Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий солиқ бўйича қонунчиликка янгилик киритилди. Жисмони | БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

Ижтимоий солиқ бўйича қонунчиликка янгилик киритилди.

Жисмоний
шахсларга меҳнат стажи ҳисобланиши учун ижтимоий солиқ йилига камида бир базавий ҳисоблаш миқдорида солиқ тўланиши қўйидагича амалга оширилади:

а) ихтиёрий тартибда:

ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар;

меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан чет давлатларда ташкил этилган (очилган) савдо уйларида, ваколатхоналарда (шу жумладан юридик шахс ташкил этмасдан), ташкилотларда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан;

б) мажбурий тартибда:

“Уста-шогирд” мактаблари ўқувчилари томонидан улар йигирма беш ёшга тўлгунига қадар ишлаган даврида;

деҳқон хўжаликлари, шунингдек, майдони тўрт сотихдан кам бўлмаган деҳқон хўжалигида, томорқа ер участкасида банд бўлган ёки ушбу майдонда қорамол ёхуд эллик бошдан кам бўлмаган хонаки парранда парваришлаётган жисмоний шахслар.Бунда деҳқон хўжалиги раҳбари солиқни мажбурий тартибда тўлайди, бошқа аъзолари ва кўрсатилган жисмоний шахслар эса ихтиёрий асосда тўлайди.

Ушбу тоифадаги жисмоний шахлар учун солиқ тўлаш муддати ҳисобот йилининг 1 декабригача белгиланади. Бунда солиқнинг миқдори тўлов кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

(408-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонуни таҳририда).

@buxgalteriya_hisobi