Get Mystery Box with random crypto!

#Фейк_хабарлар Огоҳ бўлинг Фейк! ———— Фирибгарларг | Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

#Фейк_хабарлар

Огоҳ бўлинг Фейк!
————
Фирибгарларга алданиб қолманг!
———
Фирибгарлар томонидан “Инстаграм” ижтимоий тармоғи орқали Интернет фойдаланувчиларига "Click" номли ҳавола орқали аудиоёзувларни сохталаштириш йўли орқали гўёки "Банкнинг иловасини ўрнатинг ва мукофот олинг" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.

Ёдда тутинг! Бу каби ҳаволалардаги иловалар шахсий маълумотларингизни ва паролларингизни ўғирловчи вирусдир!

Фуқаролардан бу каби сохта иловаларни юклаб олмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Бу каби фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун қуйидагилар тавсия этилади.

Икки босқичли аутентификацияни ўрнатинг;
Смс-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этманг;
Мессенжернинг "қурилмалар" бўлимидаги "Фаол сеансларни" текширинг, бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатинг.

ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик марказининг https://www.fake.cyber102.uz веб платформаси орқали саҳифани (ҳаволани) ҳақиқий ёки сохта (фейк) эканлигини аниқлаб олишингизни тавсия этамиз!

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