Get Mystery Box with random crypto!

'Cyber Week Navoiy' комплекс тарғибот-ташвиқот тадбирлари доир | Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

"Cyber Week Navoiy" комплекс тарғибот-ташвиқот тадбирлари доирасида тиббиёт муассасаларининг ходимлари ўртасида “Банк картаси кодини ҳеч кимга бермайман” шиори остидаги танлов бошланди!

Танловда иштирокчилар қуйидаги мавзулардан танлаган ҳолда ёки соҳага оид бошқа мавзуларда видеоролик ишлаб чиқиб юборишлари лозим:

Шахсий маълумотларни ҳеч кимга ошкор қилмайман;
Банк карта кодини бермайман;
Огоҳ бўлинг интернетда фирибгарлар;
Онлайн қиморга одатланиш гиёҳвандлик моддасига ружу қўйиш билан тенг;
Сизни тез бой қилишмоқчи бўлганларга ишонманг;
Ютуқни қабул қилиб олиш учун почта тўловларини тўламоқчимисиз, демак сиз фирибгар тузоғидасиз!
Банк картангни бировга сотма – жиноятчига ёрдам берма!
Шахсий суратларни интернетга жойлаштириш афсус қилиб қолма!

Ижод намуналари 2023 йил 21 сентябрь куни соат 18:00га қадар https://t.me/Cyber102Bot телеграм бот орқали қабул қилинади.

Бизнинг каналларимиз:
𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