Get Mystery Box with random crypto!

#Кибержиноят 'Сохта' ҳаволалардан эҳтиёт бўлинг —— | Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

#Кибержиноят

"Сохта" ҳаволалардан эҳтиёт бўлинг
——
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида яшовчи 23 ёшли М.М. ИИОга мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан номаълум шахс томонидан 27 млн. сўм миқдоридаги пул маблағлари фирибгарлик йўли билан ечиб олинганлигини маълум қилган.    
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманида яшовчи 28 ёшли К.Б. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, К.Б. Интернет фойдаланувчиларига “Телеграм” мессенжери орқали турли хил мазмунидаги ёлғон эълонлар остида сохта ҳавола жўнатиб келган. Алдовларга ишониб, сохта ҳаволага банк картаси маълумотларини киритган фуқароларнинг банк карталари бошқарувини қўлга киритиб, улар ҳисобидаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "б,г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, К.Б.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "б,г" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