Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент шаҳрида 10 яшар ўғил болага нисбатан фаҳш ҳаракатлар қ | @BUGUNUZ™ - Official channel

Тошкент шаҳрида 10 яшар ўғил болага нисбатан фаҳш ҳаракатлар қилган такси ҳайдовчиси қидирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда вояга етмаган ўғил болани “такси ҳайдовчиси зўрламоқчи бўлгани” ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ички ишларнинг билдиришича, 28 февраль куни Чилонзор тумани ИИО ФМБга боланинг отаси мурожаат қилган. Мазкур факт бўйича жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчининг шахсини ва ҳолатни тафсилотларини аниқлашга қаратилган тезкор-тергов тадбири ўтказилмоқда.

Боланинг отасига кўра, ўғли таксига ўтириб бошқа туманда яшайдиган қариндошлариникига кетаётган бўлган. Йўлда таксичи машинасини овлоқ жойга тўхтатиб, орқа ўриндиққа чиқиб ўтирган. Шундан сўнг у шимини ечиб, уятсиз ҳаракатлар қилган. Болакай йиғлаб, қаршилик кўрсатгач, ҳайдовчи “ўз ишини тўхтатиб”, уни манзилига етказган ва бўлиб ўтган воқеани “ҳеч кимга айтмасликни” маслаҳат берган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews