Get Mystery Box with random crypto!

Chirchiq Shahar Hokimligining Axborot Xizmati

Telegram kanalining logotibi chirchikpress — Chirchiq Shahar Hokimligining Axborot Xizmati C
Telegram kanalining logotibi chirchikpress — Chirchiq Shahar Hokimligining Axborot Xizmati
Kanal manzili: @chirchikpress
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.37K
Kanalning ta’rifi

Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги расмий телеграм канали
Официальный телеграм канал хакимията города Чирчик

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-02-12 21:56:36 ЧИРЧИҚ ШАҲАР АҲОЛИСИГА МУРОЖААТ

АЗИЗ ҲАМШАҲАРЛАР!

ЎЛКАМИЗГА БАҲОР ФАСЛИ ЯҚИНЛАШГАН САРИ ЖОЙЛАРДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ЖАДАЛ БОШЛАБ ЮБОРИЛДИ

Одамлар атрофда бўлаётган уйғониш, яшариш ва яшнаш ҳаракатларига бефарқ қараб тураолмайдилар. Ҳатто қушлар, қурт-қумисқалар ҳам янги ин – янги ҳаёт тараддудида ғимирлаб қолишади.

Дову дарахтлар куртак ёзиб, майсалар униб чиққан пайтдан бошлаб халқимиз одатига кўра барча жойда ҳашарлар ташкил этилиб, тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга алоҳида эътибор қаратила бошланади.

Айтиш жоизки, бу каби ҳар йили баҳорда ҳашар тарзида амалга оширилаётган кўкаламзорлаштириш ишлари натижасида истироҳат боғлари, шаҳар ва маҳаллалар чирой очиб бормоқда. Шу маънода, баҳорги ободонлаштириш ишларида ҳар бир юртдошимизнинг иштироки муҳимдир.

ҚАДРЛИ ҲАМШАҲАРЛАР!

Келинг, ҳар биримиз юртимиз, қолаверса, шаҳримиз равнақи, ривожи учун ҳисса қўшайлик. Маҳаллаларимиз, кўп қаватли уйларимиз, ҳовлиларимиз тозалиги, ободлиги учун шахсий намуна кўрсатайлик! Чунки ободлик бор жойда файзу барака бўлади. Миллий қадриятларимизга мувофиқ инсонлар аҳил-иноқ бўлиб, ҳамжиҳатликда меҳнат қилишса, унум ҳам бўлади. Ёлғиз қариялар, муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиб, уларнинг ҳам кундалик турмушларидаги юмушларга ёрдам берайлик.

“Кенгашли туй – тарқамас” деганларидек, бамаслаҳат қилган ҳар бир ишимиз руёбга чиқиб, эртанги кундан, шаҳримиз обод ва кўркамлигидан баҳру дилимиз ёришади.

Сизларни шаҳримиз кўркига кўрк, файзига файз қўшишдек эзгу саховат ишига чорлаб қоламиз!

Ҳурмат билан,

ЧИРЧИҚ ШАҲАР МАЪМУРИЯТИ

Каналга уланинг!
Ушбу манзилдамиз
https://t.me/chirchikpress
1.3K views18:56
Ochish/sharhlash
2021-02-12 21:55:37 ЧИРЧИҚ ШАҲРИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ЖАДАЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Чирчиқ шаҳрининг 8-кичик ноҳиясидаги кўп қаватли уй-жойлар атрофидаги аҳоли томонидан ноқонуний ва тартибсиз қурилган қурилмалар бузиб ташланиб, ҳудуд тўлиқ тартибга келтирилмоқда.

Батафсил бу ерда ўқинг

Хабарларимизни кузатиб боринг

Каналга уланинг!
Ушбу манзилдамиз
https://t.me/chirchikpress
1.3K views18:55
Ochish/sharhlash
2021-02-12 16:32:25
3-сонли умумий ўрта таълим мактабида 4-"В" синф ўқувчилари ўртасида танлаб олинган " Ёш китобхон" тўгараги фаолиятидан лавҳалар.

Тўгаракка 18 нафар ёшлар мунтазам иштирок этишади.

Хабарларимизни кузатиб боринг

Каналга уланинг!
Ушбу манзилдамиз
https://t.me/chirchikpress
1.2K viewsedited  13:32
Ochish/sharhlash
2021-02-12 16:07:36
Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 8-11-синф ўқувчилари билан "Ўзбекистон Республикаси бўйлаб саёҳат қилинг" шиори остида ички туризмини ривожлантириш дастури бўйича кўҳна Самарақандга экскурсия ташкил этилди.

