Get Mystery Box with random crypto!

Qalam - Нуқтаи назар (Жиддий канал)

Telegram kanalining logotibi changeyourself_uz — Qalam - Нуқтаи назар (Жиддий канал) Q
Telegram kanalining logotibi changeyourself_uz — Qalam - Нуқтаи назар (Жиддий канал)
Kanal manzili: @changeyourself_uz
Toifalar: Biznes
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.24K
Kanalning ta’rifi

Нолийверманг. Бахтингиз ўз қўлингизда. Шунчаки, ҳаётга нисбатан, ўзингизга нисбатан, муаммоларга нисбатан - нуқтаи назарингизни ўзгартиринг. Биз сизга ёрдам берамиз.

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-07-31 21:39:07 Такрорланувчи жавоблар (баҳоналар)

- “Ўқувчи” нега ҳар куни дарсларга кеч келяпсан?
- Устоз йўллар тирбанд шу сабабли кечга қоламан.

- “Ходим” нега 1 ойдан бери ишга кеч келяпсиз?
- Йўлда қурилиш бўляпти шу сабабдан.

- “Ходим” сенга аввал ҳам айтганмидим ҳужжатларни тартибли расмийлаштир деб?
- Фалончи ходим менга керакли маълумотларни ўз вақтида бермайди.

- Дўстим нега қўнғироқ қилсам олмайсан?
- Ҳар сафар қўнғироқ қилганингда мажлисда бўлиб қоламан.

- Укам мен берган китобни ўқиб тугатингми?
- Иш кўплигидан вақтим етмай қоляпти.

Шахсий фикр: инсон такрорланувчи жавоблардан вос кечмас экан, у шунчаки баҳона бўлиб қолаверади. Бир муаммони қайта ва қайта айтиш ҳам худди шундай, ечим изланмагандан далолат. Муаммога ечим қилдинг ўхшамади, бўлди бошқа йўл тут. Чунки, мақсад муаммони ҳал қилиш сиз ўйлаб топган ечимни жорий этиш эмас. Яъни "А" режа иш бермаса "Б" режага ўт.

Хулоса ўзингдан :)



https://t.me/changeyourself_uz
722 viewsMuhammadjon, edited  18:39
Ochish/sharhlash
2022-07-30 21:13:18 Аллоҳ интизомли бандаларини яхши кўради!

Бухорийдан ҳадис борки: қанақа амаллар яхши хисобланади - кичкина, лекин доим қилинган амаллар.
Доимни интизомсиз қила олмайсан. Нимага масалан ҳаж қилиб келган одам, яъни энг катта амаллардан бирини қилган ҳожи одамнинг сўроғи ҳаждан бошланмайди, аксинча бутун умр давомида доимий ўқилган беш вақт намоздан бошланади? Чунки, севимли банда бўлмоқчисан - интизомли бўл.

Кичкина амалларда давомли бўлайлик. Бутун умри давомида ярим соат китоб ўқиган одамнинг фикрлаши, университет докторантларидек бўлади. Ҳаётда ҳам интизомли бўлган киши ютади, сабаби уларнинг вақти белгиланган, дангасаликка вақт йўқ.



https://t.me/changeyourself_uz
777 viewsMuhammadjon, edited  18:13
Ochish/sharhlash
2022-07-08 20:30:31 Таваккал инсон ҳаётида ва бизнесида қанчалик муҳим?

Инсон ҳар куни таваккал қилади. Ҳар соатда, ҳар дақиқада. Ишга боришинг ҳам, автомобил ҳайдашинг ҳам, барчаси таваккал билан бўлади. Кел бизнесда таваккални 2 қисмга бўламиз. Биринчиси, тасаввур қил сен бир иш бошламоқчисан мисол учун чет элдан бирор маҳсулот олиб келиб, мамлакатимиз ҳудудида сотмоқчисан. Аммо, сен авваллари бу иш билан шуғулланмагансан ва бу ишнинг йўл йўриқларини билмайсан. Бундай ҳолатда шошиб қарор чиқармаган маъқул. Шошмашошарлик қилиб, бу бизнесга вақтингни, пулингни сарфласанг сенга қайтиб келмаслиги мумкин.

Лекин, бошламоқчи бўлган ишингни устаси бўлсанг, бу соҳада тажрибанг бўлса ва ишончинг ҳам юқори бўлса, Аллоҳга таваккал қил ва ишни бошла. Шубҳа қилма. Агар сен ўзига таваккал қилсанг, Худо хоҳласа албатта амалга ошади. Сабабларини қил ва Аллоҳга таваккал қил. Атрофимдаги кўплаб инсонлар ҳам аввал сабабини қилиб, сўнгра Аллоҳга ишонган ҳолда ишни бошлашган ва жуда ҳам ажойиб натижаларга эришишган.

Сабабини қил ва Аллоҳга таваккал қил, Аллоҳ таоло албатта сенга кераклисини беради ИншаАллаҳ! Келаётган қурбон ҳайит муборак бўлсин!

'Нуқтаи назарингизни ўзгартиринг'



https://t.me/changeyourself_uz
678 viewsMuhammadjon, edited  17:30
Ochish/sharhlash
2022-07-07 20:34:01 Мактабни битириб бизнес бошлаш учун нима қилиш керак?

Аудиториямиз статистикасини кузатганимизда, обуначиларимизнинг асосий қисмини ёшлар ташкил этишига гувоҳ бўлдик. Бугун бу пост орқали ёш ва ўсмирларга фойдали бўлган маълумотни улашмоқчиман.

Ёш бўла туриб бизнес бошлаш учун нимага эътибор бериш керак? Аввало билим ол. Энг яхши билимни эса сенга беминнат китоблар беради. Қандай китоблар дейсанми? Мотивацион китоблар эмас, “Муваффақиятнинг 10 та сири”, “Миллионер бўлишнинг сирлари” ёхуд “Бой бўлиш учун” каби китоблар мотивацион китоблар ҳисобланади. Бу китоблар орқали сен бирор бир билим ёки бизнес учун фойдали инструментлар олишинг даргумон.

Сен ҳозирданоқ бизнес китобларни ўқишинг керак бўлади. Бизнес китобларда сенга “Жамоани қандай бошқариш ва унинг ташкилий тузилмалар”, “Сотув Скриптлар ва Сотув бўлимларини қандай ташкил қилиш” ва “Молиявий бошқарув” каби мавзулар илгари сурилади. Бу инструментларни ўзлаштириб эса сен ўзинг ташкил қилмоқчи бўлган бизнесингда қўллашинг мумкин бўлади.

'Нуқтаи назарингизни ўзгартиринг'



https://t.me/changeyourself_uz
976 viewsMuhammadjon, edited  17:34
Ochish/sharhlash
2022-07-06 19:46:27 Аслият

Атрофингдаги ёки энди танишган инсонларни асл характерини билмоқчи бўлсанг, уларни официантга қилаётган муомаласига қаттиқ эътибор бер. Одатда официантга ёки хизмат кўрсатаётган инсонларга нисбатан қўпол муомалада бўладиган инсонларни кўпидан яхши дўст ҳам турмуш ўртоқ ҳам чиқмайди.

Кейинги сафар бирор яқининг билан ресторанга борсанг ( у сенга ким бўлишидан қатъий назар), унинг официантга муомаласига яхшилаб эътибор бер.

'Нуқтаи назарингизни ўзгартиринг'



https://t.me/changeyourself_uz
637 viewsMuhammadjon, edited  16:46
Ochish/sharhlash
2022-07-05 22:21:40 "Ҳамма ўлади, аммо ҳамма ҳам яшамайди!"

Чуқур маънога эга жумлалар. Яшашни хоҳлайсанми? Сенга қандай фикр келди шуни бажар! Ҳозирги сониялардан завқ ол.

Даврада ҳаммани ўртасига тушиб ўйнашни хоҳлаяпсанми? Бажар! Кўзларингизни юм, қўлларингни юқорига кўтариб, сакраб-сакраб ўйна.

Бирор қизга севги изҳор қилмоқчимисан? Ҳозироқ у қизга қўнғироқ қил ва унга севишингизни айт! 5 дақиқадан кейин нима бўлади ҳеч ким билмайди.

Шундай экан ҳозирдан роҳатлан, ҳеч нарсани кутма!

Ишинг ўхшамай йиқилдингми? Хўш нима қилибди? Тур ўрнингдан ва яна ҳаракатни давом эттир. Ҳаёт шуниси билан қизиқ!

Саймн Синек

'Нуқтаи назарингизни ўзгартиринг'



https://t.me/changeyourself_uz
793 viewsMuhammadjon, edited  19:21
Ochish/sharhlash
2022-07-04 20:59:16 Хотиржамликка қандай эришгансиз?

