Get Mystery Box with random crypto!

ЧИРЧИҚ ШАҲАР АҲОЛИСИГА МУРОЖААТ АЗИЗ ҲАМШАҲАРЛАР! ЎЛКАМИЗГА | Chirchiq Shahar Hokimligining Axborot Xizmati

ЧИРЧИҚ ШАҲАР АҲОЛИСИГА МУРОЖААТ

АЗИЗ ҲАМШАҲАРЛАР!

ЎЛКАМИЗГА БАҲОР ФАСЛИ ЯҚИНЛАШГАН САРИ ЖОЙЛАРДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ЖАДАЛ БОШЛАБ ЮБОРИЛДИ

Одамлар атрофда бўлаётган уйғониш, яшариш ва яшнаш ҳаракатларига бефарқ қараб тураолмайдилар. Ҳатто қушлар, қурт-қумисқалар ҳам янги ин – янги ҳаёт тараддудида ғимирлаб қолишади.

Дову дарахтлар куртак ёзиб, майсалар униб чиққан пайтдан бошлаб халқимиз одатига кўра барча жойда ҳашарлар ташкил этилиб, тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга алоҳида эътибор қаратила бошланади.

Айтиш жоизки, бу каби ҳар йили баҳорда ҳашар тарзида амалга оширилаётган кўкаламзорлаштириш ишлари натижасида истироҳат боғлари, шаҳар ва маҳаллалар чирой очиб бормоқда. Шу маънода, баҳорги ободонлаштириш ишларида ҳар бир юртдошимизнинг иштироки муҳимдир.

ҚАДРЛИ ҲАМШАҲАРЛАР!

Келинг, ҳар биримиз юртимиз, қолаверса, шаҳримиз равнақи, ривожи учун ҳисса қўшайлик. Маҳаллаларимиз, кўп қаватли уйларимиз, ҳовлиларимиз тозалиги, ободлиги учун шахсий намуна кўрсатайлик! Чунки ободлик бор жойда файзу барака бўлади. Миллий қадриятларимизга мувофиқ инсонлар аҳил-иноқ бўлиб, ҳамжиҳатликда меҳнат қилишса, унум ҳам бўлади. Ёлғиз қариялар, муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиб, уларнинг ҳам кундалик турмушларидаги юмушларга ёрдам берайлик.

“Кенгашли туй – тарқамас” деганларидек, бамаслаҳат қилган ҳар бир ишимиз руёбга чиқиб, эртанги кундан, шаҳримиз обод ва кўркамлигидан баҳру дилимиз ёришади.

Сизларни шаҳримиз кўркига кўрк, файзига файз қўшишдек эзгу саховат ишига чорлаб қоламиз!

Ҳурмат билан,

ЧИРЧИҚ ШАҲАР МАЪМУРИЯТИ

Каналга уланинг!
Ушбу манзилдамиз
https://t.me/chirchikpress