Саёҳатда 35 нафар ёшлар қатнашди.

Хабарларимизни кузатиб боринг

Каналга уланинг!
Ушбу манзилдамиз
https://t.me/chirchikpress
1.4K views13:07
Ochish/sharhlash
2021-02-02 06:16:23 #Эълон
#Муҳим

Бугун 02.02.2021 йилда Чирчиқ шаҳрининг А.Навоий кўчасида "Максам-Чирчик" АЖ томонидан қувур таьмирланиши муносабати билан эрталаб соат 9:00 дан кечкурун соат 17:00 га қадар 4Р6 автомобил йўлининг А. Навоий ва Қипчоқ кўчалари чорраҳасида йўллар ёпилади.

Мазкур автомобил йўлида келиб чиққан ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

"Максам-Чирчик" АЖ

Хабарларимизни кузатиб боринг

Каналга уланинг!
Ушбу манзилдамиз
https://t.me/chirchikpress
1.5K views03:16
Ochish/sharhlash
2021-02-02 06:09:11 #Хабарлар_оқимидан

Фарғоналик ўқитувчи Одинахон Йўлдошева бутун Ўзбекистонга танилди, унинг 9 ўқувчиси олимпиадада ғолиб бўлгани ижтимоий тармоқларда довруғ қозонди.

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ичидаги қурилиш ишларини танқид остига олди

Январь ойида 1 фоизлик инфляция қайд этилди

Никоҳ қайд этилгани ёки никоҳда турмаслиги тўғрисидаги маълумотномани онлайн олиш мумкин

Ҳафта давомида илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда - «Ўзгидромет»

«Мактаб ўқитувчиларининг ойлигини 2024 йилгача минг долларга етказишни мўлжаллаганмиз» — вазир ўринбосари

Нурафшон–Қўйлиқ йўли реконструкция қилиниши кутилмоқда

Семестрни ёпа олмаган талабалар қўшимча пул тўлаб, 3-семестрда ўқиши мумкин бўлади

Қозоғистонда ҳайдовчилик гувоҳномасисиз машина бошқаришга рухсат берилди

Россия фуқаролигини олаётган ўзбекистонликлар сони сезиларли ўсишда давом этмоқда

Хабарларимизни кузатиб боринг

Каналга уланинг!
Ушбу манзилдамиз
https://t.me/chirchikpress
744 views03:09
Ochish/sharhlash
2021-02-02 05:58:03 #Об_ҳаво

Бугун 2 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 2 феврал куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 0... +5 даража, кундузи +10... +15 даража илиқ бўлади.

Хабарларимизни кузатиб боринг

Каналга уланинг!
Ушбу манзилдамиз
https://t.me/chirchikpress
808 views02:58
Ochish/sharhlash
2021-02-01 17:01:29
Ўзбекистон карантинга қайтмайди

Карантинга қайтишга умуман асос йўқ. «Британча штамм аэропортдаёқ жиловлангани - ютуғимиз» - Отабеков

Хабарларимизни кузатиб боринг

Каналга уланинг!
Ушбу манзилдамиз
https://t.me/chirchikpress
1.4K views14:01
Ochish/sharhlash
2021-02-01 16:58:04
Талабаларнинг рейтинг дафтарчаси, қайд варақаси, ўқитувчилар дарс режаси ҳамда журнали тўлиқ электрон шаклга ўтади.

Хабарларимизни кузатиб боринг

Каналга уланинг!
Ушбу манзилдамиз
https://t.me/chirchikpress
1.1K views13:58
Ochish/sharhlash
2021-02-01 12:58:02
Нурафшон шаҳрида Президент мактаби барпо этилади. Таълим маскани замонавий меъморчилик асосида қурилиб, барча қулайликларпга эга бўлади

Бунинг учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 40 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Президент мактабида ўқитиш жараёни табиий фанлар, технологиялар, техник ижодкорлик, cанъат, математика соҳаларини чуқур ихтисослашган ҳолда ўқитишга асосланган. Машғулотлар халқаро “STEAM – таълим” дастури асосида олиб борилади.

Таъкидлаш жоизки, мактабда иқтидорли болаларни аниқлаш, танлаш ва ўқитиш, ўқувчиларнинг интеллектуал, илмий ва ижодий салоҳиятини очиб беришга алоҳида эътибор қаратилади.

Хабарларимизни кузатиб боринг

Каналга уланинг!
Ушбу манзилдамиз
https://t.me/chirchikpress
1.2K views09:58
Ochish/sharhlash