни кутишмоқда

https://t.me/daydi2021
4.2K viewsedited  13:53
Ochish/sharhlash
2022-08-14 08:12:25 Кечки пайт инглиз тилига қатнаяпман. Энг муҳими қизлар ҳижобда бўлиши керак деган тутуруқсиз гапни миямдан чиқариб, ўзимга қарай бошладим. Насиб бўлса кейинги йил Университетга топширмоқчиман.

Раҳмат сизга дайди ўқ канали админлари. Сохта диндорларни халққа танитиб боришдан чарчаманглар, зероки менга ўхшаб азобланиб яшаётганлар соқолтой ифлосларни чангалидан озод бўлишса.


Дайди ўқ канали сизнинг шижоатингизга қойил қолди. Ва сиз каби ўзида куч топа оладиган хотин-қизлар сафи кенгайишидан доим хурсанд бўлади синглим.

https://t.me/daydi2021
4.3K views05:12
Ochish/sharhlash
2022-08-14 08:12:24 Ассалому алайкум Дайди ўқ админлари, сизнинг каналингизга яқинда аъзо бўлдим. Тўғриси менга таскин берадиган шундай канал шундай гуруҳларни излаб юргандим.

Мени исмим Ҳилола 23 ёшдаман, икки нафар фарзандим бор. 4 йил олдин, аниқроғи 2017 йил Қўқонлик Бахтиёржон деган бир соқолтой намозхон йигитга кўнгил бериб, ота-оналаримиз розилиги билан исломий туй қилиб турмуш қургандик.

Ўзим замонавий бўлганим сабабли динни жуда чуқур англамасамда номаҳрамдан ўзимни тийиб, эримнинг ота-онаси ва яқинларининг хизматида бўлиб келдим. Гарчи хизматкордан баттар хўрлансамда, бу ишларни бажаришни фарз деб буйнимни эгиб келдим.

Хўжайним биринчи марта ҳеч бир сабабсиз талоқ қуйганларида уйдан кетгим келмади. Жаҳл устида айтилган талоқ деб 2-3 кун юравергандим, иккинчи марта талоқлаб ташладилар, ортиқча чидолмай катта қизим Мубинани етаклаб аямларникига кетдим.

Оиламиз зиёли оила бўлгани учун Дадамиз ор-номусга чидай олмай келин бўлиб тушган хонадонимга бориб, тавба-таззару қилибдилар. Куёв ёшлик қилган бўлса қайта никоҳлаб бирга яшашимиз мумкинлигини айтиб тушунтиргандек бўлибдилар.

Қайнанам ва қайнагичиларим келиб опкетишди. Кўча бошидаги масжид муаззини келиб никоҳ ўқиб кетди. Мени ҳижобга киришим шартланди. Яна бирга яшай бошладик. Эрим ўзини тақводор тутсада, айрим қилиқларидан ёқамни тишлаб ҳайрон бўлар эдим. У доим ҳаёсиз, бузуқ кинолар кўриб ўзини қондириб юрарди. Мен ўзим ишқий муносабатларни унчалик тушунмасам ҳам мани турли хил айтиб бўлмайдиган ишларни қилишга мажбурларди.

Бир тунгги ҳангомани айтсам ҳайратдан ёқа ушлайсиз. У менга мен сени яна бир бор талоқ қўяман, ўшанда кимдир билан қўшилиб опытный бўлиб қайтасанда яна никоҳимга олиб яшайвераман дейди. Ўшанда иккинчи фарзандим Абу Зоҳирни эмиза тургандим. Сапчиб ўрнимдан туриб кетдимда бақира кетдим. Наҳот эркак ўз хотинини бошқага қўшишни уйласа-я, эркакмисан ўзи дея бақириб ташладим.

Бу ҳаммаси уюштирилгандек секунд ўтмай қайнонам тўғри ётоқхонамизга кириб келдилар (айтмоқчи улар ҳам ҳижобдалар) вазиятни билиб билмай мани уриб кетсалар денг. Нима эмиш сен мени ўғлимни талабини бажармай гуноҳ қилаяпсан. Ўғлимга бошқасини обераман “беролмасанг” бўшат уйни деб ҳайдашга тушишди.

