Get Mystery Box with random crypto!

Qalam - Нуқтаи назар (Жиддий канал)

Telegram kanalining logotibi changeyourself_uz — Qalam - Нуқтаи назар (Жиддий канал) Q
Telegram kanalining logotibi changeyourself_uz — Qalam - Нуқтаи назар (Жиддий канал)
Kanal manzili: @changeyourself_uz
Toifalar: Biznes
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.24K
Kanalning ta’rifi

Нолийверманг. Бахтингиз ўз қўлингизда. Шунчаки, ҳаётга нисбатан, ўзингизга нисбатан, муаммоларга нисбатан - нуқтаи назарингизни ўзгартиринг. Биз сизга ёрдам берамиз.

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-14 22:06:03 Ҳавасим келяпти

Уйланиш ташвишида юрган 25 яшар йигит, тинмай йиғлаётган 4 яшар болага деди: - "Бунча йиғлайсан, мазза қилиб овқатланиб, мультфильм кўриб ётмайсанми? Бирор ўйловинг бўлмаса. Сенга ҳавасим келяпти...".

Маошини у ойдан бу ойга етказаётган 35 яшар эркак, уйланиш ташвишида юрган 25 яшар бўйдоққа деди: "Бунча сиқиласан? Уйланарсанам, жонинга ҳам тегар. Мана, қарагин, аҳволимни. Сенга жуда ҳавасим келяпти...".

Бизнеси ўхшамаган ва банкрот бўлиб боши ташвишдан чиқмаётган 55 яшар киши, 35 яшарга деди: "Борига шукр қилинг. Кам маош олсангизам, қулоғиз тинч. Мана, умрим бўйи боримни берган бизнесим касодга учраб, қулоғимгача қарзга ботиб кетдим. Сизга қанчалик ҳавас қилаётганимни тасаввур ҳам қилолмайсиз..".

Унинг гапини эшитиб турган 70 яшар чол деди: "Бунча сиқиласан? Менга ўхшаб, белинг қақшаб, оёғинг қалтирамаяпти-ку, ўрнингда бўлганимда тоғни уриб, талқон қилардим. Ҳавасимни келтирма...".

Қабрда ётган марҳум уларга қараб нидо қилди: "Барчангизга ҳавасим келяпти, чунки сизда тавба қилиш имконияти бор. Қани эди менда шундай имконият бўлганида эди, бутун ҳаётимни унга фидо қилардим...".



https://t.me/changeyourself_uz
1.4K viewsMuhammadjon, edited  19:06
Ochish/sharhlash
2022-08-12 20:27:24 Ҳеч нарса бордан йўқ, йўқдан эса бор, бўлиб қолмайди

1. Тагида инамарка машинаси бор дўстингни кўриб, ҳасад қилма. У машинага эришгунча қанча машаққат чекганини билганингда, балким ундай қилмасдинг. Балким отаси олиб бергандир, нима бўлганда ҳам инамарка машина олиб бера оладиган отаси бор-ку.

2. Танишларинг ўқишга ўз учи билан кирмаса ҳам ўқияпти, эртага олий маълумотли бўлади, сен эса улардан ортда қоляпман деб ўйлайсан. Ундай фикрлама ўша суперконтракт ни пулини ишлаб топгунча сенинг ишларинг ўз жойига тушиб кетади. Иншааллаҳ

3. Саккизта рақамли ( 10 000 000 ) ойлик олаётган танишларим ҳам бор, уларга ҳасад билан қарашга хаққим йўқ, уларда бор илм, тажриба, масъулият ҳали менда етарли эмас. Шу даражага етганимда мени ҳам, даромадим шунча бўлишига ишонаман.

4. Ҳамма кўп пул топишни орзу қилади, фақатгина орзу,,, ҳаракат эмас !

5. Дунёни ҳар ким ўз қаричи билан ўлчайди ва ҳамма билан ўзини солиштириб "Мени ҳам қўлимдан келади" дея ўзини-ўзи алдайди.

