Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор_хабарлар Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик марка | Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

#Тезкор_хабарлар

Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази огоҳлантиради!
——
Телеграмда вирус тарқамоқда!
———
Фирибгарлар томонидан "Телеграм" мессенжерида "банклар акция" ўтказмоқда деган ёлғон хабарлар тарқатилмоқда.
—————
Энг қизиғи бу каби хабарлар контактингиздаги бирор таниш инсондан келаётган бўлиши ҳам мумкин. Гап шундаки, мана шунақа сохта хабарга ишониб, пастдаги манзилга кирсангиз, "Телеграм" профилингиз бошқаруви фирибгарлар қўлига ўтиб, пластик картангиздаги пулларни ечиб олишади. Кейин эса махсус ботлар Сизнинг номингиздан ҳаммага мана шунақа хабар юбориб чиқади. Буни Сиз назорат қила олмай қоласиз.

Ёдда тутинг! Бу каби ҳаволалардаги иловалар шахсий маълумотларингизни ва паролларингизни ўғирловчи вирусдир!

Фуқаролардан бу каби сохта иловаларни юклаб олмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Бу каби фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун қуйидагилар тавсия этилади.

Икки босқичли аутентификацияни ўрнатинг;
Смс-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этманг;
Мессенжернинг "қурилмалар" бўлимидаги "Фаол сеансларни" текширинг, бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатинг.

ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик марказининг https://www.fake.cyber102.uz веб платформаси орқали саҳифани (ҳаволани) ҳақиқий ёки сохта (фейк) эканлигини аниқлаб олишингизни тавсия этамиз!

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