Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор_фейк_хабарлар Огоҳ бўлинг Фейк! ——— Ижтимоий | Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

#Тезкор_фейк_хабарлар

Огоҳ бўлинг Фейк!
———
Ижтимоий тармоқлар ҳамда "Телеграм" мессенжеридаги канал ва гуруҳларда гўёки "yordamfondi_uz" канали Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги қарори асосида фуқароларга моддий ёрдам пули ажратилаётгани ҳақида ҳаволага ўтиш сўралаётган ёлғон хабар тарқатилмоқда.
Ушбу фейк ҳавола орқали ўтган фуқаролардан эса шахсга доир ҳамда пластик карта тўғрисида маълумотларни киритиш сўралади.

Фуқаролардан бу каби сохта иловаларни юклаб олмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Шунингдек, ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик марказининг https://www.fake.cyber102.uz веб платформаси орқали саҳифани (ҳаволани) ҳақиқий ёки сохта (фейк) эканлигини аниқлаб олишингизни тавсия этамиз!

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