Шавкат Мирзиёев таълим кўргазмаси доирасида бир гуруҳ мактаб ўқитувчилари билан учрашди.
Президент Конституция ва қонунларда ўқитувчининг мақоми, ҳуқуқ ва манфаатларини аниқ белгилаш зарурлигини яна бир бор таъкидлади.
– Шундай жамият қуришимиз керакки, ўқитувчилик энг обрўли касб бўлиши лозим! Бу йўлда биз, аввало, ўз ҳаётини ёш авлод тарбиясига бағишлаган минг-минглаб устоз ва мураббийларга таянамиз! Устозларни эъзозлаган жамият ҳеч қачон кам бўлмайди, ўз мақсадларига албатта етади. Бир ҳақиқатни ҳеч қачон унутманглар: халқимиз ўз келажагини сизларга ишониб топширган. Келажагимиз қандай бўлиши аввало сизларга боғлиқ. Бу йўлда Президент сизларни доимо қўллаб-қувватлайди, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
Ёшлар таълим-тарбиясида ота-оналар масъулиятини ошириш муҳимлиги қайд этилди.
@davlatsiyosati