Икки норасида болам, катталарнинг ярим тундаги бақир-чақирларидан шокка тушиб йиғлашни бошлашган. Бу она-ўғиллар на болаларни на маҳалла куй олдидаги шармандачиликни уйлашди. Камига қайнота ҳам кириб азалдан ёқмасди бунинг суюқоёқ манга деб ташлаб қолсалар бўладими ?

Чидолмадим аямга телефон қилдим, уйдагиларим такси ёллаб келишди. Кетиш учун нарсаларни йиға бошласам. Эрим дадамга наглый туҳмат қилиб, қизингиз ортиқча нарсалар ҳоҳлаяпти тўшакда, мен буни талабларига лойиқ инсонмасман деди.

Дадам чидай олмай собиқ хўжайнимнинг юзига мушт туширдилар. Катта тўполон бўлиб кетди. Милисалар келишди. Дадамни олиб кетишди. Хўжайним ўзини ҳушдан кетганга соволдила. Дўхтирлаям келишди. Ҳаммасини сан бошладинг деб мани талаб кетишди. Ишонаяпсизми, мурғак гўдаклар қаршисида намозни канда қилмайдиган 5-6 та катталар ит-мушук бўлиб урушишди.

Ҳеч нарсани уйламай болаларни жанжалдан нари қилмоқчи бўлдим, болаларни ҳар томонга судраш бошлангач, бақир-чақир қилиб ёрдамга чақирдим, қўшнилар чиқишиб менга болаларимни олиб беришдида кетқизворишди.

Дадамни суд қилишиб 1 ҳафтага қамаб қуйишди. Чиққанларидан сўнг мени қонуний загсим бўлмагани учун ҳеч нарсага даъво қилолмай юрибмиз. Аслида қутилганимизгаку шукрдамиз лекин йўқотилган вақт обруй ва қадр учун йиғлардик ҳар кун

Роса стрессларда қолиб, касал бўлиб қолдим, болаларимга қарашга ҳам кучим етмасди. Кунлардан бир кун дайди ўқ каналига кўзим тушиб қолди. Каналингизга аъзо бўлгач, сирти мусулмон ичи шайтон бўлганлар кўп эканини гувоҳи бўлиб бораяпман. Афсусландим ёшлик қилиб ўқимасдан чет тилини ўрганмасдан ҳижобга кириб кетганимга, гулдек ёшлигимни қандайдир бетайин соқолтойнинг хурмача қилиқларига чидаб ўтказганимдан йиғлаб сиқилдим.

Каналингиз менга кўп мотивация берди. Мени тамомила ўзгартириб кўзимни очди. Дунёни қайта рангли нигоҳда кўра бошладим. Ҳозир супермаркетга продукталарни қадоқловчи бўлиб ишга кирдим.
4.3K viewsedited  05:12
Ochish/sharhlash
2022-08-14 08:12:20
4.1K views05:12
Ochish/sharhlash
2022-08-14 06:15:55
Фиқҳий китобларда аёлнинг ҳирси ва шаҳвати эркакникидан 9 баробар кучли дейилган. Одатда, эркаклар шу важ билан 2,3,4 хотинларга уйланишни тарғиб қилишади.

Хўш энди савол, унда нимага эркаклар шаҳватини қўзғатмаслик учун аёллар ёпиниши керагу, эркаклар тор танқис кийиб, чотини дўмбайтириб, жунини кўрсатиб енги калта футболка шортикларда юриши керак?

Нимага шаҳвати ўткир ҳисобланган аёлларга кўзини тийиш буюрилмаган? Айниқса ниқоб ичида қайси эркакка қандай қараётганини ҳеч ким билмайдику

Аслида суннат буйича эркакларни ҳам кийиниш одоби бор. Нимага эркаклар аёллардан талаб қилишадида ниқобу бурқани, ўзлари динга амал қилган ҳолда кийинишмайди ?


