2022-08-28 08:47:03
"Ўкинма!
Одамлар қалбингни синдиришса, ўкинма.
Ар Раҳмон “Мен синиқ қалблардаман” демайдими? У ҳолда нега хафа бўласан, эй жон?
Дард инсонни Ҳаққа олиб борувчидир, буни билмайсан. Дард фақат сенда борми? Шуни бил-ки: сендаги дардни неъмат деб ҳисоблайдиганлар ҳам бор.
Умидингни узма! Юсуфни эсла! Дард қаерда бўлса, даво ҳам ўша ерга борур. Йўқсиллик қаерда бўлса, неъмат ўша ерга кетар.
Савол қаерда бўлса, жавоб ўша ерга берилади. Қайиқ қаерда бўлса, сув ўша ердадир.
Оёғим синди деб ўкинма! Аллоҳ сендан олган оёқ ўрнига балки қанот берар?
Қудуқнинг тубига тушдим деб хафа бўлма, Юсуф қудуқдан чиқиб Мисрга султон бўлгани ёдингда бўлсин...
Бир иш бўлса бир хайр, бўлмаса, минг хайр изла.
Тушингда қўлинг кесилса, қўрқма, қўлинг ўрнидадир, эй инсон.
Дунё бир туш бўлса, бошингга келган фалокатлар ҳам ўткинчидир. Нега хафа бўласан-ки?
Ҳаммаси бошингга ёғилиб, чидай олмайдиган даражага келиб қолса-да, воз кечма – чунки айнан ўша нуқта тақдиринг ўзгарадиган палладир. Бу оламнинг, коинотнинг китоби – сен, ўзингни ўқи, эй жон! Коинотнинг энг узоқ бурчаги сенинг ичингдаги бир нуқта холос. Аммо сен буни ўйлаб ҳам кўрмайсан.
Дардинг не бўлса, бўлсин, қўрқма! Етар-ки, умидинг Аллоҳ бўлсин! Ҳар ким ҳар нарсага суянар экан, сенинг ишонганинг Аллоҳ бўлсин...
Дардинг не бўлса, бўлсин, таҳорат ол, худди нафас каби зарурдек...
Уйнинг бурчагига бир жойнамозни тўша...
Ўтир ва йиғла!
Истасанг, ҳеч нарса дема!
Зеро сени ва дардларингнида сендан-да яхши билувчи Аллоҳдир!
Синиқ кўнглинг билан қўлларингни дуога оч. Чунки Аллоҳнинг марҳамати ва эҳсони тавозеъ қалбларга тез етиб борур.
Гилам қоқаётган одамнинг мақсади гиламни уриш эмас, уни чангдан тозалашдир. Аллоҳ гардингни тозалар экан, нега азият чекасан, эй жон!
Ўқинма!
Бир иш бўлмаяптими, янаям яхшироғи бўлиши учун. Ёки ростанам бўлмаслиги кераклиги учун бўлмаётгандир...Не иллатки, инсоннинг ақли ва юраги орасида қолиши... Не иллатки, вақтнинг бир он қадар яқин, бир аср қадар узоқ бўлиши... Не азобки, инсоннинг билганини англай олмаслиги... Севгининг бошқа номи сабрдир!
Очликка сабр қиласан, рўза бўлур,
Оғриққа сабр қиласан, матонатдир.
Ниятга сабр қиласан, дуо бўлур...
Туйғуларингга сабр қиласан, кўз ёши бўлур...
Соғинчга сабр қиласан, хасрат бўлур...
Севгига сабр қиласан, ишқ бўлур...
Нима истасам, мен Мавлодан истайман. Берса, буюклигидир, бермаса, имтиҳонимдир.Аллоҳдан бир нима сўрасанг, Эшик очилур, сен фақат у эшикни қоқишни бил...
Қачонлигини билмайман, лекин бу эшик очилмас, дея умидсиз бўлма, етарки, у остонада туришни бил...”
Жалолиддин РумийКаналга обуна бўлинг
@Chinormasjidi
7.9K viewsedited 05:47