Get Mystery Box with random crypto!

Davlat siyosati

Telegram kanalining logotibi davlatsiyosati — Davlat siyosati D
Telegram kanalining logotibi davlatsiyosati — Davlat siyosati
Kanal manzili: @davlatsiyosati
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.47K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистонда кадрлар алмашинуви, давлат сиёсати ва бошқарувига оид муҳим янгиликлар манбаси

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2022-12-24 13:53:43 Шавкат Мирзиёев 26-27 декабрь кунлари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.

Россия президенти Владимир Путиннинг ташаббуси билан ўтказиладиган тадбир кун тартибидан МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.

Ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари жорий йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилишлари ва амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашишлари кўзда тутилган.

@davlatsiyosati
2.5K views10:53
Ochish/sharhlash
2022-12-24 12:00:22 Адлия подполковниги Қахрамон Анварович Исроилов Ҳарбий прокурорнинг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Қ.Исроилов тайинловга қадар Навоий ҳарбий прокурори лавозимида ишлаган.

@davlatsiyosati
2.3K views09:00
Ochish/sharhlash
2022-12-24 11:58:05 Адлия полковниги Отабек Акбарович Холбоев Ҳарбий прокурорнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

О.Холбоев тайинловга қадар Тошкент ҳарбий прокурори лавозимида ишлаган.

@davlatsiyosati
2.2K views08:58
Ochish/sharhlash
2022-12-24 10:31:13 “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (иловалари билан)

@davlatsiyosati
3.4K views07:31
Ochish/sharhlash
2022-12-24 08:24:29 Хайдаров Тальатжон Солиевич бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қоррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари лавозимидан озод этилди.

@davlatsiyosati
2.3K views05:24
Ochish/sharhlash
2022-12-24 08:15:15 Қаршибаев Муртаза Маматқулович Президент маслаҳатчиси - Спичрайтери ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Президент Администрациясида шўъба мудири лавозимида фаолият юритган.

@davlatsiyosati
2.2K viewsedited  05:15
Ochish/sharhlash
2022-12-24 07:36:02 Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари телефон орқали мулоқот қилди

Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин суҳбатда Ўзбекистон-Россия савдо-иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди.

Транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратишди.

@davlatsiyosati
2.3K viewsedited  04:36
Ochish/sharhlash
2022-12-23 22:18:22 2023 йил 1 январдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси тизимидаги вазирликлар:

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
Тоғ-кон ва геология вазирлиги;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;
Табиат ресурслари вазирлиги;
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
Сув хўжалиги вазирлиги;
Рақамли технологиялар вазирлиги;
Адлия вазирлиги;
Транспорт вазирлиги;
Маданият ва туризм вазирлиги;
Мудофаа вазирлиги;
Энергетика вазирлиги;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Ташқи ишлар вазирлиги;
Ички ишлар вазирлиги;
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

@davlatsiyosati
4.6K views19:18
Ochish/sharhlash
2022-12-23 22:10:27 Президент томонидан мамлакатимиз ҳаётида тарихий аҳамиятга эга ҳужжат – “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон ва унинг ижросини самарали ташкил этиш бўйича қарор имзоланди. Янги фармон ва қарор билан нималар…
2.8K views19:10
Ochish/sharhlash
2022-12-23 22:07:07 Президент томонидан мамлакатимиз ҳаётида тарихий аҳамиятга эга ҳужжат – “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон ва унинг ижросини самарали ташкил этиш бўйича қарор имзоланди.

Янги фармон ва қарор билан нималар ўзгаради?

1. Энг аввало, 2023 йил 1 январдан бошлаб:

- Ҳукуматга бўйсунадиган ижро органлари сони 61 тадан 28 тага, шу жумладан вазирликлар сони 25 тадан 21 тага қисқартирилмоқда. Бунда, 20 та идора тўлиқ тугатилмоқда;

- барча вазирликларнинг штатлари 30 фоизгача қисқартирилади;

- илғор хорижий тажрибалар асосида давлат бошқаруви идоралари фақат вазирлик, қўмита, агентлик ва инспекциядан иборат бўлади. Бунда, вазирлик тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширишга масъул бўлиб, тармоққа кирувчи қўмита, агентлик ва инспекцияларга раҳбарлик қилади.

@davlatsiyosati
2.8K views19:07
Ochish/sharhlash