Фикрингизни дайди ўқнинг фейсбук саҳифасида қолдиринг

https://www.facebook.com/profile.php?id=100071252373835


https://t.me/daydi2021
4.3K views03:15
Ochish/sharhlash
2022-08-13 19:56:54
Ижтимоий тармоқлар ўзбек сегментидаги фаолларнинг аксарияти жуда билимли, кучли таҳлилчи ва вазиятни қиёслай олиш қобилиятига эга бўлишади.

Улар орасида бир неча хорижий тилларни ўзлаштирган, диний ва сиёсий муҳит мундарижасини олдиндан кашф қиладиганлари бор.

Айнан шундай фаоллар, дайди ўқ каналининг мақсадига мувофиқ постлар ёзишиб, ўз фикрлари билан бизга ҳамфикр эканликларини намоён этиб боришмоқда.

Албатта, бундай тафаккури кенг фақат ва фақат илм-фан орқалигина ботқоқдан чиқиш мумкинлигига, ўзини ҳам бошқаларни ҳам ишонтира оладиган блогерлар сафи кўпайиши биз учун айни муддао.

Олқишелло сизга иплоселло

https://t.me/daydi2021
4.6K viewsedited  16:56
Ochish/sharhlash
2022-08-12 19:44:59
Бир вақтлар "Ал-Қоида" экстремист ташкилоти етакчиси бўлган Усома бин Лодиннинг севимли издоши бўлган Айман аз-Завохири ўлдирилибди. Ислом ўзини жиходчи ва қонхур ҳимоячиларидан айрилмоқда.

https://t.me/daydi2021
5.0K views16:44
Ochish/sharhlash
2022-08-12 18:11:12
5.0K views15:11
Ochish/sharhlash
2022-08-12 10:09:24
#ХУШХАБАРНИ ДОДАСИ

ЭНДИ ЖУМА МУБОРАК КАРТИНАЛАРИДАН БЕЗИМАЙСИЗ

Мана бу фатвога кўра “жума муборак” отмен қилинди.

#тарқатинглар тезда жума кунлари ором олайлик

https://t.me/daydi2021
7.1K views07:09
Ochish/sharhlash
2022-08-12 09:39:26 “Райёна қутлуғ” сенга фойда келтирмасдан аввал диндан бехабармидинг?!

“Райёна қутлуғ” деган фирма эгалари одамларни роса чув тушириб, суриб юборишибди. Бир қарашда оддий пирамида. Бозорда йўқ ёки арзон нарсани таклиф қиласан, ёпирилиб келишади, пулни йиғиштирасан, қочасан. Пул тикиб фойда олиб турган пайтда бирортаси “ғинг” демайди. Чув тушишгандан кейин бошлашади: “Давлат қатга қаравотти? Ҳаммаёқни мошенник босиб кетди. Халқ алданди!..”

“Райёна қутлуғ”ники янада қизиқ бўлди. Пулига куйган борки “Буларнинг эътиқодига ишонгандик. Ислом динини қўшиб гапиргани учун алданибмиз” дея ёзғиришяпти.

Ўша пул тикканлар фойдаси тегиб турганда овози чиқмай юришганди. Чув тушишлари билан "Исломни ниқоб қилган" деб қичқира бошлашди. Қизиқ, шунгача Исломдан бехабармидингиз? Дин ҳақида даромад келадиган жойда тафаккур қилиб қолдингизми? Чўнтакка кириб турганда (уй ёки машина олганингизда) Ислом буюклигига ишонч ҳосил қилгандингиз ва хотиржам юргандингизу, зарарга дуч келганингизда қарашларингиз ўзгариб қолдими?

Ҳамкасбларимиз ҳам боплашяпти. Ким лавҳа тайёрласа “Динни ниқоб қилиб олиб...” деб бошлайди. Сафсата! Нега шунча мачитларда маърузалар қилинганда, уламолар диндан, маънавиятдан ваъз ўқишганда эътибор бермайсизу, жарақ-жарақ пул аралашган жойда кимнингдир эътиқодига ишониб қоласиз?!

Гапни айлантирманг – “шкурный интерес”ингизни ўзингиз дин номи билан қориштирманг!

Аброр Зоҳидов kun.uz мухбири

https://t.me/daydi2021
5.2K views06:39
Ochish/sharhlash