Get Mystery Box with random crypto!

Davlat siyosati

Telegram kanalining logotibi davlatsiyosati — Davlat siyosati D
Telegram kanalining logotibi davlatsiyosati — Davlat siyosati
Kanal manzili: @davlatsiyosati
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.47K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистонда кадрлар алмашинуви, давлат сиёсати ва бошқарувига оид муҳим янгиликлар манбаси

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-12-30 11:36:32 Владимир Имамович Норов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди.

Бахтиёр Одилович Саидов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири лавозимидан озод этилди.

@davlatsiyosati
2.0K views08:36
Ochish/sharhlash
2022-12-30 11:23:31 Халбутаев Надиржон Жанузакович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди. @davlatsiyosati
1.9K views08:23
Ochish/sharhlash
2022-12-30 09:37:28 30 декабрдан бошлаб Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган барча турдаги дори воситаларининг савдоси вақтинчалик тўхтатилди.

@davlatsiyosati
2.2K views06:37
Ochish/sharhlash
2022-12-30 07:55:33 Халбутаев Надиржон Жанузакович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

@davlatsiyosati
2.2K viewsedited  04:55
Ochish/sharhlash
2022-12-29 17:21:55 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга самимий саломи ва энг эзгу тилакларини йўллади.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, ишонч, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

@davlatsiyosati
1.1K views14:21
Ochish/sharhlash
2022-12-29 14:47:29
Шавкат Мирзиёев таълим кўргазмаси доирасида бир гуруҳ мактаб ўқитувчилари билан учрашди.

Президент Конституция ва қонунларда ўқитувчининг мақоми, ҳуқуқ ва манфаатларини аниқ белгилаш зарурлигини яна бир бор таъкидлади.

– Шундай жамият қуришимиз керакки, ўқитувчилик энг обрўли касб бўлиши лозим! Бу йўлда биз, аввало, ўз ҳаётини ёш авлод тарбиясига бағишлаган минг-минглаб устоз ва мураббийларга таянамиз! Устозларни эъзозлаган жамият ҳеч қачон кам бўлмайди, ўз мақсадларига албатта етади. Бир ҳақиқатни ҳеч қачон унутманглар: халқимиз ўз келажагини сизларга ишониб топширган. Келажагимиз қандай бўлиши аввало сизларга боғлиқ. Бу йўлда Президент сизларни доимо қўллаб-қувватлайди, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Ёшлар таълим-тарбиясида ота-оналар масъулиятини ошириш муҳимлиги қайд этилди.

@davlatsiyosati
1.8K views11:47
Ochish/sharhlash
2022-12-29 13:29:46 Шавкат Мирзиёев туман ва вилоят халқ таълими бўлимлари ҳақида

«Биз ҳаммани математик қилишни истаймиз, аммо бунинг иложи йўқ. Нари борса 10 фоиз бола математик бўлишни истар. Биз боланинг истагидан келиб чиқиб, унинг талабига кўра таълим беришни ўрганишимиз керак. Бола ўзига нима қизиқ эканини яхши билади, унга ҳамма фанни бирдек ўргатишни тўхтатиб, қизиқиш соҳасига урғу қаратиш лозим.

«Районо» ва «облоно» сиз учун прокурор. Бу икки ташкилотни йўқ қилишни истаяпман, мактабларнинг ўзи «районо» ва «облоно» бўлишларинг керак.

Ўртадаги бошқа поғоналар нимага керак? Улар бўлгани учун ўқитувчи қадам қўя олмайди. Буни синдирадиган вақт келди.

Тартиб керак албатта, аммо бунинг учун вазирлик бор. Бизда ҳамон эски тизим сақланиб қолмоқда. Мактаб аслида «гороно»га хўжайинлик қилиши керак.

Биз эски тизимга мойиллик қиламиз, «Районо» нима деса шуни қиламиз. Замон ўзгармоқда, кечирасизу, қишлоқ хўжалигида пахтага тизим ўзгартирдик. Энди пахта ҳам, тизим ҳам ишламоқда.

Қачон қишлоқ хўжалигида икки миллард долларлик экспорт бўлар эди? Энди мана текстил ишламоқда, бошқа ишлаб чиқариш бор», — деди Президент.

@davlatsiyosati
2.0K views10:29
Ochish/sharhlash
2022-12-29 10:24:41 Улуғбек Ботирович Азизов Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори лавозимидан;

Нусратулло Ражабович Баракаев Бухоро муҳандислик-технология институти ректори лавозимидан озод этилди.

@davlatsiyosati
1.7K views07:24
Ochish/sharhlash
2022-12-29 08:45:54
Мирзиёев Халқаро конгресс марказида бошланғич синфлар учун ишлаб чиқилган янги авлод дарсликлари тақдимоти билан танишмоқда.

@davlatsiyosati
2.1K views05:45
Ochish/sharhlash
2022-12-29 07:55:09 Бугун Шавкат Мирзиёев мактаб таълимини ислоҳ қилишга бағишланган тадбирларда иштирок этади.

Давлат раҳбари Халқаро конгресс марказида таълим сифатини ошириш ва янги авлод дарсликларини жорий этишга бағишланган кўргазма-тақдимот билан танишиб, соҳадаги ислоҳотлар ҳақида мурожаат қилади. Мактаб ўқитувчилари билан норасмий муҳитда мулоқот қилади.

@davlatsiyosati
2.4K views04:55
Ochish/sharhlash