П.С: Ҳаракатсиз орзу - мақсадлар, самараси 0 га тенг.

Абдуалим (канал аъзоси)



https://t.me/changeyourself_uz
712 viewsMuhammadjon, 17:27
Ochish/sharhlash
2022-08-10 21:07:50 Ўтди, кетди

Асло сиқилма, сиқилганинг билан нима ҳам ўзгарарди. Тақдирда ёзилгани шу экан.

Жамики мусибатлар биз учун бир синов.

Йиқилганингда тура билишни ўрган, кимдир қўл чўзишини эмас.

Ўзгалар фикрига шунчаки қўл силта, одамлар гапираверади.

Ҳали шундай пайтлар келади, сени қўл учида кўрсатганлар, қўллари кўксида салом бериб келишади...



https://t.me/changeyourself_uz
626 viewsMuhammadjon, 18:07
Ochish/sharhlash
2022-08-09 16:20:41 Бахт кўзларда акс этади

1. Ота - онанг кўзларига боқ, улар бахтлими ёки мусибат ботқоғидами ? Агар, кўзлари бахтдан қувнаётган бўлса, ўзингни яхши фарзанд деб бил, лек акси бўлса, яшашингдан наф йўқ.

2. Шу постни ўқиётган бўлсанг, ҳали тириксан, нафас оляпсан, демак ҳаммасини тўғрилашга вақтинг бор.

3. Дунёни ўз қаричинг билан ўлчашни бас қил, ҳаёт сеники бўлса, хоҳлаганингни қилиш мумкин дегани эмас. Душман сифатида эмас, дўстлик маслаҳатим бу. Вақти келиб афсуслангандан кўра сўзларимга қулоқ сол, бўлмаса сўнгги пушаймон, ўзингга душман бўлади холос.

4. Пули кўп, бой дегани, бахтли яшаяпти дегани эмас. Камбағал, пулдан қийналгани, бахтсиз дегани эмас, бахтни пулга қиёслама.

П.С.
Мусибатда қолганингда ёнингда ота - онанг қолади, қолганларни қидириб қоласан киши...



https://t.me/changeyourself_uz
843 viewsMuhammadjon, 13:20
Ochish/sharhlash
2022-08-08 20:33:55 Агар осон бўлганида

Бизнес қилаётган бўлсанг, синовлар, рисклар тез чарчатади.

Баъзан сен билан бирга яшаётган, ишлаётганлар эътиқодингга тош отади.

Ишинг энг кўпайган пайт, оиланг фарзандинг учун ҳам энг керак пайтинг бўлади.

Фойдали бўлсин деб контент қиласан, нотўғри тушунилиб, устингдан кулинади.

Қийналасан.

Лекин бир нарса юпатади.

Амал қилувчи мусулмон бўлиш, омадли бизнес қуриш, солиҳ фарзанд тарбия қилиш, фойдали контент қилиш — қийин ишлар.

Агар осон бўлганида ҳамма қилаётган бўларди.

Ҳамма қила оларди.

Қийин бўлгани учун ҳам меваси ширин. Натижаси сезиларли.

Қайси ишлар осон ишлар?

Принципларсиз (шахсий қоида) яшаш, бўш вақтда YouTube, Twitter, Instagram дан ортмаслик, дуч келган пул тўлайдиган ишларни қилиб кетавериш, атрофни танқидларга кўмиб ташлаш, оилага эмас нафсга вақт ажратиш…

Булар ортида ҳам қийинчиликлар бор. Нотўгри қарорлар, илмсизлик, увол бўлган вақт, нотинч оила….

Қийинчилик борку, лекин натижа йўқ.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам қийналар эканман, унда мен қийин ишларни танлайман. У ерда ҳар ҳолда натижа бор…

Натижаси ва маъноси йўқ ишлар билан шуғулланаётган танишларингизга жўнатинг... истиҳола қилманг, жўнатинг... Дўст ачитиб гапиради.



https://t.me/changeyourself_uz
716 viewsMuhammadjon, edited  17:33
Ochish/sharhlash
2022-08-07 18:27:17 Кулгулари сохта инсонлар

Ҳаётлари гўёки фақат бахт, қувончдан иборат кўринган инсонлар, аслида бахтсиз, қалби тўла дард. Чунки биз уларнинг юзларидаги сохта кулгуларининг, ўзини кўра оламиз.

