Get Mystery Box with random crypto!

Президент томонидан мамлакатимиз ҳаётида тарихий аҳамиятга эга | Davlat siyosati

Президент томонидан мамлакатимиз ҳаётида тарихий аҳамиятга эга ҳужжат – “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон ва унинг ижросини самарали ташкил этиш бўйича қарор имзоланди.

Янги фармон ва қарор билан нималар ўзгаради?

1. Энг аввало, 2023 йил 1 январдан бошлаб:

- Ҳукуматга бўйсунадиган ижро органлари сони 61 тадан 28 тага, шу жумладан вазирликлар сони 25 тадан 21 тага қисқартирилмоқда. Бунда, 20 та идора тўлиқ тугатилмоқда;

- барча вазирликларнинг штатлари 30 фоизгача қисқартирилади;

- илғор хорижий тажрибалар асосида давлат бошқаруви идоралари фақат вазирлик, қўмита, агентлик ва инспекциядан иборат бўлади. Бунда, вазирлик тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширишга масъул бўлиб, тармоққа кирувчи қўмита, агентлик ва инспекцияларга раҳбарлик қилади.

@davlatsiyosati