КИТОБГА ҚАРАБ НАМОЗ ЎҚИШИМ ТЎҒРИМИ? CАВОЛ: Намоз ўқишни бошлаганимга бир ой бўлди. Сураларни китобга қараб ўқияпман. Китобга қараб ўқишим тўғрими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Китобга қараб намоз ўқиш намозни бузади. Сиз гарчи битта кичик сурани ёдлаб бўлса ҳам намозни адо этинг. Имкон қадар намозда ўқишга кифоя қиладиган миқдорда оят ва сураларни ҳамда дуоларни тезроқ ёдлаб олишга ғайрат қилинг. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Каналга обуна бўлинг @Chinormasjidi 5.6K viewsedited 07:05