1. Ризқ Аллоҳдан эканини англадим. Пулим қолмаса ҳам сиқилмадим. Давлатдан, маош камлиги-ю, бошқа нарсалар қиммат эканлигидан нолимадим. Ризқим тугамаса яшайверишимни билдим ва ризқимдан хотиржам бўлдим…

2. Тақдир Аллоҳдан эканини англадим. Кимдир менга зарар етказмоқчи бўлса қўрқмадим, кимдир яхшилик қилмоқчи бўлса ортиқча хурсанд бўлмадим. Чунки Аллоҳ тақдир қилганидан кўпроқ ёмонлик ҳам яхшилик ҳам қила олмаслигини билдим ва тақдирдан хотиржам бўлдим…

3. Касал бўлсам бу дунёдаги қилган гуноҳларимизни тўкилишини билдим ва хотиржам бўлдим…

4. Икки калима Қиёматда тарозини палларида оғир келишини билдим. Қийинчилик пайтида шу калималарни айтиб зикрда бўлдим, ҳеч нарсани ўйламай хотиржам бўлдим…

5. Ҳозир Аллоҳ таоло ҳақида қандай гумонда бўлсам, қиёматда Аллоҳ таоло шундай ҳолатда бўлишини билдим. Аллоҳ таолони кечиримли, ўта мағфиратли зот дея яхши гумон қилиб хотиржам бўлдим…

6. Қиёматгача Қуръон ва Пайғамбаримиз қолдирган амаллар бизга йўл кўрсатишини билдим яна хотиржам бўлдим…

Хотиржамликка сабаблар кўп. Сен ҳам хотиржам бўл, зеро бу қисқа дунё сиқилишингизга арзимайди)

Мурод Назаров

'Нуқтаи назарингизни ўзгартиринг'



https://t.me/changeyourself_uz
775 viewsMuhammadjon, edited  17:59
Ochish/sharhlash
2022-07-03 21:07:59 Мотивация бу...

Энг кучли мотивация ҳам икки ҳафтага бормайди.

Бирор ишни қилгинг келмаса нафсинг сени мотивация йўқлиги, қачон келса шунда бошлашингни айтиб алдайди. Бирор видео,мақола,расм ёки муваффақиятга эришган тенгдошингни кўрасан, ичингда мотивация қўзийди ва эртадан бошлайман дейсан. Баъзилар бошлайди ҳатто.

Ўқув марказимиздаги ўқувчиларнинг ярмидан кўпи энди бошлаётганлар(Бегиннер). Кучли мотивация билан келишади. Лекин статистикамиз бўйича 12 кишилик гуруҳда 4 киши охиригача олиб боради ўқишни. Онлайн курсларда эса кўрсатгич янада паст.

Чунки мотивация ўртоқларинг олдида очилган Орбит пачкасига ўхшайди. Энди ишлатаман десанг тугаб қолган бўлади. Демак уни доимий пайдо қилиб туриш керак. Доимий мотивация эса прогрессдан келади. Яъни сен ўсаётганингни ҳис қилсанг, шуни ўзи сени илҳомлантиради.

Мен доим шундай қиламан. Бирор натижага эришгунга қадар чидаб, ўзимни мажбурлаб шу ишни 21 кун давомида қиламан. Натижа кўрингач эса мажбурлашни ҳожати қолмай, мотивация ўзи тортиб кетади. Ўзимча “3 ҳафта қоидаси” деб номлаганман (сен ҳоҳлаганингча номлайвер).

Хулоса:
1. Ҳамма ўйлагандек мотивацияни кутиб ўқиш(иш/бизнес/курс)ни бошлаш эмас, бошлаб кейин мотивацияни кутиш керак.
2. Дарров эмас, 21 кун ичида кутиш керак

Алишер Содиқов

'Нуқтаи назарингизни ўзгартиринг'



https://t.me/changeyourself_uz
689 viewsMuhammadjon, 18:07
Ochish/sharhlash
2022-07-01 20:35:10 Қайси университетга топширсам экан?

1. 4 йил аввал, шу вақтлар мени бу савол кўп ўйлантирган эди. Рўйхатимдаги олийгоҳларнинг 2015-йилдан 2017-йил оралиғидаги кириш балларини 2-3 ҳафта анализ қилиб чиққан эдим. Қабул ёпилишига 4 кун қолганида устозларим, яқинларим йиқиласан дейишса ҳам ТДИУга ҳужжат топширдим.

2. Юқори ўринлар билан ўқишга қабул қилиндим. 1-курс вақтимни энг яхши хотиралар билан эслайман. Кейин эса...

3. Мен ўқиш танлашда фақат математика ва инглиз тили бўйича имтиҳон бўладиган ва дипломи кучга эга университет ва йўналишларни таҳлил қилган эдим.

4. Келажакда қандай соҳада ишлайман? Мени иқтидорим нимада? Умуман ҳисобга олмаганман, чунки бунга тайёр ҳам эмас эдим.

5. Ҳозирда кўп ёшларни университетда яхши ўқишмаслиги, танқид қилишларига сабаблардан бири бу – улар нотўғри жойда.