Кимни ичида қандай дард бор ? Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди... Ҳаёт биз ўйлаганчалик содда тузилмаган.

Бахтни бойлик деб ҳисоблаб, жуда қаттиқ адашамиз. Негаки, подшоҳлар ҳам, миллиардерлар ҳам, машҳур инсонлар ҳам кетди. Аммо, уларнинг ҳам, битмай қолган ишлари талайгина эди. Қандайдир муаммолар билан бошлари қотаётган бир пайтда, дунёдан кетдилар.

"Салом, қалайсан? Ишларинг яхшими?" дейишса, ҳаммаси яхши дея жавоб бераман. Чунки, биламан ёрдам беришдан кўра, кулишни афзал билишади.

Яхши кунлар ҳам ўтади (қувонма), ёмон кунлар ҳам (ўкинма). Қорнинг оч бўлса бир кун тўяди, кийиминг юпун бўлса, бир куни битади.



https://t.me/changeyourself_uz
499 viewsMuhammadjon, edited  15:27
Ochish/sharhlash
2022-08-05 21:49:46 Ўхшагинг келган одам билан

Ҳозир ёшсан. Дўстлик учун синфдошинг ёки маҳалладагилардан бошқа танлов йўқ.

Лекин ёшинг катталашганда танлаб дўстлашишни бошлашинг керак

Идеал ҳолатда — ўзинг ўхшагинг келган одам билан дўст бўл

Муҳит кучли фактор, йиллар ўтиб ўхшаб қоласан.

Бу фақат дўст танлашда эмас

Иш танлаганда ҳам шундай қил. Ўзинг ўхшагинг келадиган одам қўлида ишла.

Пул ҳар қандай яхши қилинган ишда келаверади.

Етарлича пул топишни бошлаганингда — афсусланиб, ишингни алмаштирмайсан. Илм учун, шахсий ривожланиш учун қолаверасан.

Сен ўхшагинг келган одамлар сен билан дўст тутиниши, ишга олиши — осон бўлмайди.

Осон бўлса — нотўғри одамларни танлабсан.

Танловингни кучайтир, уларга арзиш учун эса, илм олишни бошла.

Вақт ўтиб, балки, мақсадингга эриша олмассан.

Лекин, илм олиб юрган бўлсанг — энди сени дўст сифатида танлашни бошлашади…



https://t.me/changeyourself_uz
658 viewsMuhammadjon, 18:49
Ochish/sharhlash
2022-08-04 22:55:37 Қайси китобни ўқишимни тавсия қиласиз?

Сўраб қолишади шахсийда.

Мақсад? Деб сўрайман.

-Ҳаётимни ўзгартириш (Катта бурилиш қилиш).

“Одам ёзган бир дона китоб ҳаётимни ўзгартириб юборади” деб ўйлашлик — соддалик.

Одамни китоб ўзгартирмайди, китоб ўқиш ўзгартиради.

Кунига ярим соат доимий ўқиш 5 йилда сени умуман бошқа одамга айлантиради.

Қандай китоблигини фарқи йўқ.

Бошланишига — қизиқ бўлса бўлди.

Янги китобхонларнинг кўпи, “бой ота”, “робин шарма”, “алкимёгар” “карнеги” лардан бошлайди.

Ўқишнинг мазасини тушунгач, қийинроқ, чуқурроқ мавзуларни хоҳлаб қолади:

Талеб, Грант, Гладуэлл, Чалдини, Исаксон, Тоҳир Малик…

3-4 йил ўтиб, буям оддийлик қилади, қандай қилиб руҳият, илм-фан, классика, тарих, геосиёсат, Навоий, Румий ва саноат дизайни ҳақида ўқишни бошлаганини ўзи ҳам сезмай қолади.

