2020-10-07 20:31:54
Эрталабдан бери битта нарсага аниқлик киритишни ўйлаб ўтиргандим. Портлаш ҳақида ўнлаб хабарлар чиқди лекин бирортасида мажмуада нечта бемор бўлганлиги ҳақида маълумот берилмаганди. Ниҳоят кечга бориб Севимли каналининг Замон информацион дастурида вилоят ФВВ раҳбаридан ўз оғзи билан видеонинг 2:20 дақиқасида мажумада 403 нафар бемор даволанаётгани ҳақида айтиб ўтган.
Вилоят бўйлаб вирусга чалинганларни қабул қилувчи иккита мажмуани бири эди бу. Иккинчиси Янгиер шаҳрида. Энди кечаги кун ССВ томонидан бериладиган кунлик хисоботни кўриб чиқадиган бўлсак кеча тундаги маълумотга кўра бутун бошли вилоятда 72 киши ковиддан даволанаётганлиги айтилган.
Тасаввур қилаяпсизми? ССВ маълумотида 72 киши вилоятда ковиддан даволанаяпти. ФВВ раҳбари ўз оғзи билан 403 нафар беморни эвакуация қилдик деб турибди ва бу хали вилоятдаги иккита мажмуадан бири. Иккинчисида нечта одам борлигини билишимиз учун Худо кўрсатмасин уёқдаям бирор нарсани портлашини кутишимизга тўғри келади.
Хуллас СВВ айтганни ФВВ инкор қилаяпти, ФВВ айтгани СВВ статистикасига тўғри келмайди... Хўп ажойиб юртимиз бор.
Детектив кинолар кўп кўрвораяпман, ўшани эффекти бу)
24.7K views17:31