6. Кучли доктор архитектурада, иқтидорли педагог молияда, потенциали бор бизнесмен ҳуқуқ соҳасида ва ҳ.к.

7. Эътибор бериб қарасак атрофимиздаги кўплаб битирувчилар ўз соҳаларига мос бўлмаган ишларда ишлаётганини кўрамиз.

Буни қуйида тушунтраман:

1. Тасаввур қил сиз бозорда савдо қилмоқчисан, аввал ҳеч бозорга кирмагансан, билмайсан. Сенинг қўшнинг, ота онанг ва яқинларинг бозорда олма яхши сотилаётганини айтишди. Сен бор пулингга олма сотиб олиб бозорга кирдинг.

2. Бозорга кириб не кўз билан кўргинки олма сотувчилари кўп, олмалар жуда арзон. Бозори юрган эса сабзи сотувчилари экан.

3. Меҳнат бозорида ҳам ҳудди шундай. Ёшлар бозорда қайси соҳага талаб катта ва келажаги бор ёки йўқлигини билмай университетга йўналиш танлашади.

4. Олма олишни маслаҳат беришганидек, ким бўлишни ҳам қўшнимиз, ота онамиз, яқинларимиз тавсия қилишади. Аммо улар ҳам бозордан беҳабар.

5. Тўғри, аввал шифокор, давлат хизматчиси, молиячи кўп пул топгандир, аммо бугун бозор бошқача.

6. 4 йил аввал Тошкент шаҳрида бухгалтерларга талаб катта эди. Ҳозир бухгалтерия ишини ИТ эгаллаябди, битта эълон берсанг бир кунда 20-30 та бухгалтер мурожаат қилади.

7. 4-йил университетда қизил дипломи бор молиячидан, 6 ой СММ ўқиган кадр нархи баландроқ. Бундан буён хусусий сектор кенгайяпти, тадбиркорга эса диплом керак эмас, бу эса рақобат катта дегани.

8. Соҳа танлашда ўзинг ёқтирган ва яхши даромад қила оладиган соҳа танла. Университетга топширма демайман, университетни битириш сенга кўп нарса бермаслиги мумкин, лекин унга кириш катта нарса беради.

Хулоса ўзингдан, 4 йиллик кичик тажрибамдан, кичик хулосамни абитуриент ука ва синглим билан бўлишдим холос.

Ботир Алиев

'Нуқтаи назарингизни ўзгартиринг'



https://t.me/changeyourself_uz
742 viewsMuhammadjon, 17:35
Ochish/sharhlash
2022-06-30 22:11:28 Ўқимасдан ўрганиш

Ўрганишни ҳамма хоҳлайди, лекин ҳамма ҳам ўқиб кетавермайди, чунки ўқиш қийин. Аммо ўрганиш фақат китоб ўқиш, курс кўриш, дарсларга бориш билан чегараланмайди.
Мантиқ билимга эга бўлишда.

Билим олишнинг 3 асосий усули бор:
1. Китоб ўқиш.
2. Курсларга қатнаш.
3. Профессор билан суҳбатлашиш.

1. Профессор билан гаплашиш деганда умуман соҳасини устаси назарда тутилган. Ўз соҳасини зўр биладиганлар, энг содда қилиб тушунтра оладиганлар бўлади.

2. Агар сен ўз соҳангда ўсмоқчи бўлсанг, китоблар ва курслар камлик қилади, амалий тажрибага эга мастер билан ҳеч бўлмаса ойда бир учрашиб тур.

3. Агар ундай инсонларни вақти кам, кўришиб гаплашиш қийин бўлса сендан бир қадам олдиндаги дўстинг ҳам бўлаверади.

4. Инсон бир соат ўз соҳасини устаси билан гаплашиб, тўғри савол бериш орқали ундаги билимни ярмидан кўпини эгаллаш мумкин.

5. Энг муҳим нуқтаси тўғри савол бера олиш. Охирги вақт ўзимда шакллантраётган ва ўзимга жуда ёқаётган одат ҳам тўғри ва ўринли савол бериш бўляпти, савол бериш ҳақида ҳам кейинроқ ёзамиз ;)

6. Демак нима қилиш керак? Ўзинг қизиққан соҳа(лар)да, ўзингдан билимли, доимий ўрганишдаги инсон топиб, вақти вақти билан кўришиб турасан. Бу энергия ҳам беради.

Вақт жуда оз ва қадрли, ҳамма нарсани ўрганишга ҳатто умримиз ҳам етмайди, сен 6 ой ўқиган китобни кимдир 60 дақиқада гапириб бериши мумкин.

'Нуқтаи назарингизни ўзгартиринг'



https://t.me/changeyourself_uz
381 viewsMuhammadjon, 19:11
Ochish/sharhlash