Бу — энциклопедик ўқиш дейилади. Дунёқарашни ва натижада одамни, айнан шундай ўқиш ўзгартиради.

Лекин китоб ўқишдан якуний мақсад ўзгариш эмас. Бу ўзгариш ҳали фойдалими йўқми, номаълум.

Якуний мақсад — кутубхонадаги ҳеч қайси китобдан қўрқмайдиган даражага чиқиш.

Бундан мақсад эса:

Бирор воқеа, касб, мавзу қизиқтирдими — 3-5 та китоб ўқиб, тушуниб олиш. Натижада доим керакли кадр, тадбиркор, дўст ёки суҳбатдош бўлиб қолиш.

Ўзгариш эса шунчаки — бонус.



https://t.me/changeyourself_uz
744 viewsMuhammadjon, edited  19:55
Ochish/sharhlash
2022-08-03 21:51:43 Она дуоси

1. Ҳаёт биз ўйлагандан анча қисқа, орзулар қиламиз, яхши яшаш ва яхши пул топиш тўғрисида ўйлаймиз, аммо бизни дунёга келтирган онаизор ёшлари ўтиб бораётгани ҳақида ҳеч ўйламаймиз.

2. Иш топамиз, яхши маош оламиз, севимли машинамизни сотиб оламиз, вақт соати келиб уйланамиз, лекин емай едирган, киймай кийдирган онаизоримиз ҳақида ўйламаймиз.

3. Ҳар ойда янги кийим оламизу, аммо 3-4 йилдан бери бир кийимда юрган она ёдга келмайди.

4. Вақт ўтади, дарахтлар барглари тўкилади, онамиз сочларига оқ тушиб, кўзлари хиралашиб қолади. Биз эса суюкли хотинимизни ўйлаш билан яшаймиз.

5. Болалик чоғларингни эсла, сенга бирор нарса бўлса, атрофингда гирдикапалак бўлган, кеч қолсанг энг кўп хавотир олган, сени ўзидан кўпроқ суйган - онажонинг.

6. Жаннат - оналар оёғи остида деб бежизга айтилмаган, пулни қайта топа оласан, хотинни бошқа топа оласан аммо онани эмас.

7. Она дуосини олиб яша, омадинг ўз - ўзидан эшик қоқади.



https://t.me/changeyourself_uz
678 viewsMuhammadjon, edited  18:51
Ochish/sharhlash
2022-08-01 20:49:23 Мен интизомни севаман

Бутун дунё байрамда байрамгача яшайди (янги йил, 8-март, туғилган кун, тўй вҳз). Бу ҳодисаларга катта урғу берилиб. узоқ тайёргарлик кўрилади.

Лекин ҳаётимиздаги ҳар бир яхши нарса (одобли фарзандлар, даромадли иш, соғлом тана, бахтли оила) ҳар кунлик мунтазам ва зерикарли ҳаракатларимиз (ўз устида ишлаш, китоб ўқиш, спортга бориш) туфайли бизга насиб қилади.

Сен бир марталик ҳодисаларни (диплом олишинг, тўйинг, саёҳат) кутиб умрингни ўтказиб юборишинг ёки ҳар кунлик жараёнлардан завқ олишни ўрганишинг мумкин.

Мен шундай қиламан.

Жараёндан завқ олишнинг яхши тарафи - у сен билан ҳар куни бирга. Натижани бўлиш бўлмаслиги аниқ эмас. Жараённи сен амалга оширишинг керак. Натижани Аллоҳ беради.

Ҳаётдан мақсад бирор нарсага эришиш эмас - ҳаётнинг ўзи, жараёндан мақсад - жараённинг ўзи. Натижадан мақсад - ўзини кўрсатиб қўйиш ёки мақтаниш. Байрамдан мақсад - зерикишдан қочиш. Бу постдан мақсад - сени жараённи севишга ўргатиш.



https://t.me/changeyourself_uz
607 viewsMuhammadjon, edited  17:49
Ochish/sharhlash